Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари
40
Ачқимтир доғлар узоқ вақтлардан бери бутун дунё
олма боғларида учрайдиган
муаммолардан бири-
дир. Ачқимтир доғлар мева пўстлоғида майда жигар-
ранг тусдаги сувсиз чуқурчалар кўринишида бўлиб,
бузилган ҳужайралар тўпламидир. Доғларнинг асо-
сий қисми пўстлоқ остида бўлиб, чуқур кетмайди.
Доғлар, асосан, олма мевасининг гул учи томонида
жойлашган бўлади. Гарчи ачқимтир доғлар мевалар
дарахт устида эканлигида ҳам ҳосил бўлиши мум-
кин бўлсада, асосан, ҳосилни сақлаш даврида пай-
до бўлади.
Ачқимтир доғларни мева теримидан аввал аниқласа
бўлади. Теримдан 2 ҳафта аввал кучли ўсаётган ва
кам мева солган олма дарахтининг тик ўсаётган шо-
хидаги энг йирик мева танлаб олинади. Меванинг
етилишини тезлаштириш учун 2000 ppm (1 литр сув-
га 2 мл) этефон аралашмасига солинади. Сўнгра 2
ҳафта мобайнида хона ҳароратида сақланади. Агар
ачқимтир доғлар пайдо бўлса, теримни иложи борича
(мевалар пишиб ўтишидан аввал) кечиктиринг. Терил-
ган меваларни зудлик билан совутинг ва қадоқлашни
4 ҳафтадан кейин амалга оширинг. Ушбу кечиктириш
ачқимтир доғларнинг тўлиқ пайдо бўлишини таъмин-
лайди. Доғлар пайдо бўлган мева қадоқланмайди.
Қуйидаги расмларда
кальций етишмаганда пайдо
бўладиган ўзгаришлар кўрсатилган.
Кальций миқдори пуркаладиган эритма таркибида
4% дан ортиқ бўлиши мева ва баргларга зарар етка-
зиши мумкинлигини ҳам ёдда тутиш зарур. Мевалар
кальцийни эритма ҳолида ўзлаштиради, шунинг учун
пуркалган восита имкон қадар секин қурийдиган ша-
роит таъминланиши керак, мисол учун, салқин, на-
млик юқори енгил шабада об-ҳаво
шароитида иш-
лов бериш.
Стандарт кальций
пуркаш воситалари сифатида
кальций хлорид ёки кальций нитрат ҳисобланади.
Кальций хлориднинг энг катта муаммоси — барглар-
ни куйдириб қўйиши мумкин, айниқса, илиқ кунларда
ишлатилганда. Кальций хлорид ва кальций нитрат-
дан ташқари яна кўплаб воситалар мавжуд. Аммо
уларнинг аксарияти самара жиҳатдан кальций хло-
рид ва кальций нитратдан кам бўлса камки, аммо
ортиқ эмас.
Теримдан кейинги меваларни кальций эритмасига
чўмдириш ёки уларга эритма намлигини ўтказиш ол-
маларга қўшимча кальций беришда анча самарали
усулдир. Меваларни 20 дақиқа давомида эритмада
ушлаш тўқималарга қўшимча 60 промилле кальций
сингдириши мумкин. Бу эса айнан шу тўқималарда
бузилишлар юзага
келишининг олдини олиш учун
яхши кўрсаткичдир.
Агар боғ парвариши яхши йўлга қўйилмаган бўлса,
мевалар сифатини кальций сепиш ва чўмдириш во-
ситалари билан ҳал қилиб бўлмайди. Мевалар тар-
кибидаги кальций тақчиллиги боғ парвариши ёки
иқлим билан боғлиқ муаммолардан дарак беради.
Парвариш билан боғлиқ муаммолар нотўғри ке-
сиш, суғориш, ўғитлаш, ҳосил ҳажми, гармсел каби
омиллар туфайли бўлиши мумкин. Кальцийни се-
пиш кальций тақчиллиги сабабидан юзага келадиган
муаммоларни камайтириши мумкин, аммо йўқ қила
олмайди, қолгани эса боғ парвариши давомида она
табиат билан ҳамоҳангликда амалга оширилиши ке-
рак.
Do'stlaringiz bilan baham: