Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
225
кўникмаларидан ниманидир киритади, демоқчи бўлсалар, у ҳолда бу жоиз ва
табиий. Агар яна ирқнинг билинар билинмас омилларини далил сифатида келтира
бошласалар, биз яна юқорида ва бошқаларга гапирилган сингари
қийинчиликларга дуч келамиз. Нихоят, бундай номга мутлақо номуносиб охирги
изоҳ фонетик ўзгаришларни мода (расм-русум) ўзгаришларига тенглаштиради.
Аммо моданинг ўзгариш сабабларини ҳали ҳеч ким очиб берган эмас фақат шу
нарса маьлумки, улар кўплаб психологларни қизиқтираётган тақлид қонунларига
боғлиқ ўзаро содир бўлади. Гарчи бундай изоҳ муаммони ҳал қилмасада, муайян
афзалликга эга уни нисбатан катта муаммонинг бир қисми даражасига олиб
чиқади: фонетик ўзгаришлар сабаби пировард натижада соф психологик ҳодиса
бўлиб чиқади. Фақат бир нарса сирлигича қолмоқда ҳам фонетик ўзгаришларда
ҳам мода ўзгаришларида тақлид учун таянч нуқтани қаердан излаш керак.
Фонетик ўзгаришлар таъсирининг чекланмганлиги (неограниченность) aгар
кимдир у ёки бу фонетик ўзгаришлар таъсирини аниқламоқчи бўлса, уларнинг
чексиз ва сон- саноқсиз эканлигига осонгина ишонч ҳосил қилади. Бошқача
айтганда, уларнинг қаерда тўхтаб қолишини олдиндан пайқашнинг имкони йўқ.
Сўз фақат маълум чегарагачагина ўзгариши мумкин, унда кейинги ўзгаришлардан
ҳимоя қилувчи қандайдир нарса бор деб ўйлаш соддаликдан бошқа нарса эмас
фонетик ўзгаришларнинг бу хусусияти белгининг маънога боғлиқ бўлмаган
ихтиёрийлиги билан шартланган. Хар бир даврда бирор сўзнинг қандай ва
қанчалик ўзгарганлигини қайд этиш мумкин, аммо бу сўзнинг қай даражада
неузнавалый бўлганлиги ёки бўлишини олдиндан кўришиниг иложи йўқ.
Хиндевропа тилидаги *aiwom (Қиёсланг: лотинча aewom) ‘вечность’, ‘аср’герман
тилидаги шундай қўшимчали бошқа сўзлар каби *avian *aiva *aiv га ўтган.
Кейинчалик, *aiw товушлaрининг бу гуруҳига эга барча сўзларсингари қадимги
немис тилида ēw“абадийлик”,“вақт”га айланди. Кейин сўз охирида келган ҳар
қандай w o га ўзгаргани сабабли ēo ҳосил қилинди; ē о ҳам, ўз навбатида, худди
шундай умумий қонуниятларга мос равишда ео,ioга ўтган. Кейинчалик ioie, je ни
ва, ниҳоят, ҳозирги немис тилидаги jē ни (қиёсланг: das schönste, was ich je gesehen
habe (“мен қачонлардир кўрганимдан энг ажойиби”)берган. Агар фақат дастлабки
ва охирги нуқталар ўрганиладиган бўлса, ҳозирги сўзларда первоначальных
унсурлардан бирортаси ҳам қолмаган. Шунга қарамасдан, алоҳида олинган ҳар бир
давр мутлақо аниқ ва мунтазам. Бундан ташқари, уларнинг ҳар бири ўз ҳаракатида
чегараланган, мажмуи эса модификациянинг шаклини ўзгартиришларнинг чексиз
миқдори тасаввурини ҳосил қилади. Шунга ўхшаш кузатишларни лотинча calidum
(calidus сўзининг тушум келишиги шакли “илиқ”) сўзи устида ҳам олиб бориш
мумкин. Бунинг учун аввал бевосита ҳозирги француз тилидаги шакли (ʃo, chaud
ёзилади “илиқ”) билан қиёслаш, кейин барча босқичларни қайта тиклаш керак:
calidum, calidu, caldu, cald, calt, tʃalt, tʃaut, ʃaut, ʃõt, ʃo. Яна қиёсланг: халқ лотин
тилида *waidanju-gɛ͂(gain ёзилади) “ютуқ”, minus - mwɛ͂(moins ёзилади)“кам”,
hokillī–wi (oui ёзилади) “ҳа”. Фонетик ўзгаришлар амал қилиши яна шунинг учун
ҳам чексиз ва сон - саноқсизки у сифат, от ва б; ўзак, қўшимча, суффикс ва б. деб
ўтирмасдан ҳар қандай белгини қамраб олади. Масалан, юнон тилида n дан кейин
келган грамматик маъно ифодаламайдиган s нафақат *khӑnses “ғозлар” *mēnses
“ойлар” (chēnes, mēnes шулардан пайдо бўлган)да, шунингдек, *etensa, *ephansa
Do'stlaringiz bilan baham: |