224
ЧИҚИНДИ АСОСИДАГИ ТЕРМИК ФАОЛ АДСОРБЕНТНИНГ ФИЗИК-
КИМЁВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИНИ АНИҚЛАШ
Жумаева Д. Ж., Рахимов У.Ю., Агзамова Ф.Н.,
ЎзРФА Умумий ва ноорганик кимё институти
Наманган муҳандислик-технология институти
Маълумки, сув инсон чанқоғини қондиришда
ва организмга физиологик
таъсир кўрсатишида бўлиши керак. Мевали ҳамда сабзавотли шарбатлар худди
шундай хусусиятга эга ҳисобланади. Шундан экан мева ва сабзавот
шарбатларининг инсон организимига таъсири ҳамда фойдаси ҳақида маълумот
бериб ўтсак, физиологик нуқтаи назаридан мевали ва сабзавотли шарбатлар
тўйимли шарбатлар қаторига киради.
Шарбатнинг озуқавий қиймати ўзида оқсил, углевод, органик кислоталар,
полифинал витамин ва турли хил бирикмалардандир. Уларнинг жуда катта
бўлинмаган миқдоридадир. Узум шарбати таркибида 18 та
аминокислота
борлиги аниқланган. Аминокислоталар шарбатнинг ширин бўлишига хисса
қўшади. Шарбатларда углеводлар моно ва дисахарид кўринишида бўлиб уларда
полисахаридлар хам мавжуд. Кўплаб мевали шарбатлар ўзида глюкоза ва
фруктозага эга бўлиб инсон организмида яхши ўзлаштирилади.
Олма шарбатида глюкоза,
фруктоза, сахароза билан бир қаторда
мальтоза, раффиноза, целобиоза, галактозалар хам мавжудлиги аниқланган.
Шакар ва бошқа углеводлар одам ҳаётидаги асосий энергия манбаи
ҳисобланади. Шундай экан мева сабзавот
шарбатларини олиниши катта
масъулият юклайди. Мева ва сабзавот шарбатлари ўзида мураккаб
полидисперсия системасини характерлайди. Улар майда бўлим, коллоидли
молекуляр ва ион эрувчи моддалардан иборат. Йирик бўлаклар кўпроқ
меванинг гўштли қисми ва терисида бўлади. Улар осонликча сеперациядан
ажраладилар. Улар шарбатнинг ташқи кўринишини бузади, кейинги тозаловни
қийинлаштиради, майда бўлаклар эса кўп вақт
давомида шарбат таркибида
бўлиб, унинг тиниқлигига тўсиқлик қилади. Уларни механик тарзда йўқ қилиш
жуда қийин уларга тиндириш билан таъсир эттириш мумкин. Шарбатни кайта
кайта ишловчи усуллар ўзида токсик моддаларни, шарбатларга ўтувчи
бўлмаслиги керак.
Шарбатларнинг лойиқаланишининг асосий сабабларидан бири унинг
таркибидаги коллоид моддалар - пектин моддалари, крахмал, полифенол
бирикмалар, оқсиллар ва бошқалар ҳисобланади. Муаллақ
заррачаларнинг
ҳимояланувчиси вазифасини бажарувчи пектин моддалари уларнинг чўкишига
қаршилик қилиб, шарбатлар қовушқоқлигини орттиради.
Мақолада шарбатларни тозалаш учун учун пиролиз йўли билан термик
усулда фаоллаштирилиб адсорбентлар олинган [1]. Олинган адсорбентларнинг
физик-кимёвий ҳусусиятларини аниқлашда замонавий тадқиқот усулларидан
фойдаланилди.[4]
225
Шунингдек тадқиқотлар натижасида турли ҳароратларда олинган
адсорбентлар таркибидаги намлик миқдори ГОСТ 11014-2001 талаблари [2]
ҳамда кул миқдорлари ГОСТ 11022-95 талаблари [3] асосида аниқланди.
Лаборатория шароитида узумнинг мойи олиниб сиқиб
олинган данак
иккиламчи хом ашёсини пиролиз йўли билан хавосиз муҳитда турли
температураларда (300ºС, 400ºС , 500ºС, 600ºС, 700ºС, 800ºС ) адсорбент олиш
ва уларнинг физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш режалаштирилди.
Дастлаб узум данаги иккиламчи хом ашёси таркибидаги сув ҳамда
органик учувчан бўлган моддалардан тозаланди. Бунинг натижасида учувчан
бирикмалар (намлик, углеводородлар, қисман смолалар) ажралиб чиқди. Мева
данакларидан олинган адсорбентлар 1- жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Термик фаоллаштирилган адсорбентнинг хусусиятлари
Do'stlaringiz bilan baham: