Adabiyotlar ro‘yxati:
1. Abdumannotov A. Navoiy farzand adobi haqida. /Boshlang’ich ta’lim, 1996.
№3, 38-b.
2. Ma’naviyat darsligi (tuzuvchi S.Nishonova) – T:. O’qituvchi, 1997 y, 320 b
3. Tarbiyasi qiyin guruhga mansub bolalar bilan ishlash (Uslubiy qo`llanma)-T:
2007 y 86 b
ДИНИЙ ЭЪТИҚОДНИНГ БОЛА ТАРБИЯСИ ВА ПСИХОЛОГИЯСИДА
ТУТГАН ЎРНИ
Сайдалиева Меҳринисо
ТерДУ 1-курс магистр талабаси
Барчамизга маълумки, бугунги кунда юртимизда мухтарам Президентимиз
Ш.М.Мирзиёев томонидан ёшлар истиқболи ва буюк келажаги йўлида кенг
имкониятлар эшиги очиб берилмоқда. Бутун дунё бўйлаб ижтимоий-сиёсий-
Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
408
иқтисодий сохаларда хамда фан-техникада турли хил инновацион ғоялар асосида
жадал ривожланиш кетмоқда. Бу каби ривожланиб бораётган замонда у билан
хамоханг яшаш, онгли тарзда унинг ижобий ёки салбий жиҳатларини ўзимизда
акс эттириш, албатта хар бир инсоннинг ички дунёқараши, онги, эътиқодига
боғлиқдир. Шу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, инсоннинг шахс, эртанги
кунда юрт тараққиётига ўзининг муносиб хиссасини қўша оладиган комил инсон
сифатида шаклланишида, фарзанд тарбиясида диний эътиқоднинг тутган ўрни
ниҳоятда мухимдир. Инсон ва жамиятнинг психик саломатлик холати бир қанча
омилларга боғлиқ бўлиб,уларнинг энг асосийларидан бири айнан диний эътиқод
масаласидир. Диний эътиқод масаласи алохида психологик феномен сифатида,
психология фанининг ўрганилиш предмети бўлиб хисобланади. Эътиқод ўзи
нима? Эътиқод (ишонч, иймон) – муайян мақсад, ғоя, таълимот ёки қадриятнинг
тўғрилигига қатъий ишонч хамда шу асосда шаклланган тафаккур тарзидир. Ғарб
олимлар эътиқодни табиатига кўра иккига бўлишадилар. Баъзиларининг фикрича,
диний ва нодиний эътиқодлар битта нарса – уларнинг иккаласи ҳам динга бориб
тақалади, динга тааллуқли бўлган масалалардир. Масалан, К.К.Платонов шундай
деб ёзади: “Эътиқодни диний онг тузилмасининг зарурий компоненти
ҳисобланган туйғу деб таърифлаш мумкин. У ўзининг иштирокида яратилган
фантазия асосида билишнинг ва воқеликнинг иллюзиясини яратади”
43
. Яъни олим
диний ва нодиний эътиқодларни битта нарса деб қабул қилаяпти.
Иккинчи қарашга кўра, бу иккала тушунча икки хил маъно касб этади, деб
тушунтирилади. Нодиний эътиқод динга тааллуқли бўлмаган масалаларни қамраб
олади. Масалан, фандаги кашфиётлар, қонунлар, табиат ва жамиятдаги
тартиботлар. Буларнинг динга алоқаси йўқ, бироқ уларда ҳам маълум ҳодисанинг
содир бўлишига нисбатан қатъий ишонч бор.
Шарқда эса эътиқод масаласида Мотуридий таълимоти қуйидаги шарҳни
беради: “Бандалар масъул бўладиган иккинчи аъзо қалб ҳисобланади. Қалбнинг
иши мутлақо эътиқод қилишдир. Тўғри бўладими ёки нотўғри бўладими қалб
қайси тушунчага боғланса, ўша тушунча “эътиқод” ва “ақида” деб номланади.
Шунинг учун қалб ҳеч қачон ақидасиз бўлмайди. Яъни мўмин кишининг ақидаси
иймон бўлса, кофирнинг ақидаси куфр бўлади. Ўзини гўё ҳеч нарсага иймон
келтирмайдиган, деб ҳисоблайдиган кимсанинг ақидаси иймон келтириш лозим
нарсаларга иймон келтирмаслик бўлади. Қалбга тааллуқли муҳим ишлардан бири
ният ҳисобланади. Қилинаётган амалларнинг савобли бўлиши ёки аксинча
бўлиши ниятга боғлиқ бўлади. Аллоҳ таолога ва У нозил қилган барча нарсаларга
иймон келтириш ҳар бир ақли расо балоғатга етган мусулмон зиммасига фарз
бўлган эътиқоддир”
44
.
Юқорида айтилганлардан бир қанча хулосалар чиқарса бўлади. Биринчидан,
инсоннинг эътиқоди унинг қалби билан кечадиган жараёндир. Иккинчидан,
эътиқод қалбнинг бирорта тушунча, ғоя ёки мафкура билан боғланиши
кўринишида содир бўлади.
43
Платонов К.К. Психология религии. М., 1967. с. 94
44
Аҳмад Зёуддин Ал-Кумушхонавий. Жомиъ ул-мутун. – Т.: “Мовароуннаҳр”, 2000. - 313 б. – 32-бет.
Do'stlaringiz bilan baham: |