40
таъсирида бактерияга зарар қилмасдан уни олиб ташлаш мумкин.
Баъзи
сапрофит бактерияларда умумий капсула хосил бўлади ва у зооглея деб
аталади. Кўпчилик бактериялар хивчинларга эга. Улар бу хивчинлар
ёрдамида харакатланадилар. Бактериялар
хивчинларининг хужайранинг
қайси қисмида жойлашишига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинадилар:
1. Монотрихлар – бактерия хужайрасининг бир учида битта хивчин
бор.
2. Лофотрихлар – хужайранинг бир учида хивчинлар тўплами мавжуд
бўлади.
3. Амфитрихлар – хужайранинг икки учида икки тўплам хивчин
бўлади.
4. Перитрихлар – ҳужайранинг ҳамма томони хивчин билан ўралган
бўлади.
Хивчин бактерияда мотор вазифасини
бажаради ва уларнинг сони,
узунлиги бактериянинг хусусиятига боғлиқ. Хивчиннинг таркиби
флагеллиндан иборат. Бактерияларнинг харакати таксис дейилади. Унинг
қайси
омилга нисбатан харакати, масалан хемотаксис (кимёвий моддаларга
нисбатан ҳавоча), аэротаксис, фототаксис (ёруғликка нисбатан) деб
номланади.
Хивчинлардан ташқари бактерияларда фимбрий ва пилилар ҳам
мавжуд. Фимбрийлар хивчинларга нисбатан узун ва ингичка бўлиб, узунлиги
0,3-4 мкм, эни 5-10 нм бўлиб, сони 1000 гача етиб боради. Фимбрийлар
бактериянинг субстратга ёпишишини таъминлайдилар.
Пили эса, жинсий
фимбрий бўлиб, ичи бўш каналдан иборат. Бу канал орқали
бактерия
конъюгацияда қатнашаётган бошқа бир бактерияга
генетик ахборотни
етказади.
Спора хосил бўлиши. Спора думалоқ ёки овал шаклда бўлиб,
микроорганизмларнинг эволюциясида муайян бир турнинг сақланиши учун
ҳизмат қилади. Спора бактерияларини ташқи ноқулай факторлардан сақлаши
ва споралар ёрдамида кўпайиши мумкин.
42
Ўсиш даврига ўтишда споранинг бир қутбидан ёки
марказидан
ҳужайра ўса бошлайди. Ҳужайра споранинг бир қутбидан чиқса
қутбли, ўрта
қисмидан чиқса
экваториал ўсиш деб аталади.
Спора ҳосил қилиш жараёни турғун ҳодисадир. Бироқ бациллалар
заҳарли моддалар таъсирига учраса, ноқулай шароитга тушиб қолса, юқори
температурада ўстирилса ёки сунъий озиқ муҳитларига кўп марта такрорлаб
экилса, споралар ҳосил қилиш хусусиятларини йўқотади.
Бундай
организмлар
аспорогенли ирқ деб аталади.
Саволлар.
1. Бактерия ҳужайра тузилишини тушунтиринг.
2. Капсула нима?
3. Ядро аппаратининг вазифаси нимада?
4. Бактериялар қандай кўпаядилар?
5. Бактериялар таснифи қандай тузилган?
6. Таркибида ДНК бўлган вируслар ҳақида гапиринг.
7. Фаглар тузилишини тушунтириб беринг.
8. Фитопатоген вируслар қандай оилаларга бўлинади?
Do'stlaringiz bilan baham: