Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

Таянч иборалар: 
Тил, нутқ, оғзаки нутқ, талаффуз, оҳанг, имо–ишора, сўзловчи, кайфият, 
сўзланаѐтган вазият, сўзловчи, нутқий, кундалик сўзлашув нутқи, лекторлар 
нутқи, радио ва телевидение нутқи, саҳна нутқи, маҳаллий диалект ва 
шеваларга хос сўзлар, ибора, грамматик шакллар, сўз ва сўз бирикмалари 
талаффуз, урғу, ўринсиз қўлланган чет сўзлар, жаргонлар, вульгаризм, 
паразит сўзлар, канцеляризмлар, Самимийлик, хушмуомалалик, одоблилик, 
тингловчиларга ҳурмат. 
 
Мавзуни ўзлаштириш учун саволлар. 
1. Нутқнинг моҳияти ҳақидаги фикрингиз.
2. Нутқнинг бадиий тафаккур ривожига қандай таъсир кўрсатади?
3. Ёзма ва оғзаки нутқ маданиятини изоҳлаб беринг.
4. Овоз ва оҳангнинг мулоқот жараѐнидаги аҳамияти қандай? 
5. Нутқ тозалигига салбий таъсир этувчи ҳолатларни санаб беринг. 
6. Нотиқликнинг ижтимоий аҳамияти нимада? 
 
 
 
 
 


56 
АДАБИЁТЛАР 
Асосий 
1. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: ―Маънавият‖, 
2008. 
2. Ҳусанов Б.Э. Ғуломов В.Х. Муомала маданияти. Т.: 2007.
 
Қўшимча 
1. Муҳаммаджонова Л. Нотиқлик санъати Т.: ―Университет‖ 2007.
2. Михневич А.Е. О красноречьи в шутку и всерѐз. – М.: ―Знание‖ 1989 
3. Бегматов. Э. Нотиқнинг нодир бойлиги. – Т: ―Ўзбекистон‖. 1981. 
3. Голубь И.Б. Книга о хорошей речи- М.: 1997. 
4. Иванова С.Ф. Учиться убеждать. Беседа об ораторском искусстве – 
М.: 1989. 
 
БОШҚАРУВДА МУОМАЛА МАДАНИЯТИНИНГ АСОСИЙ 
ЖИҲАТЛАРИ 
 
Инсоннинг гўзал ҳаѐт кечириши, жамиятда ўз ўрнини топа олиши, 
бошқаларнинг ҳурмат - эҳтиромига эришишда муомала маданиятининг ўрни 
каттадир. Инсоннинг ширинсўзлиги унинг тарбияланганидан гувоҳлик берса, 
сўзга бойлиги, чечанлиги, билимдон ва ўқимишли, эканлигини кўрсатади. 
Гўзал муомала инсон дилини қанчалик хушнуд этса, аксинча аччиқ сўз, 
қўпол муомала инсон қалбини ларзага солади.
Муомала қилишни билиш – авваламбор, суҳбатни олиб бора олиш 
қобилиятидир. Бу ерда ҳам умумқабул қилинган қоидалар мавжуд. 
Суҳбатдошингизни гапини бўлмасдан уни эшитишни ўрганинг. Зеро 
суҳбатдошингизга ҳамдардлик, лаѐқатлилик, яхши ниятли эканлигингизни 
кўрсатиб, уни диққат ва сабр-тоқат билан эшита олишнинг ўзи - бу истеъдод. 
Лекин бу истеъдод туғма эмас – ҳар бир инсон уни ўзида ҳамда 
фарзандларида 
мужассам 
этиб, 
тарбия 
топтириши 
мумкин. 
Суҳбатдошингизни тинглаѐтиб, иложи борича унинг кўзига қарашга ҳаракат 
қилинг. Суҳбатдошингизнинг гапларига тасдиқ сифатида ѐ бошингизни 
силкитиб ѐҳуд сўзлар билан суҳбатга бўлган жонли қизиқишни кўрсатишга 
ҳаракат қилинг. Ҳеч қачон суҳбатдошингизни гапини бўлиб, у билан
баҳслашишга ва раддия билдиришга интилманг. Агар суҳбатдошингиз сизни 
унга бўлган эътиборингизни суиистеъмол қила бошласа, чиройли қилиб узр 
сўраган ҳолда вақтингиз озлигини, бандлигингизни айтиб суҳбатни бошқа 
кунга кўчиришни сўранг. Фақатгина ўз дардини гапириш учунгина 
суҳбатлашадиган одамдан ѐмон суҳбатдош чиқади. Зеро, охир-оқибат у 
тингловчиларсиз қолиши мумкин.
Муомала одоби бошқа, кишилар қадр-қимматини, иззатини жойига 
қўйишни, анъанавий ахлоқий-меъѐрий талабларни бажаришни тақозо этади. 
Шунинг баробарида, у инсондаги яхши жиҳатларни намоѐн этиши, билан


57 
ҳам ажралиб туради. Унинг энг ѐрқин, энг сермазмун ва энг ифодали намоѐн 
бўлиши нутқ воситасида амалга ошади. Сўзлаш ва тинглай билиш 
суҳбатлашиш маданиятининг муҳим жиҳатларини ташкил этади. Шу боис 
муомала одоби ўзини, энг аввало,, ширинсуханлик, камсуқумлик, босиқлик, 
хушфеъллик сингари ахлоқий меъѐрларда намоѐн қилади. Муомала 
одобларининг яна бири бу – инсоний нигоҳ. Маълумки, одамнинг нигоҳида, 
юз ифодасида, қўл ҳаракатларида унинг қай сабабдандир тилда 
ифодаланмаган ҳиссиѐти, талаблари ўз аксини топади. Чунончи, 
суҳбатдошининг гапини охиригача эшитмай, қўл силтаб кетиш ѐки қўпол 
муомалада бўлиш маданиятсизликни англатади. Суҳбатдошингизни фикрини 
нотўғри деб билган тақдирингизда ҳам тарбияли ва камтар инсон сифатида 
муносабатда бўлиб, ―Менимча адашдингиз?‖ ―Узр, мен бошқа 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish