Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
33
учун республикамиз ҳудудига диний экстремистик мазмундаги маҳсулотларни
олиб киришга қаратилган ҳаракат фаоллашаётганидан далолат беради. Биргина
2020 йилнинг 1 июнига қадар ўтган давр ичида Дин ишлари бўйича қўмитанинг
экспертиза бўлимига турли давлат идоралари томонидан 800 дан зиёд диний
мазмундаги материаллар тақдим этилди. Ушбу материалларнинг салмоқли
қисмини ақидапарастлик ғоялари йўғирилган маҳсулотлар ташкил этади.
Уларнинг аксарияти ҳозирги кунда Ироқ ва Сурияда фаолият юритаётган
террористик ташкилотлар сафига қўшилишни даъват этувчи чақириқлар ва
видеороликлар ташкил этади.
Аввало, «ижтимоий тармоқ» нима эканлигига ойдинлик киритиб
олинсин. Масофадан интернет орқали одамлар орасидаги "online" танишув
хамда мулоқотни таъминловчи ва ўз аъзоларининг турли хил шахсий
маълумотларини ўзида акс этгирувчи интернет тармоқларига(сайтларига)
ижтимоий
тармоқлар
дейилади.
Мисол
учун,
ҳозирда
дунё
ва
минтақамизда кенг тарқалган “Facebook”, “Odnoklassiniki”, “Instagram”,
“Vkontakte”, “Twitter” каби тармоқларни айтиш мумкин. Шундай экан ижтимоий
тармоқлар билан боғлиқ баъзи кўрсаткичларни келтириб ўтамиз:
1. Facebookнинг ойлик фаол аудиторияси 2.7 млрд киши.
2. YouTube видеохостингига ҳар ойда 2.3 млрд киши ташриф буюради.
3. WhatsAppнинг ойлик фаол фойдаланувчилари сони 2 млрд атрофида.
4. Facebook Messengerининг ойлик фаол фойдаланувчилари сони 1.3 млрд
кишига етади.
5. Instagram
платформасининг
ойлик
фойдаланувчилар
потенциали
1.2 млрд кишидан ошади.
6. TikTok
видеопорталининг ойлик фало фойдаланувчилари сони
689 млн киши атрофида.
7. Telegram мессенджеридан ҳар ойда 500 млн киши мунтазам фойдаланади.
8. Twitter ижтимоий тармоғининг ойлик фаол фойдаланувчилари сони
353 млн кишига етади.
XX аср охирларигача диний-экстремизм ва ақидапарастликни тарқатиш ва
аҳоли орасида ёйишнинг асосий қуроллари бўлиб турли адабиёт ва нашрлар
хизмат қилган бўлса, замонавий технология воситалари ривожланган ҳозирги
даврда оммавий ахборот воситалари, айниқса интернет тармоғи диний
экстремистик ва ақидапарастлик ғояларини тарқатишнинг энг оптимал ва қулай
манбаига айланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирда турли гуруҳ ва оқимлар
томонидан диний экстремизм ва ақидапарастликни тарғиб қилишда, жамиятда
норозилик
кайфиятини
тарқатишда
ижтимоий
тармоқлардан
кенг
фойдаланилмоқда. Интернет орқали суҳбат олиб бориш жараёнида ёшларга “куфр
диёри”, “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик”, “халифаликни тиклаш” каби ғоялар
сингдирилиб, улар турли тўқнушув ва низо ўчоқларига жалб қилинмоқда. Турли
кучларнинг ноғорасига ўйнаётган диний-экстремистик ва террорчи оқимлар
томонидан у ерларда амалиётни ўтаб келган ақидапараст, дийдаси қотган,
мустақил фикрлашдан маҳрум, раҳнамоларининг ҳар қандай буйруқларини қонун
деб билувчи зомби-жангарилардан тинч минтақаларда ҳам турли низолар ва
Do'stlaringiz bilan baham: |