V. Олма дарахтларини суғОриш ва ўғитлаш
39
Дарахтлар аввалги мавсумларда кучли ўсиш
суръатини намоён қилган бўлса, ёз бошларида
ўртача миқдордаги бошқариладиган сув танқислиги
(БСТ) усулини қўллаш лозим. Пакана пайвандтагли
олма дарахтлари бундан мустасно. Асосий новда
ўсиши ва мева йириклашиши даврида кўчатларни
қондириб суғориш новдалар ўсиши ва мева каттала-
шувига ёрдам беради, аммо ҳар икки жараён мева
таркибидаги кальций миқдорининг камайишига са-
баб бўлади. Эрта баҳорда дарахтларни қондириб
суғориш кальций ўрнига кўпроқ калий сўрилишига
ҳам таъсир қилади. Калий ва магнийнинг тупроқ
таркибида мўл бўлиши илдизлар орқали кальций
сўрилишига жиддий салбий таъсир кўрсатади.
Мувозанатлаштирилган озуқавий дастурни ишлаб
чиқиш лозим ва дарахтларга ортиқча азот ҳамда ка-
лий ўғитларини солавермаслик керак, айниқса, ўсиш
суръати юқори дарахтларга.
Дарахтдаги азот ёки калий миқдорининг юқори
бўлиши қуйидагиларга сабаб бўлади: 1) кучли ве-
гетатив ўсиш, бу эса меваларга борадиган кальций
миқдорини ўзлаштиради; 2) меваларда бузилишлар
юзага келиши мумкин; 3) кўпроқ кесиш билан боғлиқ
қўшимча харажатлар.
Таркибига аммоний (амияк) қўшилган азот
ўғитидан фойдаланмаслик лозим, чунки аммо-
ний илдизларни кальций сўришига салбий таъсир
кўрсатади. Аммонийли азот дарахт озуқавий даври-
да кальцийга кўп муаммолар туғдириши мумкин. Ам-
монийнинг тупроқни оксидлаш хусусияти тупроқдан
кальций қочишига ва бор кальцийнинг ҳам яхши
сўрилмаслигига сабаб бўлади. Шулардан хулоса
қилган ҳолда, агар дарахтларга азот солиш лозим
бўлса, кальций нитрат ёки мочевинадан фойдала-
ниш тавсия этилади. Нитрат кальцийни эритмада
ушлаб туришда муҳим аҳамият касб этади.
Аммоний дигидроортофосфати (МАП) ёки ам-
моний сульфати ва NPK (азот-фосфор-калий)
ўғитлари теримидан кейинги мевалардаги бу-
зилишларга сабаб бўлиши мумкин, мисол учун,
ачқимтир доғлар каби.
Юқори қатлам тупроқ водород кўрсаткичи (pH)
(сувда ўлчанганда) 6,2–6,5 бўлишини таъминлаш
зарур. Кальций хлориддан намуна олинганда эса, бу
кўрсаткич 5,4–5,7 бўлади. Оҳак таркибидаги кальций
эрувчан эмас ва, агар оҳак тупроқ юзасига солинса,
ундаги кальций илдизлар сўриб оладиган қатламга
тушгунча йиллар талаб қилинади. Оҳак билан иш-
лов беришга зарурият бўлса, бу иш кўчатларни
экишдан аввал боғ майдонини тайёрлаш вақтида
амалга оширилади.
Гипс эса бунинг аксини қилади, аммо ерга
гипс солиш заруриятини аниқлаш учун тупроқ
таҳлилини ўтказиш лозим бўлади. Гипсни ҳаддан
зиёд кўп солиш тупроқ таркибида кальций миқдори
ошиб, магний камайишига сабаб бўлади, бу эса
дарахтларда магний етишмовчилигини келтириб
чиқаради.
Олма меваларидаги уруғлар сони ва кальций
миқдори ўртасида тўғри боғлиқлик бор, чунки ёш ри-
вожланаётган уруғлардаги гормонлар ҳам кальцийга
бўлган талабини қондириш учун курашади. Бу тўғри
боғлиқлик фойдали бўлиши учун мевада камида 5
дона уруғ бўлиши керак. Тўғри танланган чангловчи
навдан фойдаланиш ва гуллаш даврида боғга аса-
лари уяларини жойлаштириш фақат уруғлар сони ва
кальций миқдори етарлича бўлишини таъминлабги-
на қолмасдан, мева тугилиш кўрсаткичи ва шаклини
ҳам яхшилайди.
Ҳужайралар парчаланишини кечиктириш учун
ҳосилни ўз вақтида териб олиш лозим, бунда мева-
лар таркибида етарлича кальций бўлиши ҳам шарт.
Теримдан кейин юзага келиши мумкин бўлган бу-
зилишларни олдиндан аниқлашда барг ва тупроқ
таҳлилига таяниш тўғри бўлмайди. Барг ва тупроқ
таҳлили дарахт ва тупроқнинг озуқавий ҳолати
ҳақида қисқа маълумот беради. Уларнинг ҳеч қайси
бири мева таркибидаги кальций миқдори кўрсаткичи
бўла олмайди.
Теримдан олдин меваларга сепиладиган каль-
ций воситаларининг самараси жуда паст, чун-
ки бу пайтда кальций мева юзаси орқали унинг
таркибига сингиши қийин кечади. Шунинг учун
керакли кальций миқдорининг асосий қисми ил-
дизлар орқали етказилиши керак. Олма етиш-
тириш саноатида узоқ йиллардан бери кальций
тақчиллиги натижасида юзага келадиган бузи-
лишларга (ачқимтир доғлар каби) таъсирчан нав
меваларга қўшимча кальций билан ишлов бериш
муҳим саналади. Энг самарали усул ўсиш мав-
суми давомида кальций воситаларини мунтазам
равишда сепиб туришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: