222
ГИЛ СУСПЕНЗИЯЛАРИНИНГ ҚОВУШҚОҚЛИГИГА ЭЛЕКТРОЛИТ
ТУЗ ВА ПОЛИМЕР РЕАГЕНТЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ
1
Тилеубаев С.О.,
2
Калилаев М.У.,
3
Абдикамалова А.Б.
1
ЎзРФА Умумий ва ноорганик кимё институти;
2
Тошкент кимё технология
институти;
3
ЎзРФА Умумий ва ноорганик кимё институти.
Нефт ва газ қудуқларини қуриш асосан бурғилаш
эритмаларининг
таркиби ва хусусиятлари билан белгиланади. Бурғилаш эритмалари қудуқларни
асоратсиз бурғилашни ва унумдор қатламга кириб боришини таъминлаши унга
қуйиладиган асосий талаблардан бири. Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун
бурғилаш эритмалари бир қатор функцияларни бажариши керак. Улар ўз
навбатида структуравий, механик, реологик, фильтрацион ва бошқа
хусусиятлар билан белгиланади [1].
Гилли суспензияларнинг коллоид-кимёвий ва
фильтрацион хоссаларини
бошқариш учун электролит туз ва полимер реагентлар қўшилади [2]. Бурғилаш
эритмаларини
барқарорлаштириш
учун
кимёвий
реагентлар
ва
оғирлаштирувчилар қўшилади.
Бурғилаш эритмаларини яратишда табиий бентонитлардан фойдаланиш
уларни тайёрлаш билан боғлиқ, сабаби улар таркибида технологик хоссаларга
салбий таъсир кўрсатувчи аралашмаларнинг мавжуд. Изланиш объекти
сифатида маҳаллий Навбаҳор бентонити танлаб олиниб, гил намуналари оддий
ва самарали усул ҳисобланган сув билан ювиш ва хомашёни
гранулометрик
тақсимлаш усулидан фойдаланиб бойитилиши амалга оширилди. Бунда
бентонитнинг монтмориллонитдан ташқари қўшимчалари чўктириш ёрдамида
ажратиб олинди. Монтмориллонит тутган суспензиялардан кальций ионлари
чўктиришни
тезлатиш
мақсадида
кальцинирланган
сода
билан
модификацияланди. Бойитилган бентонит намуналари қуритгич шкафида
104±1ºС ҳароратда қуритилди.
Гил суспензияларини агрегатив барқарорлигини кўтариш, реалогик ва
фильтрацион хоссаларини максадга мувофиқ ўзгартириш
учун полимер
қўшимча
сифатида
гидролизланган
полиакрилонитрил
(гипан)
ва
карбометилцеллюлоза (КМЦ) танлаб олинди. Ишда гил суспензиясининг
қовушқоқлигига электролит ва полимер реагентлар миқдори ўзгариши таъсири
ўрганилди. Куйидаги расмда ингибирловчи реагент ҳисобланган NaCI тузи
қўшимчасининг гил суспензияларининг қовушқоқлигига (Т) таъсири
келтирилган.(1-расм).
Расмдан кўриш мумкин, NaCI концентрациясининг
ортиши билан масса
буйича 2 % микдордаги гидролизланган полиакрилонитрил (гипан) солинган
гил суспензиясиниг қовушқоқлиги кескин камайди. Бу ҳодиса NaCI
ионларининг
манфий
зарядланган
гил
коллоид
заррачаларида
адсорбцияланиши натижасида коагуляция ходисасига учраши билан
тушунтириш мумкин. Лекин карбометилцеллюлоза (КМЦ) солинган гил
суспензиясининг қовушқоқлиги сезиларли даражада ўзгармаганлиги, КМЦ
макромолекулалари адсорбцияланган гил заррачаларининг коагулянт таъсирига
223
чидамлилигини кўрсатади. Бироқ, полимер
реагентлар концентрацияси
ўзгаришининг
коагулянт
иштирокидаги
суспензия
қовушқоқлиги
кўрсаткичларига таъсирини ўрганиш гипан полимерининг барқарорлаштирувчи
хоссаси кенг концентрация интервалида юқори кўрсаткичларга эканлигини
кўрсатди (2-расм).
1-расм. NaCI концентрацияси
ўзгаришининг стабилизаторли суспензия
қовушқоқлигига таъсири.
1-Гипан; 2-КМЦ.
2-расм. Стабилизаторлар
концентрацияси ўзгаришининг
суспензия қовушқоқлигига таъсири:
1-Гипан; 2-КМЦ
Олинган натижалар бугунги кунда бурғилашда кенг қўлланиладиган
реагентлар коагулянтлар иштирок этган жараёнда
етарли даражада
барқарорлаштирувчи хоссаларга эга эмаслигини кўрсатди. Бу ўз
навбатида уларнинг сарфини кўп оширишга олиб келиши бурғилаш
жараёни иқтисодий самарасини пасайишига сабаб бўлади.
Бундан хулоса қилиб айтиш мумкин натижалар нефт ва газ
қудуқларини бурғулаш учун эритмалар ва улар учун янги янада самарали
реактивларни яратиш бўйича илмий ва экспериментал тадқиқотларни
чуқурлаштириш зарурлигини кўрсатмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: