Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

нарсага ярамаслигига амин бўлади». Лекин бу дегани соф виждон билан
очиқчасига уришавериш керак дегани эмас. Бундай одамларга «нима учун 
мен доимо асабийлашаман?» деган саволни ўзига бермоқликка даъват 
этамиз. Кўп ҳолатларда асабийлашишнинг асл сабабини англаб етгандан сўнг 
ҳаѐт ўз йўлига тушади. Ҳаракат қилиб кўрса арзийди. 
Баҳс янгича қарашлар, дунѐқараш шаклланаѐтганда, умуминсоний 
қадриятлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя этишда, ижтимоий фикрни 
шакллантиришда ҳамда умумий фикрга келиш зарурати туғилганда, 
Айниқса,, зарур бўлади. Бу борада француз файласуфи Г.Башляр шундай 
деган эди: ―Бир-бирини чинакам тушунишга ҳаракат қилган икки киши аввал 
бир-бирига зид гапириши керак. Ҳақиқат - майл фарзанди эмас, баҳс 
фарзандидир‖. 
Шунинг учун ҳам баҳс юритиш санъати энг қадимий илмлардан бири 
бўлиб, ўтмиш донишмандлари ўз нуқтаи назарини тасдиқлаш учун баҳс 
санъатига мурожаат этганлар, ўз илмий-фалсафий асарларини диалог 
шаклида ѐзганлар. 
Баҳс санъати, Айниқса,, Қадимий Хитой ва Қадимий Юнонистонда кенг 
ривожланган эди. 
Баҳс санъати – ―эристика‖ (юнонча oristicos – баҳcлашувчи) илм 
сифатида шаклланишини мутахассислар одатда эрамиздан аввалги V аср 
юнон файласуфлари номи билан боғлайдилар. Жумладан, Абдерлик 
Протагор ―Баҳс санъати‖ китобини ѐзганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. 
Айни шу файласуф илк бор фикр, дунѐқараш, мулоҳазалар ранг-
баранглигининг табиийлиги ва инкор этиб бўлмас ҳақиқий эканлигини 
тушунтирган ва асослаб берган. ―Инсон барча нарсаларнинг ўлчовидир‖, 
деган фикрга таяниб, Протагор: ―Ҳар бир нарса ҳақида икки, бир-бирига зид 
фикрни айтиш мумкин‖,- деган хулосани чиқаради ва аслини олганда барча 
нарсаларнинг нисбийлиги ҳақидаги таълимотга асос солган. Баҳс санъати 
масалаларини Аристотель, Платон ва бошқа антик давр мутафаккирлари ҳам 
ўз асарларида тилга олиб ўтишган. 
Қадимги Хитой файласуфлари, жумладан, Мо-цзи ва унинг издошлари 
баҳс юритишнинг бир неча усулларини фарқлаб берганлар. Қадим Ҳинд 
олимлари эса мантиқ илми доирасида баҳслашувчининг ўзини қандай 
тутиши, қандай гапириши, ўз фикрини асослаши ѐки рақибнинг фикр 
юритишида мантиқсизликни илғаб, уни инкор этиши каби масалалар 
хусусида жиддий тавсиялар ишлаб чиққанлар. 
Бизнинг аждодларимиз ҳам баҳс юритиш санъати масалалари бўйича ўз 
қимматли фикрларини қолдирганлар. Гарчи бизда баҳс санъатига 
бағишланган махсус асарлар яратилмаган бўлса-да, Беруний, Форобий, ибн 
Сино, Маҳмуд Кошғарий, Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий, Замаҳшарий, 


79 
Кайковус каби алломалар ҳамда Воиз Муҳаммад Рафиъ, Воиз Қавзиний, 
Воиз Ширвоний, Ҳусайн Воиз Кошифий каби воизлар ўзларининг 
тилшуносликка, мантиқшуносликка, фалсафага, воизлик санъатига, шеър 
илмига бағишланган асарларида бу мавзуга доир ўз фикрларини 
билдирганлар.
Эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, Шарқ мумтоз адабиѐтида тортишув, 
баҳслашув тарзида ѐзилган асарлар ҳам бўлиб, улар ―мунозара‖ деб аталган. 
Асосан, шеърий йўл билан, баъзан эса насрда ѐзилган мунозараларда икки 
(ѐки ундан ортиқ) образ орасида муайян масала бўйича баҳс кетади. Ўзбек 
мумтоз адабиѐтида мунозара жанридаги асарларнинг аксарияти XV асрда 
яратилган. Жумладан, Яқинийнинг ―Ўқ ва Ёй‖, Амирийнинг ―Чоғир ва Банг‖, 
Аҳмадийнинг ―Танбур ва Чанг‖ мунозаралари диққатга сазовор. Баъзан 
ижодкорлар мунозара шаклида ѐзилган парчаларни ўзларининг бошқа 
жанрдаги асарлари таркибига киритишган. Хусусан, Алишер Навоийнинг 
―Фарҳод ва Ширин‖ достонидаги Фарҳод ва Ҳисрав ўртасидаги машҳур 
диалогни тилга олиш мумкин. 
 
Баҳслар таснифи
 
 
Мақсади, ўрни, вақти, шакли, предмети, иштирокчилар сонига кўра 
турли баҳслар ўртасида муайян фарқлар мавжуд. Шунга кўра мутахассислар 
уларни таснифлашга ҳаракат қилишади. Аммо баҳсларнинг умумқабул 
қилинган таснифи ҳали ишлаб чиқилмаган. Шундай бўлса-да, баҳс 
турларини фарқлаш баҳс иштирокчиси учун фойдадан ҳоли эмас. Масалан, 
иштирокчилар сонига кўра уларнинг ―баҳс-монолог‖, ―баҳс-диалог‖ ва ―баҳс-
полилог‖ турларини ажратиш мумкин. Кўпчилик иштирок этадиган баҳс-
полилог ижтимоий-сиѐсий, маънавий, илмий ҳаѐт билан боғлиқ муҳим 
масалаларни ечишда катта аҳамият касб этади. Ёки баҳс тингловчилар 
кузатувида 
ва 
тингловчиларсиз 
ҳам 
олиб 
борилиши 
мумкин. 
Тингловчиларнинг борлиги баҳслашувчиларга ўз таъсирини ўтказади, гарчи 
улар баҳсга аралашмасалар-да, ижтимоий ҳаѐтда баҳс тингловчилар учун 
олиб борилиши ҳолатларини кўп учратиш мумкин (масалан, сайловчилар 
билан учрашув пайтида, теледебатларда). Бунда баҳс ҳақиқатни аѐн этиш, 
бир-бирини ишонтириш, рақибга ўз нуқтаи назарини ўтказиш учун эмас, 
балки у ѐки бу муаммога эътиборни (жамоатчиликнинг эътиборини) 
қаратиш, тингловчиларда (сайловчиларда) муайян таассурот уйғотиш, уларни 
ўз томонига оғдириш учун олиб борилади. Табиийки, бунда баҳслашувчи 
рақибини эмас, тингловчиларни ишонтирувчи далилларни келтиради, 
фикрини баѐн этишда уларнинг манфаатлари, фикр йўналиши, дунѐқараши, 
хоҳиш-истаклари ва ш.к.ларга мослашишга интилади, кузатаѐтган одамлар 
олдида ўзининг рақибдан устунлигини намойиш этишга ҳаракат қилади. 
Яъни бунда психологик ва ташқи жиҳатлар ҳал этувчи роль ўйнайди ва ўзини 
ишонч билан тутиш, ҳозиржавоблик, гапга усталик, лозим бўлса ўткир ва 
ҳазил гап топа олиш ва ҳатто ташқи қиѐфа муҳим аҳамият касб этади. Бу 


80 
борада немис олимлари Зигельман ва Миллерлар шундай ѐзадилар: 
―Билдирилган сиѐсий фикр-мазмуни қисман аудитория томонидан 
шакллантирилади ѐки ҳар ҳолда, ахборотга нисбатан кутилаѐтган муносабат 
асосида аудитория танланади.‖
1
Баҳсга киришган кишилар доим ҳам бир хил 
мақсадни кўзламайди, турли ният-истакка таяниб иш кўради. Мақсад-
муддаосига қараб баҳсларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин: ҳақиқат 
учун (ѐки ҳақиқатни аѐн этиш учун) баҳс; бирон-бир кишини ишонтиришга 
қаратилган баҳс; ғалаба (ўз нуқтаи назарини қандай бўлмасин ҳақ деб 
топтириш) учун баҳс; баҳс учун баҳс. 
Уларнинг ҳар бири баҳслашувчилар (оппонентлар)дан муайян тактика 
қўллашни талаб этади.Баҳс ҳақиқатни излаш, бирон-бир фикр ѐҳуд ғояни 
синаб кўриш ва уларни асослаш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин. 
Кўтарилган масаланинг тўғри ечимини топиш учун баҳслашувчилар у ѐки бу 
масалага бўлган турли нуқтаи назарларни қиѐс қиладилар. Улар бирон-бир 
фикрни, унга қарши қандай эътирозлар бўлиши мумкинлигини билиш учун 
оппонентлардан ҳимоя қиладилар ѐки аксинча, оппонент томонидан 
билдирилган фикрга, унинг тўғрилигини асословчи қандай далиллар 
борлигини аниқлаш учун қарши чиқадилар. Бундай баҳсда далил-исботлар 
диққат билан танланади ва таҳлил этилади, қарама-қарши томоннинг нуқтаи 
назари ва қарашлари синчиклаб ўрганилади, яъни биргаликда ҳақиқат, тўғри 
ечим изланади. Албатта, бундай баҳс масалани тушунадиган, у ҳақда етарли 
маълумотга эга бўлган, унинг ҳал этилишидан манфаатдор бўлган, керак 
бўлса ўз нуқтаи назаридан (агар унинг нотўғрилиги аѐн бўлса) воз кечишга 
тайѐр одамлар ўртасидагина бўлиб ўтиши мумкин.
Баҳсдан кўзланган мақсад ҳақиқатни аѐн этиш, тўғри ечимга келиш 
эмас, оппонентни ишонтириш ҳам бўлиши мумкин. Бунда баҳслашувчи 
одатда, ўзи тўғри деб билган нарсага оппонентини ишонтиришга ҳаракат 
қилади. 
Айримлар учун баҳсда кўтарилган масаланинг ўзи ѐки унинг тўғри 
ечими, ѐки ҳақиқатни аѐн этиш, оппонентини ўзининг ҳақлигига ишонтириш 
эмас, балки ғалаба керак. 
Бунинг сабаблари турлича. Масалан, улар ўзларининг ҳақ эканлигига 
астойдил ишонтиришлари ва ҳар қандай шароитда, ўз нуқтаи назарларида 
қаттиқ туришлари мумкин. Ёки бошқаларга ғалаба ўз мавқеини сақлаб 
қолиш, ўз шахсиятининг аҳамиятини кўрсатиш, атрофдагиларнинг ақли ва 
қобилиятларини тан олиши учун керак. Яна бошқалар ғолиб бўлишни яхши 
кўради. Улар ўзларининг ноҳақ эканликларини ҳис этган, тушунганда ҳам 
ортга чекинмайди. Бундай одамлар ҳақида немис мутафаккири И.В.Гѐте 
шундай деган эди: ―Кўплар шунинг учун ҳам ҳақиқатга қарши 
баҳслашадиларки, уни шундай эканлигини тан олсалар ҳалокатли аҳволга 
тушиб қоладилар‖. Аѐнки, бу каби баҳсдан ҳеч қандай самара йўқ ва 
1
.Почепцов. Г. Теория и практика коммуникации. –М., 1998. - С. 239


81 
Кайковуснинг ―нодон билан ҳамсуҳбат бўлмағил‖, деган пандини эсга олиб, 
яхшиси уни вақтида тўхтатган маъқул. 
Баъзан ―баҳс баҳс учун‖ ҳолатлари ҳам учрайди. Бундай баҳсга мойил 
кишилар учун нима ҳақда, ким билан нима мақсадда баҳслашиш муҳим эмас, 
тилини қайраб олса бас. Унга алоҳида тўхталиб ўтишнинг ҳожати йўқ, фақат 
бемақсад сўзлаш ақлсизларнинг иши эканлиги ҳақидаги ҳикматни эслатиб 
ўтамиз, ҳолос.
Амалиѐтда юқорида келтирилган баҳс турларини бир-биридан ажратиш 
мушкул. Зеро, биринчидан, уларнинг таснифи кўп жиҳатдан нисбий 
характерга эга, иккинчидан эса, баҳслашаѐтганлар икки ѐки ундан ортиқ 
мақсадни кўзлаши мумкин ва ш.к. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish