Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
409
Дарҳақиқат, фарзандларни дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлигида
тарбиялаш орқали амалда соғлом эътиқод шаклланади ҳамда ҳар хил бидъат-
хурофот амалларни бир-биридан фарқлаш, турли диний оқим ва йўналишлар
таъсири ҳамда ақидасига қарши иммунитет ҳосил қилиш имконини яратади. Бола
ижтимоий муҳит билан муносабатга киришиб, шахс сифатида шакллана
бошлайди. Албатта, бунда бола биринчи навбатда шахс сифатида шалланишга
бўлган қадамини ўз оиласидан бошлайди. Боланинг ички “Мен”и, психикаси,
борлиққа, инсонларга муносабати, эътиқоди ота-онанинг бераётган тарбияси ва
уларнинг болага ва атрофидаги инсонларга бўлган муносабати асосида
шаклланиб, ривожланиб боради. Шу сабабли хам Психология фанида шундай
фикр бор: “Фарзандингизни тарбия қиламан деб оввора бўлманг, тарбияни аввало
ўзингиздан бошланг. Чунки бола сизнинг панд-насихатларингизни эмас, балки
хатти-харакатларингиздан ўзига хулоса чиқариб, сизнинг босаётган йўлингиздан
қадам ташлайди”. Болаларнинг мурғак қалбига ҳеч бир нарса ибратдек кучли
таъсир этмайди ва барча ибратлар ичида ота-она ибратидан кучлироқ ва
мустаҳкамроқ ўрин оладиган ибрат йўқ деб таъкидлайди И.Н.Навиков.
Оиладаги муҳит – бу ота-оналарнинг ва катта ёшдаги кишиларнинг ҳар
томонлама олиб борган тарбиявий иш натижалари, оила аъзоларининг ўзаро
юксак ахлоқий муносабатларининг йиғиндиси ва катталарнинг ижобий таъсир
кўрсатиш намунаси натижасидир. Муҳитни қандай яратилиши асосан ота-онанинг
психологиясига боғлиқдир. Боладаги эътиқод масаласига тўхталадиган бўлсак,
болада маълум бир эътиқод хамда гўзал хулқ-атворнинг шаклланиши аввало ота-
онага боғлиқдир. Бу борада пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг қуйидаги
хадисларига эътибор қаратайлик: “Хар бир гўдак (Ислом) фитратида туғилади,
ота-онаси уни яхудий ёки насрониё қилади”, (Бухорий ривояти). Диний
тарбиянинг фарзанд хаёти ва унинг шахс сифатида шаклланишида ғоятда катта
ахамият касб этишини бугунги кунда рўй бераётган ходислардан хам англаб
олишимиз мумкин. Бунга мисол тарзда, телевидения, ижтимоий тармоқларда
узатилиб борилаётган вахший қотилликлар, онанинг никохсиз фарзанд ортирриб,
туғилган захоти каналларда, кимсасиз жойларда ташлаб кетаётгани ёки мўмай пул
евазига ўз фарзандини сотаётганлиги, уканинг ўз акасини қотили бўлиши, хиёнат
туфайли қанчадан-қанча оилаларнинг бузилиб кетиб, фарзандларнинг кўнгли
ярим бўлиб қолиши, харом йўл орқали пул топишга уринаётган фирибгарларнинг
кўпайиб бораётганлигини айтиб ўтиш жоиздир. Хўш бу каби чиркин ишлар нега
айнан кўпроқ ёшлар томонидан содир этилмоқда? Буларнинг барчаси оилалардаги
носоғлом психологик муҳит, диний билимсизлик, нотўғри тарбия натижаси десак
хато бўлмайди.
Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев 2019-йилнинг 6-апрел куни
Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Термиз шаҳри яқинидаги Султон
Саодат мақбарасини зиёрат қилиш жараёнида ушбу қадамжо улкан маънавий
мерос, мусулмонлар учун табаррук маскан эканини қайд этиб, унинг тарихини
мукаммал ўрганиш, халқимиз ва чет элликларга етказиш зарурлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, юртбошимиз ўз нутқларида: “Ислом нур эканлигини одамлар
тарбиясига сингдира олмадик. Фожеамиз мана шунда”,-дея таъкидлаб ўтдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |