Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

Мунозара - бирор масала юзасидан тарафларнинг баҳси, тортишувидир. 
Баҳс жараѐнида ҳар бир иштирокчи ўзининг ҳақ эканлигини исботлашга 
интилади. Мунозарада сўзланадиган нутқ ҳаяжонли, тингловчиларни 


49 
қизиқтирадиган мавзуни очувчи далилларга бой ва муҳокамага тортадиган 
бўлиши лозим. Мунозарада нотиқ ўзини вазмин тутади. Ўз суҳбатдошини 
ҳурмат қилади. Унинг шахсига тегадиган сўзлардан фойдаланмайди. 
Мунозарада қатнашувчиларга қуйидаги учта талаб қуйилади:
1. Мунозара бўладиган мавзуни тўғри тушуниш. 
2. Ўз фикрларини қувватлайдиган ашѐвий ва мантиқий далиллар топа 
олиш ҳамда уларни тил орқали тўғри ифодалай олиш. 
3. Келтирилган далиллардан мантиқий хулосалар чиқара билиш. 
Ушбу талабларга жавоб бермайдиган нутқ тингловчиларга таъсир 
этмагандек, нотиқнинг мунозарада ютиб чиқишига имкон ҳам яратмайди.
Нотиқона сўзлаш - айтилаѐтган фикрни тингловчига етиб бориши ва 
унинг хулқига таъсир этиши нотиқнинг сўзлаш маҳоратига боғлиқдир. 
Оддий гаплашишдан нотиқона нутқнинг фарқи шундаки, нотиқ ҳар бир 
айтилаѐтган сўзга, гапга, сўз боғламларига алоҳида муносабатда бўлади. 
Нотиқона нутқни мақсади ва хусусиятларига кўра: ташвиий, танқидий, 
табрик нутқларига ажратиш мумкин. 
Ташвиий нутқ деб, нотиқ кўзда тутган бирон - бир воқеа-ҳодисани 
бажаришга тингловчиларни даъват этувчи, ундовчи нутққа айтилади. 
Танқидий нутқ - юз берган ҳодиса, шахс хатти-ҳаракатларига эътирозли 
муносабатда бўлувчи нутқ танқидий нутқ ҳисобланади. Танқидий нутқ кучли 
мантиқий мушоҳадаларга суянади. Нотиқ ишончли далиллар асосида нутқ 
манбаини танқид қилади.
Табрик нутқи - табрик нутқида нотиқ турли далиллардан фойдаланади. 
Бу далиллар нутқ қаратилган шахснинг фазилатларини, яхши хулқи, халқ 
олдида қилган хизматлари, инсонийлигини кўрсатишга қаратилади. 
Нотиқлик санъати ижтимоий ҳаѐтнинг барча жабҳалари учун хизмат 
қилади. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Нутқ услублари сўзловчининг сўз 
бойликларидан мақсадга мувофиқ танлаб фойдаланиши туфайли нутқнинг 
тарихан шаклланган кўринишидир. Тил бойликларини танлаб ишлатишга 
қараб нутқ бир неча турга ажратилади. Ана шу хилма-хилик нутқ услублари 
(стиллар) деб аталади. Услублар шундай қуролки, ундан тўғри фойдалана 
олган нотиқ катта муваффақиятларга эришади. Нутқ тарихий тараққиѐт 
жараѐнида, онг билан бирга, инсонларда тил воситасида алоқа боғлаш, бир– 
бирига бирор нарсани айтиш эҳтиѐжи туғилиши натижасида пайдо бўлган. 
Нутқ - тилнинг ва тафаккур тараққийси билан бирга ривожлана боради. Ўз 
нутқини тўғри ташкил эта билиш нотиқлик санъатини эгаллашнинг муҳим 
шартларидан биридир. Яхши нотиқнинг нутқи ҳамиша мазмунли, 
тушунарли, ифодали ва таъсирчан бўлади. Нутқни тўғри ташкил эта билиш 
буюк нотиқлар тажрибасини ўрганишдан ташқари, нутқ маданиятини уқиб 
олишни талаб этади. Нутқ маданияти қуйидаги кўринишларга эга: 
1. Нутқнинг тил маданияти; 
2. Нутқнинг психологик маданияти; 
3. Нутқнинг алоқа маданияти (коммуникацияси) 


50 
Нотиқ нутқининг таъсирчанлигида интонациянинг аҳамияти катта. 
Нотиқ тингловчиларга табиат ва турмушдаги бирор ҳодисага, нарсага 
қизиқиш уйғотиш, нутқ қаратилган предметнинг хусусиятларини уларга 
тўлалигича етказа билиш учун нутқда талаффузга алоҳида эътибор бериши 
лозим. 
Интонация стилистик аҳамиятга ҳам эга. Жумладан, интонация 
одатдаги ва нотиқлик интонациясига бўлинади. Одатдаги интонация 
умумий характерга эга бўлиб, кишиларнинг нутқий алоқаларида, бир– 
бирини англаб етишида қўлланса, нотиқлик интонацияси нотиқ нутқининг 
тингловчилар онгига таъсир этишида муҳим восита бўлиб хизмат қилади. 
Нутқ маданиятида луғат бойлигини кўпроқ эгаллаш талаб этилади. 
Бунда нотиқнинг индивидуал луғат бойлиги кенгайиб бориши, сўзларининг 
тўғри ва кўчма маъноларда ишлата билишининг аҳамияти катта. Синоним, 
омоним ва антонимлардан тўғри фойдаланиш, терминлар ва уларни тўғри 
татбиқ эта билиш, чет эл сўзлари ва қисқартирилган, мураккаб сўзларни 
билиш ҳамда уларни ўз ўрнида ишлатиш нотиқлик маданиятини 
эгаллашнинг муҳим шартидир. Тилда бўлган барча сўзлар луғат бойлиги деб 
аталади.
Ҳар бир нотиқнинг фойдаланаѐтган луғат бойлиги қанчалик катта 
бўлса, унинг индивидуал луғати ва нутқи ҳам шунчалик тараққий қилган 
бўлади.
Нутқ услубларининг қуйидаги турлари мавжуд: 
1. 
Сўзлашув услуби 
2. 
Илмий услуб
3. 
Бадиий услуб
4. 
Расмий услуб 
5. 
Публицистик услуб. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish