Ўзбекист онда з амонавий интенсив о



Download 10,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/119
Sana24.02.2022
Hajmi10,36 Mb.
#225900
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   119
Bog'liq
интенсив боглар буйича кулланма

7. экилгандан сўнг
Янги ўтқазилган дарахтлар тупроқнинг намлиги, 
ўтқазиш муддатидан (куз, баҳор) қатъи назар суғориб 
турилади. Уларни суғоришдан мақсад тупроқ ўсимлик 
илдизларига бевосита ёпишиб қолиши, моғорлар 
пайдо қиладиган ортиқча ҳавони тупроқдан чиқариб 
юборишдан иборатдир. Пакана пайвандтаглар 
совуқларга чидамсизроқ бўлгани учун кузда эмас, 
баҳорда экиш тавсия этилади. Агар кузда экилса, 
уларнинг илдиз – томир қисми тупроқ билан яхшилаб 
беркитилиши керак. Кузда экиш дарахтларни баҳорда 
эрта илдиз чиқариб, яхши ривожланишига жуда катта 
ҳисса қўшади. 
Кучли ва ҳамма вақт шамол бўлиб турадиган 
туманларда эркин ўсувчи ярим пакана кўчатлар 
ўтқазилгандан кейин узунлиги 1,5 метр, йўғонлиги 
4–5 см ли қозиқларга бойлаб қўйилади. Қозиқлар икки 
жойидан саккизсимон қилиб бойланади. 
Расм-52. Ярим пакана дарахтларни шамол зараридан сақлаш усули. 


Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари
30
Расм-53. Тензиометр – тупроқ намлигини ўлчовчи асбоб. 
1. суғориш
Ўсимликдаги ҳаётий жараёнлар – фотосинтез, 
ўсув нуқтасида ҳужайралар бўлиниши ва бошқа 
жараёнлар ҳужайраларда сув етарли бўлгандагина 
яхши ўтади. Сувнинг етарли бўлиши икки жараён-
нинг, яъни илдиз тизимининг сув бериб ва барглар 
юзасининг буғлантириб туриш жараёнларининг 
ўзаро мосланиши билан таъминланади. 
Мева дарахтларининг қанча сув сарфлаши 
иқлим омиллари, дарахтларнинг табиати, уларнинг 
ёши, ҳосилнинг миқдори ва агротехника тизимига 
қараб белгиланади. Суғориш бутун йил мобайнида 
боғларни намлик билан таъминлабгина қолмай, бал-
ки боғ микроиқлимига ижобий таъсир этадиган омил 
ҳамдир. 
Суғориш тупроқдаги микробиологик жараёнлар-
нинг кечишига ҳамда ўсимликларнинг солинган 
ўғитлардан тезроқ ва тўлиқроқ фойдаланишига, 
фотосинтезнинг кучайишига, ўсимликларда озиқ 
моддалари тўпланишига ва шу туфайли дарахтлар-
нинг тезроқ ўсишига, ҳосилдорлиги ва совуққа чи-
дамлилиги ошишига ёрдам беради. Суғориш чеклаб 
қўйилиб, нам етишмай қолган тақдирда, мева да-
рахтлари секинроқ ўсади, уларнинг барги ва ҳосили 
камаяди, хазонрезгилик барвақт бошланади. 
Интенсив ёки ярим интенсив олма боғлари эски 
усулда ариқдан суғорилганда, тупроқнинг ортиқ да-
ражада нам бўлиб кетиши боғ учун зарарлидир. Бу 
ҳолда тупроқ ботқоқланиб, унинг физик хоссалари, 
айниқса, ҳаво муҳити ёмонлашади, илдиз тизими-
нинг фаолияти учун ноқулай шароит пайдо бўлади. 
Захлатиб суғорилган боғлардаги дарахтларнинг куз-
ги ўсишини кечиктириб юборади ва уларнинг совуққа 
чидамлилигини камайтиради. 
Тупроқнинг намлиги ва суғориш меваларнинг си-
фатига ҳам таъсир қилади. Камроқ, шунингдек, кечик-
тириб суғориш меваларнинг тўкилиб кетишига сабаб 
бўлади. Олма дарахтлари етарли суғорилмаса, ме-
васининг сақланиш муддати 2 ҳафтагача қисқариб, 
улар таркибидаги қанд ва кислоталар миқдори ка-
маяди. 
Тупроқ намлигини ўлчаб, шунга мувофиқ суғориш 
ишларини ташкил этиш учун тензиометрлардан 
фойдаланилади. Уларнинг узунлиги 30, 60 ёки 90 см 
узунликда бўлиши мумкин. 

Download 10,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish