56
авлодлардан ташқари Streptothrix,
Crenothrix, Clonothrix авлодлари ҳам
мавжуд.
Пояли
бактериялар
вакиллари
17
та
авлодга
бирлашган.
Hyphomicrobium авлоди вакиллари икки учи ўткирлашган таёқчасимон,
овалсимон, тухумсимон ёки ловиясимон кўринишларга эга. Улар ҳар хил
узунликдаги ўсимталар ҳосил қилади. Кўпайиши ипсимон ўсимталар учида
жойлашган, куртаклар ёрдамида амалга ошади, куртаклари етилгандан сўнг
харакатчан бўлиб қолади ва
гифадан ажралиб, субстратга ёки бошқа бир
хужайрага ёпишади. Хемоорганотроф бўлиб, ўсиши учун СО
2
керак бўлади.
Кўпгина пояли бактериялар лактат, формиат, ацетат ва бошқа бирикмаларни
ўзлаштириш хусусиятига эга.
Pedomicrobium авлоди вакиллари маълум ривожланиш циклига эга.
Овал шаклидаги она хужайрада хивчинли, харакатчан хужайра хосил бўлади.
Қиз хужайранинг хосил бўлиши, куртакланиш орқали амалга ошади. Бу
авлод вакиллари хужайраси устида темир ва марганец оксидларини
ажратади. Тупроқда кенг тарқалган.
Пояли бактериялардан Coаulobacter авлоди вакиллари шохланган ва
бир қутубдан чиққан таёқчасимон вибрионсимон кўринишларга эга. Улар
хемоорганотрофлар бўлиб грамманфий, кислородли муҳитда яхши ўсади,
тупроқда, чучук сувларда кенг тарқалган.
Gallionella авлоди вакиллари узун поялар учида жойлашган
таёқчасимон ёки шарсимон микроорганизмлардир. Поялари бир-бирига
чирмашиб кетган фибриллалардан ташкил топган боғча тўпламлардан
иборат. Поячалар темир гидрооксиди билан қопланган бўлади. Кўпайганда
бинар бўлиниб кўпаяди ва қиз хужайралар поялар учларида жойлашади.
Кейинчалик улар поядан зооспораларга ўхшаб ажраладилар ва битта ёки
иккита поляр жойлашган
хивчинлари билан харакатланиб, юрадилар.
Грамманфий. Хемолитотроф улар икки валентли темирни уч валентлигича
оксидлайди, СО
2
ни ўзлаштиради. Бу авлод вакиллари Leptotrix авлоди
билан биргаликда темирни сув ҳавзаларида чўкишини амалга оширади.
57
Риккетсиялар ва хламидалар – бу гуруҳ
микроорганизмлари
Rickettsiales ва Chlamydiales деб номланган тартибларини ўз ичига оладилар.
Rickettsiales тартиби уч оилани бирлаштиради – Rickettsiaсеае,
Bartonellaceae, Anaplasmataceae. Улар бир қанча нопатоген,
аммо хужайра
ичидагина кўпаядиган паразит вакилларни ўз ичига олади.
Вакиллари таёқчасимон, шарсимон ёки ипсимон шаклга эга бўлиб, ҳар
хил риккетсиоз деб аталадиган юқумли касалликларга сабабчи бўлади.
Риккетсиялар ҳам таёқчасимон, шарсимон ва ипсимон бўлиб, спора ҳосил
қилмайди, харакатсиз. Грамманфий. Ҳўжайини хужайрасида бинар бўлиниб
кўпаяди. Риккетсияларни баъзи вакиллари хашаротлар билан симбиоз ҳолида
яшайди. Типик вакилларидан Rickettsia powazekii тошма тиф касаллигини
қўзғатади, кўйлак бити билан симбиозда яшайди.
Chlamydiale тартиби Chlamydiaceae оиласидан иборат бўлиб, унга
одамларда касаллик қўзғатадиган турлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: