48
турли ҳажмдаги диалоглари, монологлари асосида ѐритилади. Муҳокамада
фикрни оғзаки баѐн этишнинг турли усулларидан фойдаланилади.
Оҳанг - сўз ва гапнинг либоси бўлиб, тил ва нутқ бирликлари қандай
ифода этилишига кўра, унинг маънолари ҳам ўзгариб туради. Шунинг учун
ҳам
―гап сўзда эмас, оҳангда, қайси сўзнинг қандай талаффуз этилишида‖-
дейди таниқли сўзшунос В.Г.Белинский. Бу гапнинг исботи тариқасида
машҳур Афанди латифаларидан бирини эслаймиз:
―Афанди бир бой билан баҳслашиб қолибди. Бой Афандининг
нафсониятига тегадиган гап айтган экан:
―Аҳмоқ экансиз - ку!‖- дебди
Афанди. Бундай сўзларни эшитиб ўрганмаган бой Афандини қозига
судрабди. Сой-сойга оқар, бой-бойга боқар, деганларидек қози бойнинг
тарафини олибди ва улар Афандидан сўзини қайтариб олишни талаб
қилишибди. Ноилож қолган Афанди:
―Сиз аҳмок, одам эмассиз‖, дея
―узр‖
сўраган бўлибди. Оҳанг гапнинг мазмунини бутунлай ўзгартириб юбориши
мумкинлигига
―Ўлим йўқ, шафқат!‖ каби гаплар ҳам мисол бўлиши мумкин.
Шундай экан, бирор гапни аниқ ифодалай олмас эканмиз, бунда тилимиздан
эмас, уқувсиз маҳоратимиздан гина қилишимизга тўғри келади.
Одамзот қадим замонлардан бери сеҳрли оҳангнинг, ѐқимли овознинг
гадоси бўлиб келган. Шу ҳақдаги ривоятлардан бирида айтилишича, қадимда
подшоҳлардан бири қўшиқни ва қўшиқ айтган кишини сира ѐқтирмас экан. У
ҳатто шу даражага бориб етибдики, қўшиқ айтиш тугул, хиргойи қилган
кишини ҳам қатл этиш ҳақида фармон чиқарибди. Фалакнинг гардиши билан
баджаҳл подшоҳ қаттик касалга чалинибди. Ҳар қандай дори-дармон унга
кор қилмаганидан кейин бир табиб бу касални фақат қўшиқ билан даволаш
мумкинлигини айтибди ва шу йўл билан подшоҳ шифо топибди. Шундан
кейин у қаттик янглишганини англаб, ўз фармонини бекор қилган экан.
Инсон ҳаѐтида оҳангнинг ўрни ҳақидаги бу каби ривоятларни жуда кўп
эшитганмиз. Ҳатто Одам Атонинг танасига жон мусиқа орқали киритилган,
деган гаплар бор. Оҳанг турли хил бўлиши мумкин, булар: такаббурлик
билан совуқ, ўзига қаратган ҳолда, аччиқ, бир-хил, яъни монотонли гапириш
ҳам бошқалар наздида зерикарли бўлиб, қизиқарли маълумотни ҳазм қилиш
ҳам қийин бўлади.
Ҳар қандай ҳолат, яъни жамиятдаги тутган ўрнингиз, оила ѐки ишдаги
нохуш ҳолатлар, соғлиғингизнинг ѐмонлашгани ва бошқалар атрофдагилар
билан қўпол муомалада бўлишга сабаб бўла олмайди. Ҳатто буйруқни ҳам
мулойим оҳангда бериш мумкин. Буйруқ оҳангидан фақат бажарилиши шарт
ва мажбур бўлган соҳаларда, яъни ҳарбийлар фойдаланиши мумкин.
Муомала маданиятининг асосий воситаларидан яна бири - бу
инсоннинг манераси, яъни хатти–ҳаракатининг оҳанг билан уйғунлиги.
Буларга қоматнинг ҳолати, қўл ҳаракати, юздаги мимикалар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: