Грунтларнинг кўпчиши (шишиши), ивиши
То\ жинсининг сув таъсирида ҳажмини катталаштириш қобилиятига кўпчиш ёки шишиш деб аталади. Бу айниқса гил ва гилли жинслар учун характерлидир. Уларнинг намлиги ортиши туфайли зарралари атрофидаги гидрат қоби\ининг қалинлиги ошади ва жинснинг ҳажми орта боради.
Грунтларнинг кўпчиши унинг минералогик ва гранулометрик таркибига, ундаги катионлар турига, структура ва \оваклигига, сувли эритманинг кимёвий таркиби ва концентрациясига бо\лиқ. Таркибида монтмориллонит группасига мансуб минераллар кўп бўлган жинслар кучли кўпчийди.
Кўпчитиш табиатига кўра катионлар қатори қуйидагича бўлади:
Li+ > Na+ > K+ > Mg2+ > Ca2+ > Al3+ > Fe3+
Демак, бир валентли катионларнинг кўпчитиш қобилияти кучлидир. Бундан ташқари жинсларнинг кўпчиши таркибидаги катионларнинг турига бо\лиқ. Масалан, Na га бой жинслар Са га бой жинсларга нисбатан икки марта ортиқ кўпчийди.
То\ жинсларининг кўпчиши натижасида уларнинг \оваклиги, сув ўтказувчанлиги ва намлиги ортади, бу эса то\ жинсларининг пишиқлиги ва мустаҳукамлиги пасайишига сабаб бўлади.
Бундан ташқари кўпчиш вақтида кўпчиш босими ҳосил бўлади. Бу босимнинг ҳосил бўлиши иморат замини учун хавфлидир. Масалан, иморат заминида сув таъсирида кўпчийдиган қатлам бўлса, у кўпчийди, ҳажмини оширади ва кўпчиш босими ҳосил бўлади. Натижада иморат ичидаги поллар кўтарилиб кетади, иморат асоси қийшайиб деформацияланади, иморат деворларида ёриқлар ҳосил бўлади. Кўпчиш натижасида ер остидаги шахта тош кўтарилиб ёки деворлари шишиб, ер ости йўлларини торайтириб қўяди.
Жинсларнинг кўпчиши кўпчиш босими, кўпчиш намлиги ва кўпчиш миқдори билан ифодаланади.
Грунтларнинг сувда ҳар хил зарраларга ажралиб кетиш қобилияти унинг ивиши дейилади. Бу гил ва гилли жинслар учун характерли. То\ жинсининг ивиши унинг сувга нисбатан пишиқлигини билдиради. Сувга нисбатан пишиқ гилли жинслар секин, пишиқлиги кучсиз жинслар эса тез ивийди. Ивиш тезлиги ва характери уларнинг минералогик ва гранулометрик таркибига, зичлигига, табиий намлигига, зарралар орасидаги ёишқоқлик кучига, қотишманинг хилига, ионлар таркибига, сувнинг кимёвий таркибига, минераллашганлик даражасига ва гилли жинсларнинг генетик турига бо\лиқ. Соф гиллар сувда секин ивийди.
Намлиги юқори жинслар, қуруқ жинслардан секин ивийди. Масалан, қуруқ тупроқдан лой тайёрлаш жуда осон бўлади. Чунки тупроқ зарралари сувда тез ивийди. Агар шу лойни 2-3 кун қолдириб, шу лойнинг ўзидан яна суюқроқ лой тайёрламоқчи бўлинса, бунда лой тайёрлаш қийинлашади, лой берч бўлиб қолиб, ундаги заррачаларнинг сувда ивиши жуда қийин бўлади. Шу сабабли гилли жинсларнинг сувда ивишини ўрганишда уларнинг бошлан\ич намлиги аниқланади. Ҳар бир гилли жинсларнинг ўзига хос критик намлиги бор. Агар жинсларнинг табиий намлиги критик намликдан юқори бўлса, сувда ивимайди, аксинча табиий намлиги критик намликдан паст бўлса, сувда ивийди.
Сув омборларини, канал ва очиқ шахталарни ишга туширишда то\ жинсларининг ивишини аниқлаш лозим. Янги қурилган, ҳали ишга тушмаган каналларнинг қир\оқларидаги жинслар қуруқ бўлса, уларни намлаб шиббаланади ва каналга сув очиб юборгунча қир\оқнинг намлиги оширилиб критик намлигидан юқори қилиб турилади. Шундай қилинган тақдирда каналга сув келганда қир\оқларнинг ивиши ва емирилиши секин бўлади.
То\ жинсларининг сувда ивиши лабораторияда алоҳида асбоблар ёрдамида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |