Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
429
беодобликда бузилиб кетганликда айблашади. Иложи борича, ота-оналарда ўз
болаларига нисбатан раҳм-шафқат туйғусини уйғотиш керак. Сержаҳл бола-бу
аввалом бор бахтсиз бола эканлигини уларга уқдириш керак. Ота-оналарга жаҳлнинг
пайдо бўлиш механизмини, жаҳлитезлик боланинг эмоционал жиҳатдан
касалланиши эканлигини тушунтириш лозим.
Учинчидан, ота-оналарнинг ўз болаликлари ҳақидаги хотираларини тиклаш
керак. Ўзларининг ҳам қилган жаҳлли хулқ-атворининг сабабларини биргаликда
муҳокама қилиш зарур. Эҳтимол, бу нарса бола билан ота-оналар ўртасидаги
муомаланинг шахсий сабабларини очишга ёрдам берар ва шу йўл билан психологик
ёрдам олар.
Тўртинчидан, ота-онанинг болага туғилгунча ва туғилгандан кейинги биринчи
ойлардаги муносабатини аниқлаб олиш зарур. Агар бола бошиданоқ исталмаган
бўлса (балки бола тасодифан ёки мажбурликдан туғилгандир), ота-она билан
ҳамкорликда аниқ бир қарорга келиш зарур. Масалан, бола исталмаган бўлса-да, ҳар
қалай унга ғамхўрлик кўрсатиш зарурлиги уқтирилиши даркор. Эҳтимол, болага
нисбатан салбий муносабатнинг пайдо бўлиши сабабини аниқлангач ота-она ўзгариб
қолар. Агар бола исталган бўлса, унда улардаги бу муносабат бола сержаҳл
бўлганидан сўнг пайдо бўлган бўлади. Бундай ҳолда ота-оналарнинг шахсиятига
тегмасдан бола уларнинг хатти-ҳаракатларига мос жавоб қайтараётганлигини
тушунтириш зарур.
Сержаҳл хатти-ҳаркатни ёмон деб бўлмайди. Кутилмаган вазиятларда у ҳимоя
вазифасини бажаради, баъзида маълум вазиятдан чиқишга хизмат қилади.
Америкалик психолог Э.Эриксон инсон ҳаётида 8 та кризисни фарқлайди. Булар
қуйидагилар:
1) Биринчи кризисни бола умрининг биринчи йилида бошидан кечиради. Бу
бола физиологик эҳтиёжларнинг қондирилиши билан боғлиқ. Агар яхши
қондирилмаса, болада атрофдагиларга ишончсизлик пайдо бўлади.
2) Иккинчи кризис боланинг тозаликка ўргатиш пайтига тўғри келади. Агар
болага қатъий ташқи назорат ўрнатилса, унда уят ва шубҳа пайдо бўлади.
3) Учинчи кризис иккинчи болалик даврига тўғри келади. Бунда бола
мустақил фаолият кўрсата бошлайди. Агар унинг омадсизлигини ҳадеб рўкач
қилинса, унда айбдорлик туйғуси шаклланади.
4) Тўртинчи кризис мактаб ёшида содир бўлади. Мактабдаги муҳитга
мослаша олмаган ўқувчида ўзига ишончсизлик туйғуси пайдо бўлади.
5) Бешинчи кризис ўсмирларда кузатилади. Ундаги биологик етилиш билан
социал жиҳатдан етилмаганлик ўртасидаги зиддият бу кризисни келтириб
чиқаради.
6) Олтинчи кризис ёш йигит-қизларда кузатилади. Бунда айрим ёшларда
изоляция яъни ўз-ўзи билан бўлиш кузатилади.
7) Еттинчи кризис 40 ёшда кузатилади. Унда ҳам оилавий муносабатларда
турғунлик кузатилади.
8) Саккизинчи кризис қариликда содир бўлади. У ўлимдан қўрқиш ва
янгидан ҳаёт бошлай олмаслигидан надомат туйғуси билан характерланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |