208
МАХАЛЛИЙ ХОМ АШЁ ВА МОЧЕВИНА-ФОРМАЛЬДЕГИД
ИШТИРОКИДА КОМПОЗИЦИОН ЁҒОЧ ПЛАСТИК ПЛИТАЛАРНИ
ИШЛАБ ЧИҚИШДА БОҒЛОВЧИНИНГ РОЛИ
Холмуродова Д.Қ., Қиямова Д.Ш., Отамуродова М.
Самарқанд давлат тиббиёт
инстути
Бугунги кунда жахонда қурилиш, мебель саноатида ёғоч ишлатишга
бўлган талаб ошиб бормокда. Шу сабабдан композицион ёғоч-
пластик
материалларни яратиш ва улардан тайёрланган маҳсулотлардан қурилиш,
мебель саноатида фойдаланиш хозирги долзарб масалалардан бири. Хозирги
кунда жаҳонда маҳаллий хомашёлар асосида композицион ёғоч-пластик
материаллар ва плиталарни олишнинг янги инновацион ғояларини
яратиш ва
ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиниши, бу материалларга замонавий техник ва
технологияга жавоб берадиган юқори физик-механик хоссаларини таъминлаш
масаласи ечимини кутаётган, талаб даражасидаги муаммолардан бири бўлиб
ҳисобланади. Шу боис, композицион ёғоч пластик ва
плита материалларини
ғўзапоя ва полимер боғловчилари асосида олиниши ва уларни ишлаб
чиқаришга жорий қилиниши ушбу масалани ҳал қилишда асосий ўрин
эгаллайди.
Ўзбекистонда ҳар йили қайта тикланадиган хом-ашё: ғўзапоя, каноп,
гуруч, кунгабокар, ерёнғоқ ва шунга ўхшаш
бошка бир йиллик
ўсимликлар бўлишига қарамасдан кўп пластик плита материаллар асосан
хориждан келтирилади. Бунинг сабаби ҳозирги вактда юқори физик-механик
хоссаларга эга бўлган маҳаллий хомашёдан композицион ёғоч пластик
материаллар олишнинг самарали ва илмий-методик ҳамда технологик
принциплари ишлаб чиқарилмаганлиги билан боғлиқ.
Ўзбекистонда бир йиллик ўсмликларни ичида пахта ғўзапоясини биз
махаллий хомашё ва каноп ўсимлиги, гуруч, кунгабоқар пояси, ерёнғоқга
нисбатан солиштирганда уни қайта ишлаш технологияси қулайроқ. Шу
билан бирга унинг кимёвий таркиби ёғочга жуда якин.
Компонентлар, %
Ёғоч
Ғўзапоя
Целлюлоза
43.3%
40%
Лигнин
27.5%
20%
Пентоза
10.4%
18%
Бошқа бирикмалар
18.8%
22%
Полимер
богловчи сифатида эса мочевина, формальдегид (карбамидо-
формальдегид) смоласи хам арзон хам фенольформальдегидга қараганда
захарлилиги анча кам.
209
Ғўзапояни майдаланганда қуйидаги кўринишда қириндилар хосил
бўлади. Бизга маълумки ғўзапоянинг асосий кимёвий таркиби целлюлоза,
лигнин ва пентозадан иборат. Ёғоч қириндили плиталар олишда боғловчи
сифатида ишлатаётган мочевиноформальдегид смоласи аминопластлар,
фанераларни клейлашда ҳам ишлатилади.
Мочевина формальдегид смола
синтетик
термореактив
олигомер
бўлиб,
мочевина
(NH
2
)
2
CO
ва
формальдегидни CH
2
O поликонденсатланишидан хосил бўлади. .Мочевина
формальдегид смоласи асосан бимолекуляр SN
2
бўйича бирикади ва тезлик
водород ионларининг концентрациясига боглик бўлади. Ғўзапоянинг
асосий
ташкил этувчиси целлюлоза, лигнинн ва пентоза. Оддий целлюлоза кўп
функционал боғли бўлиб, ҳар бир элементар звеноси 3 та гидроксил группадан
иборат, лекин молекулалар ичида кучли водород боғларни ҳосил қилади ,
шунинг учун целлюлоза сувда эримайди.
Ёғоч пластик материал олишдаги боғловчи асосий ролни ўйнайди.
Унинг целлюлоза билан бирикиш реакцияси қуйидагича бўлади:
Шу реакция бўйича олинган композит плита материалининг таркибидаги
фракцияларни миқдори қуйидагича бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: