Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари


Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари



Download 5,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/522
Sana24.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#245093
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   522
Bog'liq
03.Ilmiy to`plam-01

Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари 
224 
бўлиб қолмоқда. Ечимини талаб қилаётган масала айнан шундан иборат-ку. Баъзан 
ҳал қилувчи бу сабабларни халқ турмушининг мазкур пайтдаги умумий 
шароитларидан топишга ҳаракат қилишади. Тиллар бошдан кечирадиган 
даврларнинг бир хиллари бошқаларига қараганда катта силжишлар билан боғлиқ 
бўлади. Сиёсий барқарорлик билан лисоний барқарорлик ўртасида алоқа 
борлигини аниқлашиб бундай паллани ташқи сиёсий тарихнинг шиддатли 
даврларига олиб бориб тақашга харакат қиладилар. Шунга асосланишиб, умуман, 
тилга нисбатан қилинган хулосаларни фонетик ўзгаришларга қўллаш мумкин, деб 
ўйлайдилар. Шунингдек, масалан, лотин тилида энг кескин ўзгаришлар роман 
тилларининг шаклланиш даврида душман тажовузларининг жуда хавотирли 
даврига тўғри келганлигини ҳам иддао қилишади. Бу масалада чалғиб кетмаслик 
учун қуйидаги икки ҳолатда эьтиборга олиш керак. Сиёсий барқорорлик тил 
тараққиётига ҳам сиёсий барқарорлик каби таъсир қилмайди; у ерда ҳеч қандай 
симметрия йўқ. Сиёсий мувозанат тил тараққиётини сусайтирган пайтларда гап, 
гарчи ташқи бўлса-да, ижобий сабаб ҳақида боради. Таъсири тескари бўлган 
сиёсий беқарорлик эса фақат салбий таъсир қилиши мумкин. Мазкур тилнинг
барқарорлиги, у ёки бу даражада қайд этилганлиги тил (langue)га нисбатан ташқи 
омиллар (сарой, мактаб, академия, ёзув ва ш.к.) асносида таркиб топиши 
мумкин.Бу омиллар, ўз навбатида, мавжуд ижтимоий ва сиёсий мувозанат негизида 
шаклланади. Аксинча, ҳалқ тарихида содир бўлган қандайдир ташқи ўзгариш 
(ағдар - тўнтар) тил тараққиётини тезлаштирадиган бўлса, у ҳолда бу фақат 
тилнинг яна эркинлик ҳолатига қайтганини ва ўзининг меёрий оқимига тушганини 
англатади. Лотин тилининг классик даврдаги барқарорлиги ташқи омиллар билан 
изоҳланади ва уларни кейинчалик бу тил бошдан кечирган ўзгаришлар билан 
қиёслаш мумкин эмас. Чунки бу ўзгаришлар тийиб турувчи ташқи сабабларсиз, 
ўзича содир бўлган. Бу ерда гап тилда содир бўладиган ҳар қандай ўзгаришлар 
эмас, балки фақат фонетик ҳодисалар устида бормоқда. Грамматик 
ўзгаришларнинг юқорида қайд этилган сабаблар билан боғлиқлигини тушунса 
бўлади: грамматик далиллар ўзининг қайсидир томонлари билан тафаккурга 
боғланган ва шунининг учун ташқи ўзгаришлар таъсирини ўзила осонроқ акс 
эттиради. Чунки бу ўзгаришлар киши онгига нисбатан бевосита таъсир қилади. 
Бироқ бизда халқ тарихидаги кескин даврларга тилдаги кескин фонетик 
ўзгаришлар мослигини кўрсатувчи ҳеч қандай маьлумот йўқ. Қолаверса, фонетик 
ўзгариш содир бўлмаган бирор даврни (хатто, тилнинг сунъий барқарор даврида 
ҳам ) кўрсатиш имкони йўқ. Шунингдек, илгариги лисоний субстрат ҳақида ҳам 
фараз билдирилган: гўё айрим ўзгаришлар янги келгиндилар томонидан ютиб 
юборган ерли ҳалқ туфайли юзага келган. Масалан,langue d’oc (Франция жануби 
шевалари) ва langue d’oil(Франция шимоли шевалари) орасидаги фарқ туб кельт 
унсурнинг жанубий ва шимолий Галлиядаги нисбатига мос келар эмиш. Бу 
назарияни италья шевалари орасидаги тафовутларни тушунтиришда ҳам 
қўллаганлар. Улар жўғрофий жойлашиш тартибига кўра, лигурлар, этруслар ва б. 
Таъсири билан изоҳланган. Энг аввало, айтиш керакки, бу фараз жуда кам
учрайдиган вазиятнинг бўлишини талаб қилади. Бундан ташқари, тил субстрати 
ҳақида гап кетганда ниманинг назарда тутилаётганини ҳам аниқлаш керак. Агар бу 
билан ерли халқ янги тилни қабул қилаётганда унга ўзининг талаффуз 



Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   522




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish