Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
428
учун жаҳлни ҳамиша ҳам касаллик деб қараш нотўғри. Жаҳл – маълум вазият
тақозоси билан пайдо бўладиган ҳаракат ва шунинг учун ўша
вазиятдан инсон
чиқмас экан, унда жаҳл сақланиб қолаверади. Агар жаҳл маълум вазиятда эмас,
доимий сақланиб қолса, буни энди соғломлик деб бўлмайди. Бу маълум маънода
ўз-ўзини бошқариш механизмининг бузилганлигидан далолат беради.
Б.Спокнинг фикрича, қуйидагилар нормал ҳолат ҳисобланади: бир ёшга
кирган бола онаси қилган нохуш ҳаракатга қаршилик кўрсатса;
- икки яшар
боланинг ўзга болани уриши; агар унинг бирор нарсасини тортиб олишсалар ва ҳ.к.
Мазкур жаҳлдор ҳаракатлар маълум вазиятлардан келиб чиқаяпти. Бироқ улар
касаллик чегарасига ҳам ўтиб қолиши мумкин. Ҳар қандай бузилиш ўз ибтидосини
маълум вазиятдан олиши мумкин.
Нормал жаҳл ҳолатининг касаллик ҳолатига ўтиб қолиш шартлари
қуйидагилар:
Ота-оналарнинг доимий жаҳлли ҳатти-ҳаракатлари. Бундай хулққа болалар
тақлид қиладилар, беихтиёр ўша жаҳлни ўзларига юқтирадилар. Бу ҳодисанинг
психологик механизми қуйидагича: боланинг эмоционал ўз-ўзини бошқариш
типига мослашади;
- болага ота-она муҳаббатининг берилмаслиги. Бу
нарса болада
ҳимоясизлик
туйғусини
шакллантиради,
атрофдагиларга
нисбатан
шафқатсизликни пайдо қилади;
- ота-она томонидан боланинг ҳақорат қилинишини ва камситилиши. Бу
тарбиядаги хусусий ҳол бўлиши мумкин, бироқ бола шахси ривожида бу нарса
ўта муҳим аҳамият касб этади;
- икки йўлдан бирини танлаш ҳолатини болада тез-тез пайдо қилиш. Бола
қай томонни танлашга қийналади. Агар нотўғри қуйилган қадам учун жазо
оладиган бўлса, жаҳл касалликка айланиб кетиши мумкин.
Бундай ота-оналар
билан ишлаш жуда мураккаб, чунки жаҳлдор боласи бор
ота-она одатда унга нисбатан ўзларида адоват туйғусини ҳис қилади ва улар
психолог-консультантга ёрдам
учун эмас, балки уни тинчлантириб қўйиш учун
мурожаат қилишади. Уларга қолса болани тинчлантирувчи битта дори
беришсаларда, бола бирданига жаҳлидан тушиб қолса. Улар билишмайдиларки,
боладаги жаҳлнинг илдизлари уларнинг турмуш тарзларига бориб тақалади.
Аксарият ҳолларда ўша ота-оналарнинг ўзлари ёшлигида сержаҳл бўлган
бўлишадилар. Улар ўзларидаги психологик ҳолатларини ўз фарзандларига
узатишади. Шунинг учун психолог одатда илк ишини жаҳли
тез боланинг ота-
оналаридан бошламоғи керак.
Биринчидан, улар билан ишлаганда уларнинг ўз-ўзини баҳолашига салбий
таъсир кўрсатиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш керак. (Сиз ўз болангизни яхши
билмайсиз, мен сизга ўргатиб қўяман қабилидаги
гаплар уларнинг шахсиятига
тегиши мумкин). Аксинча, уларни ўз фарзандларини янада билишликка чорлаш
лозим.
Иккинчидан, ота-онанинг болага бўлган муносабатини ўзгартириш зарур.
Улар сержаҳл боласини ношукурликда айблашадилар. Улар болани тергаганларида,
уришганларида болалари кечирим сўрашларини, айбдор эканлигини айтишини
кутишади. Бола бу ишни қилмаганлигини кўргач, уларнинг жаҳли чиқади ва болани