Ўзбекист онда з амонавий интенсив о



Download 10,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/119
Sana24.02.2022
Hajmi10,36 Mb.
#225900
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   119
Bog'liq
интенсив боглар буйича кулланма

4. макроэлементлар
ва уларнинг хусусиятлари
азот. Азот дарахтларнинг ўсиши, гуллаши, мева 
тугиши ва мева сифатини яхши бўлишида муҳим 
ҳисобланади. Азотнинг етишмовчилиги мева куртак-
лар ривожланишини ва мева тугишини камайтиради 
ҳамда солкашликни пайдо қилади. Азотни керагидан 
ортиқча солиш новдалар ўсишини кучайтириб, қуёш 
нурларининг кам тушиши сабабли гулкуртакларни кам 
ривожланишига олиб келади ва ҳосилдорликни камай-
тиради. Бундан ташқари, мева сифатини ёмонлашти-
риб, чиришга мойил қилиб қўяди. 
Интенсив бўлмаган боғларда солинаётган азот-
нинг атига 25% ини олма дарахтлари ўзлаштира ола-
ди. Шароит оптимал бўлганда 50% га яқин қисмини 
ўзлаштириши мумкин. Спур (калта гулкуртак шохча) 
типидаги олма навлари (Голд Спур ва Ред Делишез-
нинг спур навлари, Скарлет спур, Ред Чиф ва Супер 
Чиф) азотни тупроқдан ўзлаштиришда бошқа нав-
ларга қараганда бирмунча самаралидир. 
Ҳар бир нав пишиш даврига мувофиқ турли азот 
солиш дастурини талаб этади. Азот солиш дастури 
тўғри амалга оширилганда гектарига сарфланадиган 
азотнинг миқдорини ярмигача камайтириш мумкин. 
Эрта баҳорда азот бериш тавсия этилмайди, са-
баби — солинган азотнинг кўп қисми кучли ўсишга 
сарфланади, куртакларнинг уйғониши нотекис 
бўлади ва кейинги йилда мева тугиши ёмонлашади. 
Эрта баҳорда солинган азот гулкуртакларга эмас, 
балки янги новда ва меваларга сарфланиб кетади. 
Меваларга кўп азотнинг кириши сақланишга салбий 
таъсир кўрсатади. 
Ёзда солинган азот кейинги йил учун ривожлана-
ётган гулкуртакларга сарфланади. Фақатгина ёзда 
ўсишдан тўхтаган дарахтлардагина солинадиган 
азот гулкуртаклар ривожланишига сарфланиб, фой-
да беради. Ўсишда давом этаётган дарахтларда 
ўсишни кучайтиради ва кейинги йилга захира бўлиш 
ўрнига бефойда сарфланади. 
Тез ўсадиган пайвандтагларга уланган олмаларда 
кучли ўсиш ёзда ҳам давом этади. Ёзнинг охирла-
рида солинадиган азот энг фойдали ҳисобланади. 


Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари
36
Секин эрувчан азотли ўғитларни теримдан 10–12 кун 
олдин солиш мумкин (азот етиб боргунича мева те-
рилиш шарти билан). 
Кейинги йил гулкуртаклари гуллашдан 60 кундан 
кейин пайдо бўлади, лекин энг кучли гулкуртаклар 
гуллашдан 100–160 кундан сўнг пайдо бўлади. Гул-
куртакларнинг ривожланиши барглар тўкилгунича 
давом этади. Ушбу гулкуртакларни ривожланишида 
дарахтларга азот талаб этилади. Шу сабабли, ёзнинг 
охирларида ёки теримдан кейинги азотли ўғитларни 
солиш жуда муҳим ҳисобланади. Кузда солинган 
азот дарахт томонидан тез ўзлаштирилади ва ушбу 
азот баргларга бормай илдизларга тўпланиб, захира 
сифатида олиб қўйилади. Баҳорда ўсишни бошлай-
диган мева куртаклар захира қилиб тўпланган азот-
дан фойдаланади. 
Азот захирасини юқори бўлиши гуллаш даврини 
узайтиради ва кўпроқ мева тугилишига ёрдам бе-
ради. Захира юқори бўлганда гуллаш 6 кунгача уза-
йиши мумкин. Ёзнинг охири ва кузда берилган азот 
эрта ва ўрта пишар олма навлари учун жуда муҳим 
ҳисобланади. 
Агар олма дарахтларининг ўсишини кучайти-
ришни истасангиз, баҳорда аммонийли азот тур-
ларидан фойдаланманг. Дарахтлар тупроқдан 
кальций ўрнига аммонийни ўзлаштиради. Баҳорда 
мевада ҳужайралар бўлинаётган вақтда (гуллаш-
дан 30 кун ичида) дарахтларни тупроқдан кальций 
ўзлаштириши ўта муҳимдир. Ёзнинг охири ва кузда 
аммонийли азот ўғитларини солиш фойдалироқдир 
(аммоний сульфат, мочевина, карбамид). Австралия 
ва Японияда олиб борилган изланишлар дарахт-
ларга нитрат азотларни солгандан кўра аммонийли 
азот солинганда гулкуртаклар шаклланиши кўпроқ 
бўлганлигини кўрсатган. 
Аммоний сульфат ва мочевина (карбамид) азотли 
ўғитлари ишқорийликни тушириб, ишқорийлик ба-
ланд бўлган боғларда қўшимча ёрдам беради. Ушбу 
азотли ўғитларни солишнинг энг қулай вақти терим-
дан кейиндир. Барглар орқали азот бериш ҳам фой-
дали ҳисобланади. 
Кўчатларнинг биринчи йилда яхши ўсишини таъ-
минлашда бегона ўтларни йўқотиш, суғориш ва ша-
молда кўчатлар тебранишининг олдини олиш азот 
солишдан муҳимроқ ҳисобланади. Биринчи йилги 
ўсиш учинчи йилги ҳосилни белгилайди. 
Ёш кўчатларни яхши ўстириш учун кам, лекин 
тез-тез азотли ўғитлар билан озиқлантириш зарур. 
Биринчи йилда ўсиш 10–15 см га етганда томчила-
тиб суғориш тизими орқали ҳар бир дарахтга 8–10 
г соф азотни бир ойда 2–3 марта солиш тавсия эти-
лади. Биринчи йилда кўчатлар яхши ўсган бўлса 
иккинчи йилда ушбу нормани 3 баробар кўпайтириб 
озиқлантиришда давом этинг. Дарахтлар ўзларига 
ажратилган жойни қоплаб, мева беришни бошлага-
нидан кейин, ҳар бир дарахтга соф ҳолда 180 г дан 
азот беринг. Умумий қоида сифатида ҳар 1 тонна 
олинган олма учун соф ҳолда 1 кг азот солиш кифоя 
қилади. 
калий. Калий барг орқали ҳаводан карбонат ан-
гидрид олишни яхшилайди, сувнинг шимилишини 
жадаллаштиради, углеводларни ҳаракатлантиради, 
шакар, крахмал ва оқсиллар ҳосил қилишда катта 
аҳамиятга эга. Дарахтларни совуққа, қурғоқчиликка 
ва касалликларга чидамлилигини оширади. Калий 
куртакларда, ўсимликнинг ўсиш ва ҳосил тугиш ор-
ганларида, айниқса, кўп тўпланади. Ўсимликлар 
ривожланишида ва уларда углеводлар ҳосил 
бўлишида калийнинг аҳамияти катта. Калий билан 
озиқлантириш даражаси оширилганда азотнинг 
ўсимликка ўтиши ва унда азотли органик бирикма-
ларнинг тўпланиши тезлашади. Қуйидаги расмлар-
да калий етишмаганда барг четлари қуриб қайрилиб 
қолиши кўрсатилган. 

Download 10,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish