Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари


ЁШЛАРДА АХБОРОТ ХУРИЖЛАРИГА НИСБАТАН ИММУНИТЕТНИ



Download 5,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/522
Sana24.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#245093
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   522
Bog'liq
03.Ilmiy to`plam-01

 
ЁШЛАРДА АХБОРОТ ХУРИЖЛАРИГА НИСБАТАН ИММУНИТЕТНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ – ПСИХОЛОГИК УСУЛЛАРИ 
 
Орзикулова Чарос Рахматовна
Ўқувчиларни касб – ҳунарга йўналтириш ва психологик – педагогик республика 
ташхис маркази Халқ таълими тизимида ижтимоий-психологик фаолиятни 
ташкил этиш бўлими методисти, Халқ таълими аълочиси
Қандай кўринишдаги жамият бўлишидан қаттий назар, ўз келажагига 
қайғурган холда ёшларни турли ёт маънавий, аҳлоқий, сиёсий ва диний ғоялардан 
химоялашга алохида эътибор қаратиш билан бир қаторда, ёшларни ўзи мантиқий 
мулоҳазаси орқали ахборотларни саралашни ўргатиб келинган.


Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари 
35 
Айнан ана шу мантиқий мулоҳаза замонавий фан тилида ахборот ва ёт 
ғояларга нисбатан иммунитет деб номланади. Иммунетит сўзи - Лотинча 
иммунитас, иммунитатус - қутилиш; халос, холи бўлиш деган маноларни 
билдиради. 
Ижтимоий - психологияда шахснинг ўзи яшаб ривожланаган ижтимоий 
жамиятдаги қадирият ва ғояларни онгли мулоҳаза асосида ёт ғоя ҳамда ғайри 
табиий ахборотлардан фарқ қила оладиган, ижтимоий жамиятни бутунлигига 
зарар етказадиган қарашлар (экстремистик, терориситк ҳамда бошқа бузғинчи 
дават ва ғоялар) ва ғайри ахлоқий хати - ҳаракатлардан ҳимояланиш 
реаксиясига ахборот хурижларига нисбатан иммунитет деб таъриф берилади. 
Қуйида ана шу таърифдан келиб чиққан холда мулоҳазаларимизни баён қиламиз. 
Вояга 
етмаганларда ахборот хурижларига нисбатан иммунитетни 
шакллантиришнинг ижтимоий – психологик усулларидан биринчиси ўз 
Ватанидан ғурурланишни хисини шакиллантириш лозим бўлади . Бунинг учун 
Ватан тарихидан чуқур билимлар бериш билан бир қаторда Ватан тарихида ўзга 
хос ўринга эга бўлган қаҳрамонлар ва мутафакирларни ҳаёт тарзи ҳамда фаолияти 
билан таништириб бориш асносида авлодларини босиб ўтган йўлларидан 
фахрланиш хиссини такомиллаштириб бориш мақсадга мувофиқдир. Ёшлар чет 
эл тарихий қахрамонларига эмас балки ўз миллий тарихий қахрамонларга тақлид 
қилишлари асосида, Ватани ва халқига нисбатан ҳам ҳар томонлама мехри ортиб 
бориши ҳеч кимга сир эмас.
Шахснинг тафаккури ва тасаввурлари ривожига филогенез психологияси 
қонунияти асосида ёндошадиган бўлсак ёшларнинг ота – боболарини эришган 
ютуқлари хақидаги билимлари хеч қачон эскирмайди, аксинча авлоддан – авлодга 
сайқалланиб ёшларда ким – ким бўлганлиги – хозирги кунда кимлар – кимлигини 
англаб етишига асос бўлиб, тўғри фикр юритишларига ундайди. 
Ёшларни тўғри фикрлашга ўргатиш ахборот хурижларига нисбатан 
иммунитетни шакллантиришнинг асосий ижтимоий – психологик усулларидан 
бири ҳисобланиб уни ўзлаштириш орқали мавжуд манбалар билан янги 
маълумотларни қиёслаш юзага келади. Мустал фикрлашда қиёслаш учун аввало 
манбани аниқлаш кераклигини ҳар бир ёш авлод вакилига тушунтириш билан бир 
қаторда ишончли ахборот манбанинг бошқа манбалардан фарқлаш усулари билан 
ёшларни қурорлантириш энг долзарб вазифалардан бири хисобланади. 
Аниқ ва тўғри фикрлаш усуларидан тафаккурнинг анализ, синтез ҳамда 
умумлаштириш жараёлари ҳақида тўлиқ ҳамда амалий билимлар билан 
қуроллантиришда ўқтувчи устозларни роли ҳақида Э.Э.Ғозиени ўзининг 
“Онтогенез психологияси” китобида қуйидаги фикрларини такидлайди.
“Ўспирин ўқувчилар тафаккурининг мустақиллик даражасини вужудга 
келтиришда ўқитувчи улкан роль ўйнайди.
Биринчидан, у ўқувчиларни ахборотларни қабул қилишида уни тўғрилиги 
ҳақида ишонч ҳосил қилишга ва далиллашга ўргатиб бориши керак. 
Иккинчидан, ўқитувчи ўқувчиларни нарса ва ҳодисалар ҳақида оригинал ёки 
ностандарт фикр юритишга, ижодий ёндашишга ўргатиши лозим
Учинчидан, ўспиринларни ижодий изланишга етаклашни ҳеч вақт диққат-
эътибордан четга чиқармаслик зарур.



Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   522




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish