Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИНИНГ БАҲС ЮРИТИШ САНЪАТИ



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИНИНГ БАҲС ЮРИТИШ САНЪАТИ 
Ҳар қандай мулоқот жараѐнида шундай ҳолатлар бўладики, киши ўз 
нуқтаи назарини ҳимоя қилишга, яъни баҳс олиб боришга тўғри келади. 
―Баҳс‖ анча кенг тушунча. Умумлаштирилган тарзда унга шундай таъриф 
бериш мумкин: Баҳс деб бирон-бир фикрни исботлаш (асослаш) жараѐни 
тушунилади ва унинг давомида ҳар бир томон муҳокама этилаѐтган масала 
бўйича ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишга ва рақибнинг фикрларини инкор 
этишга ҳаракат қилади. Ўзбек тилида бундай ҳолатларни ифодаловчи ва 
айрим пайтларда синоним сифатида ишлатиладиган бошқа сўзлар ҳам 
мавжуд. Масалан: ―мунозара‖, ―тортишув‖, ―фикр алмашув‖ ѐки бошқа 
тиллардан кириб келган ―диспут‖, ―дебат‖ ва ҳ.к. 
Икки ѐки ундан ортиқ одам мулоқотга киришган ҳар қандай шароитда 
баҳсли ҳолат юз бериши табиий, зеро, одамлар айни бир нарса, воқеа ѐки 
ҳодисани турлича идрок этадилар, тушунадилар ва баҳолайдилар. Бу – 
табиий ҳол. Қолаверса, фикрлар ранг-баранглиги ва қарама-қаршилиги 


77 
бўлмаса, ҳар қандай воқеа-ҳодиса ҳақида инкор этиб бўлмас, сўнгги ҳақиқат 
мавжуд бўлганда, инсон тафаккури ҳам ибтидоий ҳолатда ривожланишдан 
тўхтаб қолар эди. Баҳсда ҳақиқат дунѐга келади, деган қадимий ҳикмат 
беҳуда пайдо бўлган эмас. Геродот бу борада шундай деган эди: ―Агар 
қарама-қарши мулоҳазалар билдирилмаса, маъқул фикр қандай саралаб 
олинади‖. 
Баҳс қоидаси: ҳатто жуда қулай вазиятларда ҳам одамлар фикрини 
ўзгартириш жуда қийин масаладир. Агар ўз қарашларингизни бошқа бировга 
ўтказишни истасангиз, унинг фикрини ҳурмат қилинг. Ҳеч қачон одамга 
унинг ноҳақлигини айтманг. Хато қилиш эҳтимолини ўзингизда бўлишига 
ҳам эътибор беринг. Бу барча турдаги баҳсларга якун ясайди ҳамда
фикрлашингиз ҳаққонийлигини ўзида ҳам яратишга ҳаракат қилади. Шу 
билан ҳамсуҳбатингизни ўзи ҳам сиз каби ноҳақ бўлишини тан олишига 
имкон беради. 
Кейин, агар бирон бир инсонни ўз томонингизга қаратиб олишни 
истасангиз, уни ҳақиқий дўсти эканлигингизга ишонтиринг. Бу, албатта, 
ҳақиқатга яқин йўлдир. Баҳсни туғдирмайдиган шундай иборалар ҳам 
мавжудки, улар диққат билан эшитишга ундайди. Масалан: «Сизни 
дилингиздан ўтаѐтган фикрларга қарши эмасман, балки мен ҳам худди 
шундай қилган бўлар эдим». Баҳс пайтида «Жанжал билан бирон нарсага 
эришиб бўлмайди», деган иборани эслашга ҳаракат қилинг. Энг яхши 
натижага эришувнинг йўлларидан бири бу – баҳсдан қочишдир. Баҳсдан 
қизишиб ўз ғурурини ерга уришни истамай, ноҳақлигини билиб туриб ҳам 
тан олмаслик мумкин эканлигини ѐдда тутинг. Ўз фикрингизни айтиб 
қўйишнинг ўзи етарли. Балки бироз вақт ўтиб, ҳеч қандай босимнинг 
таъсирисиз ҳам у тўғри хулосага келиши мумкин. Ўзининг ҳақлигини 
қайсарлик билан исботлаш ѐки баҳслашиш - маълум маънода зўравонлик 
ҳам ҳисобланади, ва оқибатда, ягона келишувга олиб келмаслиги мумкин. 
Англашилмовчиликни маданият, муносабат, тавозеълик ва мулойимлик, 
аниқлик ва совуққонлик ҳамда бошқани тушунишга ҳаракат қилиш орқали 
бартараф қилиш мумкин. 
Баҳс асосли ва ишончли бўлиши лозим. Баҳсда сиз рақибни хафа қилиш 
эмас, балки ундан қочишга ҳаракат қиласиз. Сиз келтирган асосларингиз 
мутлақо тўғри бўлиши лозим. Касбий мунозара доимо асослар занжирини 
талаб қилади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, мантиқдан бехабар кишиларга 
нисбатан мантиқий исботларнинг келтириш усулларидан бохабар 
кишиларнинг жамоатда баҳсдан муваффақиятли чиқиб кетишларига 
имконият даражаси баландроқ бўлар экан.
Касбга доир баҳсда ўзини тутиш услуби доимо мулойимлик касб этиши 
зарур. Босиқ ва мулозаматли одам доимо ғолиб келади. Сўзамоллик диққатли 
жимлик билан алмашиши лозим. Жиззакилик ва асабийлашишга ўрин йўқ. 
Индивидуал баҳсда мухими– асос, мантиқ ва далиллардир. Имо

ишоралар ва 
ҳайқиришларни қабул қилиш мумкин эмас. Чўзилиб кетадиган баҳсларда ҳар 


78 
иккала тараф ўзининг ахлоқи ҳақида ўйлаб кўриши лозим. Ҳар ҳолда гап 
бундай бахяларда синган коса устида кетмайди. Жанжалларга сабабчи 
бўладиган одамлар ўзи ҳақида ўйлаб кўрадиган бўлса, одатда «асаблари ҳеч 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish