фосфор. Углеводларнинг ҳосил бўлишида
қатнашади. Фосфор етишмаганда крахмал шакар-
га айланмайди, мой моддаларининг пайдо бўлиши,
фотосинтез жараёни кескин сустлашади, илдиз,
барг ва новдалар яхши ривожланмайди, натижада
ҳосилдорлик камайиб кетади.
кальций. Кальций моддаси мевалар таранглиги-
ни таъминлайди ва меваларнинг теримдан кейинги
ҳолатини яхшилайди. Мевалардаги таранглик хусу-
сияти ва узоқ сақланиш сифати ҳужайра деворлари
тузилиши ва структуравий бутунлиги ҳисобига таъ-
минланади. Мевалар этидаги кальций ҳужайраларни
Расм-65. Калий етишмовчилигининг баргларда кўриниши.
V. Олма дарахтларини суғОриш ва ўғитлаш
37
боғловчи восита вазифасини бажаради, пектин/
оқсил тизимлар мувозанатини меъёрлаштириб,
ҳужайралар чидамлигини оширади.
Кальций, шунингдек, мевани муддатидан олдин
юмшаши ва пишиб қолишига сабаб бўлувчи жара-
ёнлар ишга тушишининг олдини олади. Мева тар-
кибида кальций миқдорининг етарлича бўлмаслиги
мева пўстлоғида бузилишлар авж олишига олиб
келади, мисол учун, ачқимтир доғлар, қора доғлар
ва пўстлоқ ириши каби ҳолатлар. Бундан ташқари,
пўстлоқ куйиши, нафас олиш тешикчаларининг но-
буд бўлиши, ички бузилиш, қуйи ҳарорат таъсирида
бузилиш, сувланиш ва чириш жараёнлари ҳам мева
таркибида кальций миқдори кам бўлганда янада ку-
чайиши мумкин.
Кальций, одатда, тупроқ таркибида кўп миқдорда
бўлади, аммо фақатгина тупроқда эрувчан қисми
дарахт томонидан ўзлаштирилиши мумкин – бу-
нинг учун тупроқ водород кўрсаткичи (pH) 5,5 ва 6,5
ўртасида бўлиши зарур. Эримайдиган қисми эса,
одатда, бошқа минераллар таркибида ёки тупроқнинг
турли кўринишларида учрайди (мисол учун, лой ва
органик моддалар). Бундай шаклдаги кальций да-
рахт учун узоқ муддатда муҳим аҳамиятга эга.
Дарахтлар ўз таркибидаги сувни барглар орқали
буғлантириб чиқариб юбориш жараёнида сув илдиз
бўйлаб сўрилади ва кальций катта оқимда ташила-
ди. Кальций, асосан, ёш илдизлар учки қисми орқали
сўрилади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, баҳор ва
кузда дарахт илдизи соғлом бўлиши, янги новдалар
чиқариб ривожланиши муҳим аҳамиятга эга, чунки
баҳор ва куз фасллари вояга етган дарахт илдизла-
ри энг фаол бўладиган ва етарлича кальций сўриб
олиши керак бўлган давр ҳисобланади.
Тупроқ таркибидаги сув миқдори муҳим
аҳамиятга эга. Мунтазам равишда сувсиз
қолдириладиган дарахтлар етарлича кальций
миқдорини ўзлаштиришда муаммоларга дуч кела-
ди. Агар тупроқдаги сув миқдори ҳаддан зиёд бўлса,
тупроқда кислород етишмаслиги илдиз ривожига
зарар етказади ва кальций сўрилиш кўрсаткичига
салбий таъсир ўтказади. Кальций тупроқ таркиби-
да энг мўл миқдорда учрайдиган катион бўлишига
қарамасдан, унинг дарахтга сўрилиш кўрсаткичи
анча паст.
Бунинг сабаби — кальций фақат илдизнинг
учки қисмлари орқали сўрилишидир. Тупроқдаги
бошқа озуқалар ҳам рақобат ҳосил қилиб, кальций
ўзлаштирилишини янада сустлаштиради. Шу тарз-
да тупроқ таркибида калий, магний ёки аммоний
миқдорининг юқори бўлиши қайсидир маънода да-
рахтлар томонидан сўриб олинадиган кальций модда-
си миқдорининг камайишига олиб келиши мумкин.
Дарахт таркибидаги кальций миқдори генетик
жиҳатдан назорат қилинади ва тупроқнинг кальций-
га бой бўлиши дарахтдаги кальций миқдорига таъ-
сир этмайди, яъни дарахт ўз таркибидаги кальций
миқдорини белгиланган меъёрдан ошиб кетмасли-
гини таъминлайди. Тупроқ таркибида кальцийнинг
етишмаслиги дарахтда ҳам кальций тақчиллигига
сабаб бўлиши мумкин.
Илдизлар ёрдамида сўриб олинган кальций да-
рахт бўйлаб, асосан, сув орқали тақсимланади.
Кальций дарахт танаси бўйлаб ксилема қатлами (сув
ва озуқалар йўлаги) орқали кўтарилади ва сув бора-
диган дарахтнинг бошқа қисмларига, асосан, бар-
гларга етказилади. Ҳар қандай сувни буғлантирувчи
юза ўзига сув тортади, аммо ривожланаётган мевага
борадиган сув таркиби баргга бораётган сувга нис-
батан мураккаброқ бўлади.
Ксилема қатлами орқали кальцийнинг юқорига
кўтарилиши, асосан, пассив жараён. Меванинг даст-
лаб ривожланиш босқичида ташқи пўстлоқ қатлами
нисбатан майда тешикчаларга бой бўлиб, сув ўтказа
олади. Мева катталашиб боргани сари ташқи пўстлоқ
ҳам силлиқ парда билан қопланади ва тешикчалар
ёпилади (шу сабабли кальцийга бой воситалар те-
шикчалар ёпилишидан аввалроқ сепилиши керак).
Бу эса мева сув буғлантириш кўрсаткичини тушириб,
унинг ксилема қатламидан келадиган сувга бўлган
эҳтиёжини камайтиради.
Дарахт таркибидаги кальций миқдори учун кураш,
асосан, мева ривожи ва новдалар ўсиши ўртасида
кечади. Янги ўсаётган новдалар дарахтдаги кальций-
нинг жуда катта қисмини ўзлаштиради. Дарахтнинг
янги новдалар ривожлантиришига йўналтирилган ҳар
қандай хатти-ҳаракат мевалар таркибидаги кальций
миқдори меъёридан кам бўлишига олиб келади.
Баҳорда илдизларни механизация воситала-
ри ёрдамида кесиш натижасида мева ва барглар
таркибидаги кальций миқдори камайиши мумкин.
Бу ажабланарли ҳолат эмас, чунки илдизни кесиш
унинг сезиларли миқдорга камайишига олиб ке-
лади ва кальций сўра олиши мумкин бўлган илдиз
учи қисмлари сони оз бўлади, айниқса, бу иш да-
рахтнинг ҳар икки томонида амалга оширилганда.
Гарчи илдизни кесиш орқали новдалар ва мевалар
ўртасидаги кальций учун рақобатни кучсизлантириш
мумкин бўлсада (илдизи кесилган дарахтлар камроқ
янги новдалар чиқаради), илдизлар ўз ҳолатини тик-
лаб олгунча дарахт етарлича кальций сўриб олиши
керак бўлган давр ўтиб кетиб қолади.
Кальций (кальций тузи) мева ҳужайралар де-
ворининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
Кальций, шунингдек, мембраналар фаолиятида
ҳам иштирок этади ва уларнинг ўтказувчанлигини
бошқаради. Мембрана — бу ҳужайраларнинг
ташқи девори. Мева ва барг таркибидаги каль-
ций миқдори ўртасида катта фарқ бор. Одатда,
мевалар таркибидаги кальций миқдори бар-
глардагига нисбатан анча кам бўлади. Кальций
миқдори мевадан мевага ҳам фарқ қилиши мум-
кин, бунда меваларнинг дарахтда жойлашув ўрни
аҳамиятга эга. Дарахт юқори қисмида ёки шох-
лар уч қисмида жойлашган мевалардаги кальций
миқдори дарахт қуйироқ ёки ички қисмида жой-
лашган мевалардагига нисбатан камроқ бўлади.
Шунингдек, эски шохларда етилган мевалар тар-
кибидаги кальций миқдори ҳам янги шохларда етил-
ганларига нисбатан камроқ бўлади (мевали шохлар-
ни янгилаб 1, 2, 3 қоидасига мувофиқ ёшартириб
туриш зарур). Бир мева таркибида ҳам кальций бир
хилда тақсимланмайди: мева пўстлоғи ва ўзаги унинг
гўштли қисмига нисбатан кальцийга бойроқ бўлади.
Меванинг банд қисми томонидаги кальций миқдори
унинг учки қисмига қараганда кўпроқ бўлади. Бир да-
Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари
38
рахтда мевалар таркибидаги кальций миқдори йил-
дан йилга ўзгариши мумкин.
Эрта баҳорда мева ҳужайра деворлари шаклла-
наётган вақтда аввалги йили дарахт пўстлоқ ва ёғоч
тўқималарида йиғилган кальций захираси гул, янги
тугилган мева ва ёзилаётган барглар учун кальций
озуқа манбаси бўлиб хизмат қилади. Ҳужайралар
бўлиниш жараёни тугаган даврда кальций миқдори
энг юқори кўрсаткичга кўтарилади ва кейин аста-
секинлик билан мевага қараб ҳаракатлана бош-
лайди. Ҳужайралар бўлиниши ниҳоясига етгач,
кальцийнинг мева томон оқиши сустлашади.
Мева катталашиб боргани сари кальций миқдори
ўзгармасдан тақсимланади ва умуман олганда каль-
ций миқдори камаяди (яъни, мева катталашгани
сари кальций эриб боради – сабаби мевадаги сув
миқдори кўпайиб боради). Бу жараён, айниқса, мева-
нинг ташқи қатламига хос. Мева ташқи пўстлоқ қисми
энг тез кенгаяди ва энг кам кальцийга эга бўлади.
Кальцийдан фарқли равишда калий, магний, фос-
фор ва азот каби моддаларнинг мевага келиб тури-
ши тўхтаб қолмайди. Бу озуқаларни дарахт
Do'stlaringiz bilan baham: |