218
ФАОЛЛАНТИРИЛГАН ҚИЗИЛМИЯ ИЛДИЗПОЯСИ КЎМИРИДА
БЕНЗОЛ ВА СУВ БУҒУ АДСОРБЦИЯСИ
1
Хошимов Ш М.,
1
Юлдашов Ж Б.,
2
Абдикамалова А Б.,
1
Эшметов И.Д.
1
ЎзРФА Умумий ва ноорганик кимё институти.,
2
Қарақалпоғистон илмий
текшириш
институти
Ҳозирги вақтда турли хил ўсимлик ва ёғоч чиқиндиларидан сифатли кўмир
адсорбентларини олиш долзарб муаммолардан биридир. Шунингдек биринчи
навбатда саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва ўрмон чиқиндилари: кокос
пўстлоғи, қанд лавлаги, шоли сомонлари ва пўстлоқлари, бамбук, раттан
қипиқлари, пекмез, мойли палма толаси, ўрик чиқиндилари,
органик
материаллар бўлган чиқинди пластмасса ва шиналар, ҳамда доривор ўсимлик
илдизпоя чиқиндиларини ҳам фаоллантириб углерод адсорбентларига
айлантириш мумкинлиги маълум [1].
Фаоллантирилган кўмир – газ ёки сувли эритма тизимларини ажратиш ва
тозалашда адсорбент сифатида кенг қўлланилади. Шунингдек каталитик
жараёнларда катализатор ёки катализаторлар ташувчиси сифатида ишлатилиши
уларни саноат тармоқларида перспектив материал даражасига олиб чиқади [2].
Жаҳон илмий-техник адабиётларидан маълум кўмирли
наноструктур
материалларнинг тузилиши ва сирт хусусиятлари дастлабки хом ашё ва уни
қайта ишлаш усулига боғлиқ. Шу сабали ўсимлик чиқиндиларидан самарали
углеродли материаллар олиш усуллари ўрганиш амалий коллоид кимёнинг
долзарб масалаларидан хисобланади.
Изланиш объекти сифатида қизилмия илдизпояси танлаб олинди.
Ўсимликлар чиқиндиларини термик фаоллаш жараёнида уларнинг таркиби
хароратга боғлиқ таркибий компонентлари парчаланиб кимёвий ўзгариб
боради. Олиб борилган экспериментлар термик ишлов бериш жараёни
дастлабки босқичларида сув ажралиб чиқишини, сўнгра харорат ортиши билан
осон учувчан органик моддалар ҳам парчаланишини кўрсатди. Қизилмия
илдизпояси 400
0
C хароратгача қиздирилганда массаси 59 % га, 500; 600; 700 ва
800
0
C хароратда термик ишлов бериш натижасида
эса массанинг камайиши
тегишли равишда 66,7; 67,94; 68,6 ва 72,33 % ни ташкил этиши аниқланди.
Натижада олинган кўмирларни 800
0
C хароратда сув буғи иштирокида
фаоллантириш умумий масса камайишининг янада 2,15 % га ортганлигини
кўрсатди [3].
Сув буғи билан фаоллантириш кўмир таркибида кимёвий ўзгаришлар
содир бўлишини исботлайди. Бу кимёвий узгаришнинг адсорбент таркибидаги
ғоваклик даражасига ва юза табиатига таъсирини аниқлаш мақсадида уларнинг
қубтли ва қутбсиз молекулаларга нисбатан сорбцион ҳусусиятларини ўрганиш
изланишлар вазифаси сифатида танлаб олинди.
Ушбу маълумотлардан фойдаланган ҳолда 400, 500, 600, 700 ва 800
0
C (буғ)
ҳароратларда фаоллантирилиб олинган қизилмия илдизпояси кўмирида (ҚИК)
бензол ва сув буғи адсорбцияси ўрганилди. Олинган натижалар қуйидаги
расмда келтирилган.
219
Келтирилган диаграмма эгрилари кўмирнинг қутибсиз молекулаларга
нисбатан сорбцион хусусияти уни фаоллантириш шароитига боғлиқлигини
кўрсатади. 400ºС хароратда қиздириб олинган кўмир
намуналари хам кутбсиз
бензол хам қутбли сув молекулаларига нисбатан бир ҳил паст адсорбцион
фаолликга эга. Фоаллантириш ҳораратининг 600ºС гача ортиши бензол бўйича
адсорбция қийматини янада пасайишига олиб келишига (0,07 моль/кг) термик
фаоллаш жараёнида кўмир таркибидаги суюқланиш ҳарорати мос келувчи
бирикмалар смоласимон моддалар ҳосил қилиб унинг ғовакликлари камайиши
сабаб бўлиши мумкин. Термик ишлов бериш
харарати ортиши адсорбция
қиймати 0,2 моль/кг гача ортишини таъминлайди. Фоаллантириш жараёнида
сув буғини қўллашдан олинган намуналарда бензол адсорбциясининг кескин
ортиши мумкин аввалроқ ҳосил бўлган смоласимон моддаларнинг
ғовакликлардан ювилиб чиқиб кетиши ҳисобидандир. Яна бир сабаби сифатида
фаоллантириш хароратида сув бўғи билан кўмир ғовакликлари сирт юзасида
ҳар хил функционал гуруҳлар ҳосил бўлишини кўрсатиш мумкин эди. Аммо бу
намуналарда сув буғи адсорбцияси пастлиги бу хулосанинг нотўғри эканлигини
исботлайди
Хулоса қилиб
айтиш мумкинки, фаоллантириш хароратининг ортиши ва
бу жараёнда сув буғини қўллаш, кўмир таркибидаги қўшимча моддалар ва
аморф углеродлар кимёвиш ўзгаришга учраб, унинг таркибидан чиқиб кетиши
кўмир ғовакликларининг ва қутибсиз адсорбентларга нисбатан адсорбция
хоссасининг ортишига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: