Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

Абстракциялаш шундай бир мантиқий усулки, бу усул ѐрдамида 
предмет ва воқеаларнинг муҳим хусусиятлари уларнинг иккинчи даражали 
хусусиятларидан фикран ажратилади. 
Умумлаштириш шундай бир мантиқий усулки, бу усул ѐрдамида биз 
жинсдош предметларнинг умумий хусусиятларини фикран бирлаштирамиз. 
М: Ҳайвон, инсон сут – эмизувчи каби тушунчалар умумийлик асосида 
вужудга келган. Умумлаштириш предметларнинг ўзида бўлган умумий 
нарсани билишга асосланган тақдирдагина тўғри бўлади. 
Фикрлашнинг асосий формалари - тушунча, муҳокама ва ақлий
хулосалардан иборат. 
Тушунчада предметларнинг умумий ва асосий белгилари акс этилади. 
Тушунча сўз билан ифодаланади. Сўз тушунчанинг ташқи формасидир.
Тушунчанинг мазмуни – предметдаги асосий белгилар умумлашмаси 
ҳақидаги билим. Агар тушунчанинг мазмуни воқеликни тўғри акс эттирса, 
воқеликка мувофиқ келса, бундай тушунча тўғри тушунча бўлади. 
Тушунчанинг ҳажми – муҳим белгилари тушунчада акс этган 
предметлар доираси ҳақидаги билим. Ҳажм жиҳатдан кенг бўлган тушунча, 
мазмун жиҳатдан тор бўлади. М: ―Дарахт‖ тушунчаси ҳажм жиҳатдан ―олма 
дарахти‖ тушунчасига нисбатан кенг бўлса-да, мазмун жиҳатдан тор. Чунки 
―олма дарахти‖тушунчаси мазмунида дарахт тушунчасининг барча 
белгилари бўлиши билан бирга, ўзига хос белгилари ҳам мавжуд.  
Тушунчалар мазмунига кўра, конкрет ва абстракт тушунчаларга 
бўлинади. 
Конкрет: 
―Тошкент‖, 
―нон‖, 
―об-ҳаво‖. 
Абстракт: 
―Катталик‖,‖ботирлик‖, ―ғамхўрлик‖ кабилардир. 


45 
Таъриф – таърифлашнинг тўрт қоидаси бор. 
1. Таъриф мутаносиб бўлмоғи керак, яъни аниқланувчи тушунча билан
аниқловчи тушунча тенг бўлмоғи керак.
2. Таъриф айланма бўлмаслиги керак. М: ―Кулги қистайдиган нарса – 
кулгили нарсадир‖. 
3. Таърифда инкор бўлмаслиги керак. М: ―Ёруғлик – қоронғуликнинг 
йўқлигидир‖ каби таъриф ѐруғликнинг маъносини тушунтириб бера олмайди. 
4. Таъриф қисқа, равшан ва аниқ бўлмоғи лозим. 
Таъриф тушунчани торайтиради. Таърифнинг асосий вазифаси 
текшириш натижаларини якунлаш, олинган билимларнинг, нутқ қаратилган 
предмет ѐки ҳодисанинг қисқа ифодасини бериб, мустаҳкамлашдир. 
Таърифда тушунчанинг асосий белгилари мустаҳкамланади. Нотиқ 
сўзлаѐтган пайтда қуйидагилардан фойдаланиши мумкин: 
1. Кўрсатиш 
– бевосита идрок қилинаѐтган предмет билан
танишувнинг энг содда усулидир. Кўрсатиш предметнинг хусусиятларини 
тушунишда биринчи босқичдир. 
2. Тасвирлаш – нотиқ ҳикоя қилаѐтган у ѐки бу предметнинг 
белгиларини бир – бир санаб кўрсатиш. 
3. Тавсифлаш - бунда нотиқ предмет ѐки воқеаларнинг баъзи, алоҳида 
характерли белгиларини баѐн этади. 
Ақлий хулоса. – тафаккурнинг шундай шаклики, унинг ѐрдамида у ѐки 
бу хилдаги муҳокамалардан янги муҳокама чиқарилади. Ақлий хулосанингг 
уч тури мавжуд: дедуктив, индуктив ва аналогия. 
1. Дедуктив ақлий хулосада - фикр умумийдан хусусийга қараб 
ривожланади. М: Ҳамма планеталар шарсимон. Ер планета. Демак, ер 
шарсимон. 
2. Индуктив ақлий хулосада - фикр хусусийдан умумийликка қараб 
боради. М: Ўтган куни, кеча ва бугун роса ѐмғир ѐғди. Шу ҳафтада ѐмғир 
кўп ѐғди. Нотиқ учун сочилган фактларни қамраб олиш ва ихчам шаклда 
ифодалаш муҳим роль ўйнайди. 
3. Ўхшаш ақлий хулоса ёки аналогияда фикр хусусийдан хусусийга 
қараб боради. Аналогия далил эмас, автор ундан ўз фикрини тушунтириш 
учун, шунингдек, эҳтимол хулосалар чиқариш, у ѐки бу воқеани аниқроқ 
характерлаб бериш учун фойдаланади. М: Фараз қилайлик, қандайдир А 
предмет... В предмет... 
Ишонтириш, далиллаш, исботлаш ҳар бир нутқнинг асосий белгисидир. 
Одатда, нутқни исботлаш учун фактик материалдан фойдаланиш керак. 
Исботлаш – махсус мантиқий усулдир. Унинг ѐрдамида бошқа 
муҳокамаларнинг ҳаққонийлиги асосланади. Исбот тезисини ҳақиқатан 
асослаб бермоқ учун энг зарур қоидаларга риоя қилмоқ керак. 
1. Тезис аниқ ва равшан таърифланган муҳокама бўлмоғи керак. Аниқ 
ва равшан таърифланмаган тезисни исботлаб бўлмайди. 


46 
2. Исботнинг бошидан охиригача тезис айнан бирдай бўлиб қолмоғи 
керак. Кўп нарсани исбот қилишга уринган киши ҳеч нимани исбот қила 
олмайди.
3. Тезисни мустаҳкамлаш учун келтирилган далиллар шубҳадан ҳоли 
чин далиллар бўлмоғи керак.
4. Далиллар тезис учун етарли асос бўлмоғи керак Тезис далиллардан 
келиб чиқмаса, мантиқий хатога йўл қўйилади. 
5. Далиллар ростлиги тезисдан қатъи назар, мустақил суръатда исбот 
қилинадиган муҳокамалардан иборат бўлмоғи лозим. 
6. Тезис, 
хулоса чиқаришнинг умумий қоидаларига мувофиқ, 
далиллардан мантиқий суръатда келиб чиқадиган хулоса бўлмоғи лозим. 
Ишонтиришдан кўра, қайта ишонтириш қийинроқ. 
Бирор тезиснинг нотўғрилиги ѐки асоссизлигини исботлаш раддия деб 
аталади.Тезисни қуйидаги беш усул билан рад қилиш мумкин.: 
1. Нотиқ ўртага ташлаган тезисни рад қилишнинг энг тўғри ва 
муваффақиятли усули фактлар воситаси билан рад қилишдир. 
2. Оппонент ўз тезисига асос қилиб олган далиллар танқид қилинади. 
3. Рад қилинувчи исбот тезисининг чинлиги тезисни тасдиқлаш учун 
келтирилган далиллардан келиб чиқмаслиги исбот қилинади. 
4. Рад қилинувчи тезисга зид бўлган янги тезис мустақил равишда исбот 
қилинади. 
5. Рад қилинувчи тезиснинг нотўғрилиги исбот қилинади. 
Суҳбат - маълум бир мавзу, масала юзасидан диолог ѐки полилог 
тарзида икки ѐки бир неча киши ўртасида бўлиб ўтадиган нутқий мулоқот 
суҳбат дейилади.

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish