Грунтларнинг гранулометрик таркиби,
ўрганиш усуллари, таснифлари
Грунтларнинг гранулометрик таркибини ўрганиб, уларнинг литологик таркиби, физик ва механик хоссаларини баҳолаш мумкин.
Чақиқ грунтларнинг (гравий, қум ва б.) гранулометрик таркиби асосан ҳар хил диаметрли тешикчалардан иборат бўлган элаклар ёрдамида аниқланади. Бунинг учун текширилаётган грунтдан бир неча килограмм намуна олинади. Элаклар диаметри каттадан кичикка томон устма-уст жойлаштирилади ва грунт улардан ўтказилади. Натижада диаметри 0,25 мм дан кичик бўлган зарралар остки элакда, ундан катталари эса юқоридаги элакларда қолади. Ҳар бир элакдаги фракциялар о\ирлиги тарозида тортилади ва намунанинг умумий о\ирлигига нисбатан ҳар бир фракциянинг процент миқдори топилади.
Агар қумнинг таркибида гил заррачалари бўлса, уни сувда ювиб, гилдан тозалаб, сўнгра қуритиб элакдан ўтказилади.
Гил грунтларининг гранулометрик таркиби мураккаб бўлиб, махсус усулларда аниқланади. Бунинг учун грунтдан 100-150 г намуна олиниб чинни ҳовончада резина таёқча ёрдамида майдаланади, сўнгра 1 мм ли элакдан ўтказилади. Тешикчалар катталиги 1 мм дан катта элакдан ўтмаган зарралар асосида, 1 мм дан кичигидан ўтмаганлари алоҳида қилиб ажратилади ва ҳар қайсиси алоҳида-алоҳида тарозида тортилади. Сўнгра диаметри 1 мм дан кичик бўлган зарралар колбага солинади ва профосфор натрий эритмаси қўшилади. Ҳосил бўлган эритма цилиндрга солинади ва чайқатилиб лойқалантирилади. Лойқа эритмадаги жинс зарраларининг чўкишига қараб уларнинг диаметри аниқланади. Зарраларнинг катта-кичиклиги катта бўлса, чўкиши ҳам шунча тез бўлади.
Заррачаларнинг сувда чўкиш тезлиги уларнинг массасига ва эритманинг ҳароратига бо\лиқ бўлиб, Стокс формуласи ёрдамида аниқланади.
Заррачаларнинг катталигини Стокс формуласидан ташқари Сабанин ва Аттербергларнинг эмперик шкаласи ёрдамида ҳам аниқласа бўлади.
Чўкиш тез-
|
1 смга чў-
|
Зарраларнинг диаметри, мм
|
лиги, см/с
|
Киш вақти
|
Стокс бўйича
|
Сабанин бўйича
|
Атерберг бўйича
|
0,2
0,022
0,02
0,0028
0,00046
0,00035
0,00011
|
5 c
45 c
50 c
6 мин
36 мин
48 мин
2 c 24 мин
|
0,05
0,0168
0,0156
0,0053
0,0023
0,002
0,0012
|
0,05
-
0,01
-
0,005
-
0,001
|
0,06
0,02
-
0,006
-
-
-
|
Грунтларнинг гранулометрик таркибини аниқлаб, унинг петрографик типи ёки номини билишимиз мумкин. Бунинг учун В.В.Охотин томонидан тузилган грунтларнинг гранулометрик классификациясидан фойдаланамиз. Классификацияга мувофиқ грунтнинг номини аниқлаш унинг таркибидаги гил фракциясининг миқдорига асосланган.
Грунтларнинг гранулометрик таснифи
Грунтларнинг
|
Фракцияларнинг миқдори, %
|
Номи
|
Гил 0,002 мм
|
Чанг 0,05-0,002 мм
|
+ум 2-0,05 мм
|
Гил:
о\ир
енгил
|
60
60-30
|
-
|
|
Суглинка:
о\ир
енгил
|
30-20
20-15
15-10
|
+умга нисбатан кўп
|
|
Супес
о\ир
енгил
|
10-5
5-3
|
+умга нисбатан кўп
-
|
|
+ум
|
3
|
|
Чангга нисбатан кўп
|
Таркибидаги гил фракциясининг миқдори 3% дан кам бўлган жинслар қум ва чақиқ грунтлар дейилади. Булардан ташқари ша\ал, шебень, гравий, дресва, қум, чанг ва гил зарраларидан ташкил топган грунтлар ҳам табиатда учрайди.
В.В.Охотин маълумоти бўйича чақиқ ва гил жинсларнинг фракциялари жадвали тузилган.
В.В.Охотин маълумоти бўйича
Фракциялар номи
|
Зарралар диаметри, мм
|
Ҳарсангтош (силлиқланган) ва глибалар (силлиқланмаган)
|
200
|
Ша\аллар (силлиқланган) ёки шебень (силлиқланмаган)
|
200-20
|
Гравий:
катта бўлакли
ўрта бўлакли
кичик бўлакли
|
20-10
10-4
4-2
|
+умли зарралар ёки қумлар:
жуда катта заррали
катта заррали
ўрта заррали
кичик заррали
жуда кичик заррали
|
2,0-1,0
1,0-0,5
0,5-0,25
0,25-0,10
0,10-0,05
|
Чанг зарралари:
катта зарралар
кичик зарралар
|
0,05-0,01
0,01-0,002
|
Гил зарралари:
да\ал зарралар
майин зарралар
|
0,002-0,001 0,001
|
|