Тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/123
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#231130
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   123
Bog'liq
20 y Birja ishi Sh J Ergashxodjayeva va boshq 2009 o'quv qo'llanma

 
10.3.Асосий риск турлари 
Биржа 
бозорининг 
ҳисоб-китоб-клиринг 
тизими 
хизматларидан 
фойдаланувчи қатнашчилари битимларнинг бозор арактери туфайли ўз 
капитали ёки пул маблағларини доимо рискка қўяди. Кўрсатилган рискнинг 
асосий турлари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин. 
Бозор риски бу - бутун фонд ёки фьючерс бозорида, масалан, банк фоиз 
ставкасининг ўзгариши билан боғлиқ рискдир. Клиринг-ҳисоб-китоб жараёни 
белгиланган вақт давомида амалга оширилади. Шу сабабли нархнинг ўзгариши 
туфайли йўқотишларга учраш эҳтимоли мавжуд. 
Бу рискнинг турларидан бири ҳалқаро бозор риски ҳисобланади, у жаҳон 
қимматли қоғозлар ва фьючерс шартномалари бозорида ҳисоб-китоблар 
муддатининг мувофиқлаштирилмаганлиги натижасида вужудга келади. 
Масалан, қимматли қоғозларни бошқа мамлакатда сотиб олган брокер 
мамлакатларда ҳисоб-китоб муддатларининг мос келмаслиги сабабли уни ўз 
мамлакатида дарҳол сота олмайди.
Кредит риски бу – клиринг ва ҳисоб-китоб бутун занжирининг 
бўғинларидан бирида ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида бўлмаслик рискидир. Бу 
риск биржа савдоси жараёни воситачилари бўлган брокерлар ўтасида камдан-
кам учрайди ёки энг кичик миқдорда бўлади, чунки ривожланган биржа бозори 
ва унинг инфратузилмаси шароитларида тўловларни кафолатлашнинг 
таколмиллашган тизимлари ишлаб чиқилган. Бироқ брокер ва унинг мижози 


123 
ўртасидаги муносабатларда мижознинг брокерга тўловни амалга оширмаслик 
риски доимо бўлади. 
Тизимли риск компьютер тизимлари ва алоқа тизимларининг фаолият 
кўрсатиши билан боғлиқ йўқотишлар рискини ифодалайди, масалан, электр 
энергиямининг кутилмаганда ўчиб қолиши, клиринг ва ҳисоб-китоб тизими 
хизматчилари йўл қўйган хатолар. Ҳаттоки фирибгарлик, талон-тарож ҳоллари 
ҳам маълум. 
Ҳозирги пайтда биржа тизимларини ишлаб чиқувчи ва ташкилотчилари 
санаб ўтилган рискларни минималлаштиришнинг йўлларини ишлаб 
чиқмоқдалар. Бу қаторга биринчи навбатда, қуйидагилар киради: 
Аввало бу – биржа жараёнининг барча қатнашчилари ўртасида ишонч 
даражасининг юқорилиги. Ҳамкасблари орасида унга ишончни йўқотган 
брокер, қоидага кўра, биржа битимларида иштирок этишга бошқа қўйилмайди. 
Битим ёзма равишда ва ишонч асосида оғзаки тузилиши мумкинлиги сабабли 
кўпинча «берилган сўз(ваъда)» биржа савдоси қатнашчилари ўртасидаги 
муносабатларда ҳал қилувчи саналади. Шу сабабли ишонч даражаси қанчалик 
юқори бўлса, биржа айланмаси ҳам, демак, олинадиган фойда ҳам шунчалик 
катта бўлади. 
Бошқа йўл – биржа воситачилари ҳисобидан биржа ва клиринг 
ташкилотлари қошида йирик кафолат жамғармалари ташкил қилишдир. Бутун 
ҳисоб-китоб занжирининг биронта қисмида тўлов борасида узилиш рўй берган 
ҳолларда кафолат жамғармалари бу ҳолат биржа жараёнининг бошқа 
қатнашчиларига тарқалишига йўл қўймаслик учун уни ўша ернинг ўзидаёқ ҳал 
қиладилар. 
Клиринг ҳисоб-китоблари технологияларини такомиллаштириш биржа 
фаолиятининг ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Бутун клиринг ва 
ҳисоб-китоб жараёнларини компьютерлаштириш реквизитларни текшириш, 
ҳужжатлар айланмасини расмийлаштириш жараёнларини тезлаштиради, 
кутилмаган хатолардан ҳимоя қилади, ахборот ҳисоби ва сақланишини 
юритади ва ҳ.к. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish