V. Олма дарахтларини суғОриш ва ўғитлаш
35
Расм
-64. Азот етишмаганда барг сарғайиши Азот етарли
барг билан солиштириб кўрсатилган.
▪
Кўриниб турибдики, томчилатиб суғориш, энг
аввало, сувдан оқилона фойдаланишни таъмин-
лайди. Бу тизим нафақат ҳосилдорликни, балки
меҳнат унумдорлигини ҳам оширади. Ернинг ме-
лиоратив ҳолатини яхшилашга, агротехник тад-
бирларни самарали йўлга қўйишга катта ёрдам
беради. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда,
боғдорчиликда суғоришнинг ушбу янги тизи-
мини кенг жорий қилиш мамлакатимиз қишлоқ
хўжалиги тараққиётига улкан ҳисса қўшади.
3. Ўғитлаш
Ўсимликларнинг меъёрда ўсиши ва мева бериши
учун фақат улар кўп миқдорда ўзлаштирадиган мак-
роэлементлар (макро – «катта» демакдир) – азот,
фосфор, калий, кальций, олтингугурт, магний ва те-
мир зарурдир. Бундан ташқари, микроэлементлар
(микро – «кичик, жуда кичик» демакдир) – бор, мар-
ганец, рух, мис, кобальт ва молибден ҳам зарурдир.
Дарахтнинг дастлабки йилларида азот ва фосфор-
га бўлган талаби катта бўлади. Мева бериш даври
бошлангандан кейин калийга бўлган талаб ортади.
Фосфор тупроқда азот ёки калийга нисбатан жуда
секин силжийди. Ўзбекистон шароитида у, асосан,
тупроққа солинган жойида сингийди, энг яхши ша-
роитларда 30 кун ичида у 8–10 см га силжиши мум-
кин, асосан ўтлоқ тупроқларда. Шунинг учун уни ерга
эрта, ўсиш давридан олдин, куздан бошлаб, мумкин
қадар чуқурроқ, илдизларга яқинроқ қилиб солиш ке-
рак. Ўғит қанча чуқур ва илдизларга яқин солинса, у
шунчалик самарали бўлиши аниқланган.
Ўзбекистон тупроқларининг кўпчилигида калий
етарли миқдорда бўлади, шунинг учун ўсимликларда
унга эҳтиёж кўп ҳолларда сезилмаслиги мум-
кин. Аммо шағал тошли, кучсиз тупроқларда, кўп
суғориладиган (кўп суғорилганда калий ювилиб ке-
тади), шунингдек, сизот сувлари юза (1,5 метрдан
юқори) бўлган ерларнинг ҳайдалма қатламида калий
камайиб кетиши мумкин. Бундай ҳолларда ерга ка-
лий солишга тўғри келади. Калийни барча тупроқлар
яхши сақлаб қолади.
Қум тупроқли ва шағал тошли ерлар суғорилганда
уларнинг ювилиб кетмаслиги учун кам-кам миқдорда
тез-тез ўғит берилади. Яхши ишланган ва унумдор
тупроқли боғларга солинадиган ўғит миқдори камай-
тирилади. Кучсиз ерларда эса кўпайтирилади. Шағал
тошли ерларда ўғит миқдорини 50% кўпайтириб бе-
рилади.
Ўсимлик илдизи остига янги гўнг солиш ярамай-
ди, чунки у моғорлаб, илдизларни чиритиб юбориши
мумкин. Гўнгни чиригандан кейин тупроққа аралаш-
тириб солиш лозим. Дарахтларни ўтқазганда илдиз-
лар тагига тупроқ солинади, чунки улар ўғитга тегиб
қолмаслиги керак.
Ўзбекистон тупроқларининг кўпчилиги ишқорий
реакцияга эга. Бундай тупроқларга азотнинг амми-
акли формаларини солган фойдалироқ, чунки улар
тупроқни нордонлаштириб, ишқорийликни тушира-
ди. Натижада тупроқ эритмасида дарахт илдизлари
олиши мумкин бўлган минерал моддалар миқдори
кўпаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: