i
- фойдаланувчиси
j
- фойдаланувчисига имзоланган электрон ҳужжат
жўнатмоқчи бўлса,
i
-фойдаланувчи ўзининг махфий калити
м
i
k
билан
имзоланиши керак бўлган ҳужжатнинг ўзини шифрлаб ѐки унинг хэш
қийматини шифрлаб, шу ҳужжат билан биргаликда жўнатади. Бу электрон
ҳужжатни қабул қилиб олган
j
- фойдаланувчи, шифрланган маълумотни
i
- фойдаланувчининг очиқ калити
о
i
k
билан дешифрлаб, ҳосил бўлган матнни
ҳужжат матнига ѐки унинг хэш қийматига солиштиради. Агар матнлар билан
хэш қийматлар бир хил бўлса, имзо ҳақиқий, акс ҳолда ҳақиқий эмас деб
қабул қилинади.
Симметрик шифрлаш алгоритмларига асосланган ЭРИ тизимлари
қуйидагича ташкил этилади.
i
- фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида
i
- фойдаланувчига ҳам,
j
- фойдаланувчига ҳам маълум бўлиб, бошқа
17
фойдаланувчиларга маълум бўлмаган
м
ij
k
- калит билан имзоланиши керак
бўлган электрон ҳужжатни ѐки унинг хэш қийматини шифрлаб, шу ҳужжат
билан биргаликда жўнатади. Электрон ҳужжатни қабул қилиб олган
j
- фойдаланувчи, шифрланган маълумотни
м
ij
k
- калит билан дешифрлаб,
ҳосил бўлган матнни ҳужжат матнига ѐки унинг хэш қийматига
солиштиради. Агар матнлар билан хэш қийматлар бир хил бўлса, имзо
ҳақиқий, акс ҳолда ҳақиқий эмас деб қабул қилинади. Бундай ЭРИ тизими
бир марталик ҳисобланади, чунки
м
ij
k
- калитдан иккинчи марта фойдаланиш
имконияти электрон ҳужжатларни сохталаштириш имкониятини яратади.
Бундай ҳолатга чек қўйиш учун электрон ҳужжат алмашинуви ишончли
учинчи томон орқали амалга оширилиши мумкин:
i
-фойдаланувчи ўзига ва
фақат ишончли учинчи томонга маълум бўлган калит
м
i
k
3
билан рақамли
имзони амалга ошириб, имзоланган электрон ҳужжатни учинчи ишончли
томонга жўнатади, учинчи томон имзонинг ҳақиқийлигини
м
i
k
3
- калит билан
текшириб, агар ҳақиқий бўлса,
j
- фойдаланувчининг ўзига ва фақат ишончли
учинчи томонга маълум бўлган калит
м
j
k
3
билан рақамли имзони амалга
ошириб, имзоланган электрон ҳужжатни
j
- фойдаланувчига жўнатади.
Бундай ЭРИ тизими фойдаланувчилар учун ноқулай бўлиб, кўплаб
келишмовчиликларни келтириб чиқаради.
Амалда учинчи турдаги имзони ҳисоблаш ва уни текширишнинг
махсус алгоритмларига асосланган ЭРИ тизимларидан кенг фойдаланилади.
Махсус ЭРИ алгоритмлари рақамли имзони ҳисоблаш ва имзони
текшириш қисмларидан иборат. ЭРИни ҳисоблаш қисми имзо қўювчининг
махфий калити ва имзоланиши керак бўлган ҳужжатнинг хэш қийматига
боғлиқ бўлади. Имзони текшириш қисми имзо эгасининг очиқ калитига ва
қабул қилиб олинган ҳужжатнинг хэш қийматига боғлиқ ҳолда амалга
оширилади.
Махсус ЭРИ стандартлари туркумига:
1.
Россия ЭРИ стандарти: ГОСТ Р 34.10-94 ва унинг эллиптик эгри
18
чизиқда такомиллаштирилган варианти ГОСТ Р 34.10-2001;
2.
Америка ЭРИ стандарти: DSA ва унинг эллиптик эгри чизиқда
такомиллаштирилган варианти ECDSA -2000;
3.
Ўзбекистон Республикаси стандарти: O‗z DSt 1092:2005;
O‗z DSt 1092:2009;
4.
Германия стандарти EC-GDSA;
5.
Корея стандарти EC-KCDSA алгоритмлари мисол бўла олади.
Электрон рақамли имзо битлар кетма-кетлигида ифодаланган бирор
сондан иборат. Шунинг учун уни бошқа электрон ҳужжатларга кўчириш ѐки
ўзгартириш киритиш катта қийинчилик туғдирмайди. Шу сабабли электрон
ҳужжат алмашинуви тизимида ЭРИни сохталаштиришнинг олдини олиш
чора-тадбирлари
–
ЭРИ
алгоритмининг
электрон
ҳужжатларни
сохталаштиришга бардошлилиги масаласини ечиш талаб этилади.
ЭРИ алгоритмининг бардошлилиги қуйидаги учта масаланинг
мураккаблиги билан аниқланади:
- имзони сохталаштириш, берилган ҳужжатга, махфий калитга эга
бўлмаган ҳолда тўғри имзо ҳисоблаш;
- имзоланган маълумотни ташкил этиш, махфий калитга эга бўлмаган
ҳолда тўғри имзоланган маълумотни топиш;
- маълумотни алмаштириш, бир хил имзога эга бўлган иккита ҳар хил
маълумотни топиш.
Келтирилган ЭРИ алгоритмлари стандартлари бардошлиликлари дискрет
логарифмлаш, ЭЭЧрационал нуқталари устида амаллар бажариш ва
параметрли группа параметрини топиш масалаларининг мураккаблигига
асосланган.
19
Do'stlaringiz bilan baham: |