Adabiyotlar ro’yxati:
Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
416
1.Gapparov Z.G. Sport psixologiyasi. Darslik.- T.: Mehridaryo, 2011.
2. Adam Jekson. Sog’lom vf baxtli bo’lishning o’nta siri. Adabiy-badiiy
nashr. – T.: Cho’lpon, 2016.
3. Sport psixologiyasi. O’quv-uslubiy qo’llanma. – T.; 2016
4. Sport pedagofikasi. O’quv-uslubiy qo’llanma. – T.;2016
5.
www.psyedu.ru
6.
www.ziyonrt.uz
ЎСМИР- ОТА – ОНА МЕХРИГА МУХТОЖ
Шахло Эргашовна Аллабердиева
Бухоро вилояти Олот туман касб-ҳунар мактаби
Ўсмирлик инсоннинг болаликдан ёшликка ўтувчи бошка даврларига
нисбатан кескинроқ , мураккаброқ кечиши билан фарқланиб турадиган
боскичидир.Шунинг учун бу даврни биз психологлар ўтиш даври, яьни инқироз
даври деб атаймиз. Бу болаликнинг 11-16 ёш оралиғига тўғри келади. Бу даврда
усмир ота-она меҳрига, насихату угитларига мухтожлик сезади ва бу уз
навбатида ўсмирни маънавий-ахлоқий жихатдан етук инсон булишига, уни турли
мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилишга хамда олдини олишга асос була олади.
Дархакикат,бунинг учун ота-она ўсмирни ўз меҳрига зор қилмасдан, асосий
вақтини боласига сарфлаши, қолаверса, фарзанди ёлғизликни ҳис қилмаслиги
учун уни кўпроқ бағрига олиши, уларнинг харектерига қараб муомала қилиши
лозим.
Ўсмирлар бу даврда таьсирчан бўлганлиги сабабли уларга танбех
бермаслик, овозни баланд кўтариб гапирмаслик мухимдир. Ўсмирнинг қалбига
йўл топиб, бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун унинг ёши, кучи, қобилиятлари
ва қизиқишларини инобатга олиб, болага топшириқлар бериш, уй ишларини
бажартириш айни муддаодир. Энг муҳими фарзандимизга ишонишимиз керак.
Тенгкурлари орасида ёлғизланиб колишига йўл қўймаслигимиз, енида доимо
дўстлари бўлшини ва уларнинг бир-бирига бўлган муносабатига эьтиборли
бўлишимиз лозим. Фарзанд уз дўстига ишонгандай сирларини ота-онасига
айтса,унинг ишончини оклашимиз лозим.
Баъзан
болаларнинг
ёмон
қилиқларини,
ота-оналарини
ҳурмат
қилмаганликларини кўрсак, одатда ғазабланамиз, уларни тартибга чақириб
қўямиз, аммо биз шундай пайтларда бир адолатсизликка йўл қўямиз: болада юз
берган ёмон хулқ-атворда ота-онанинг ҳам айби борми-йўқми, бу ёғи билан
ишимиз бўлмай қолади. Баъзи бир ота-оналар фарзандларининг уст-бошлари,
ейиш-ичишлари ғамини ейишади-ю, лекин афсуски, маънавий ва жисмоний
этиёжларини аввал боғчага, кейин мактабга ҳавола қилиб қўйиб, фарзанд
тарбиясидаги бениҳоя катта бурчларини ҳис қилмайдилар. Бошқа бир ота-оналар
эса болаларини ёшликдан талтайтириб, танти қилиб ўстирадилар, меҳнатда
тарбияламай, ўз ихтиёрларини ўзларига ташлаб қўядилар. Уларнинг хулқ-
атворларига, ўқиш-ўрганишларига, юриш-туришларига бепарво қарайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |