Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
223
Бизнинг мулоҳазаларимиз кам куч назариясини инкор этишга даъво қилмайди.
Амалда ҳар бир тилга нисбатан талаффуз учун ниманинг осонроқ ва ниманинг
қийинроқ эканлигини аниқлаш қийин. Товушнинг қисқариши (чўзиқликнинг
камайиши маъносида) кам кучга мос тарзда содир бўлиши мутлақо аён, аммо
қўпол талаффузининг ҳам унлиларнинг чўзилишига
олиб келиши, қисқа унлилар
талаффузи катта эътибор талаб қилиши ҳам тўғри. Бинобарин,
турли
мойилликларни тахмин қилиш асносида ўзаро қарама – қарши икки далилни бир
хил кўринишда тақдим этиш мумкин. Мисол сифатида яна
k нинг
t га ўтишини
олиб кўрайлик ( Қиёсланг: cédere→ италян тилида cedere‘ўрнини бўшатиб
бермоқ’). Агар бу жараённинг фақат қутбий томонлари эътиборга олинса, у холда
куч кўп сарфлангандек кўриниши мумкин. Аммо ўзгаришнинг
бутун занжири
қайта тикланадиган бўлса, бу тасаввур ўзгаради:
k нинг кейинги унлига
ўхшатилиши натижасида танглай(небный)
k га айланади, лекин бу билан талаффуз
қийинлашиб қолмайди, аксинча,
kга киритилган иккала унсур ҳам ўтиш жараёни
натижасида аниқ чегараланади ва
kj нинг
tj,
tx ва,ниҳоят
t га ўтишида ҳар сафар кам
куч сарфланганлиги кузатилади. Шу ерда тадқиқотлар учун кенг қўриқ очилади.
Бироқ бу тадқиқотларининг тўлиқ бўлиши учун физиологик нуқтаи назарга
(артикулятсия
муаммоси, масаласи), психологик нуқтаи назарга (эътибор
муаммоси) хам қатьий амал қилиш керак. Кейинги йилларда кенг оммалашган
фикрга кўра, талаффуздаги ўзгаришлар бизнинг ёшликда олган фонетик
тарбиямизга нисбатан берилмоқда. Узоқ тажриба,
хато ва тузатишлардан
кейингина бола атрофдагилардан эшитган нарсани талаффуз қилишга ўрганади;
фонетик ўзгаришлар манбаи гўё шу ерда яширингандек: ёшликда тузатилмаган
айрим хатоликлар бутун бошли кишиларда бир умрга ўрнашиб қолади ва ўсиб
келаётган авлодни қамраб олади. Фарзандларимиз
k ўрнида, кўпинча,
tни талаффуз
қилишади; тилимиз тарихида эса бундай фонетик ўзгариш кузатилмайди. Айрим
меъёрдан чекинишлар бундай эмас. Масалан, таржимада кўплаб болалар
l ни
юмшоқ талаффуз қиладилар (Қиёсланг:
fl’eur,fl’anc);
итальян тилида эса шундай
жараён туфайли лотинча
florem дастлаб
fl’ore, кейин
fiore‘гул’га ўтади. Бу
кузатишлар эьтиборга муносиб, лекин муаммони ҳал қилмайди. Ҳақиқатдан ҳам,
мазкур авлод ёшликда ўзлаштирилган хатоликлардан фақат айримларини сақлаб
қолади. Шунга асосланиб айтиш мумкинки, нотўғри талаффузларнинг сақланиб
қолиш соф тасодифий ҳодиса бўлиб, мантиқан асосланмаган.
Шунингдек, нега
мазкур ҳодиса бошқа даврда ҳам, балки айнан мазкур даврда ҳам содир бўлади
дейиш мумкин? Бу тилда у илгари мавжуд бўлмаган жойда пайдо бўлган
Tanne
‘қорақарағай’, Pate‘курка’(товуғи) мос равишда
Thanne, Phute тарзида талаффуз
қилинган.
Дарвоқэ, бу мулоҳаза юқорида қайд этилган барча далилларга таалуқли
бўлади фақат уларнинг самара бериши мумкинлигига ишонч ҳосил қилинса: об-
ҳавонинг таьсири ҳам, сўзловчининг ирқий хусусиятларидаги мойиллик ҳам, кам
куч сарфлаш тенденцияси ҳам доимо ёки узоқ вақт кузатилади.
Нега улар
тасодифий равишда, гоҳ фонологик тизимнинг бир нуқтасида, гоҳ бошқа нуқтасида
амал қилади? Тарихий воқеада ҳал қилувчи сабаб бўлиши керак, ҳақиқатда эса
алоҳида олинган ҳар бир ҳолатда сабаби умумий кўринишда илгаридан мавжуд
бўлган мазкур ўзгаришни келтириб чиқарадиган нарсанинг нима эканлиги ноаниқ