Ўзбекист онда з амонавий интенсив о


 кесишнинг олма дарахтига



Download 10,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/119
Sana24.02.2022
Hajmi10,36 Mb.
#225900
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   119
Bog'liq
интенсив боглар буйича кулланма

2. кесишнинг олма дарахтига
умумий таъсири
Кесиш учки ҳукмронликни ўрнатиб, қуйи куртак-
лар ривожига тўсқинлик қилувчи шох учидаги ўсиш 
нуқталарини йўқотади. Кесим остидан янги 1 ёки 
Расм-74. Мевали шох (чапда). Бир, 
икки ва уч ёшли шохлар (ўнгда). 


VI. Олма дарахтларини кесиш ва шакл бериш физиОлОгияси
45
Расм-75. Илдиз ва шох-шабба ўртасидаги ўзаро алоқа. 
2 та юқорига қараб ўсувчи шохлар ривожланади 
ва учки ҳукмронликни тиклаб, қуйи куртаклардаги 
ўсишни бошқаради. 
Ўсиш нуқталари камроқ дарахтлар янги ўсиш 
нуқталарини ривожлантириш учун кўпроқ ўстирувчи 
гормонлар, озуқа ва бошқа элементларга эга 
бўлади. Жорий мавсумда ривожланган олма шо-
хини ўсиш мавсуми давомида кесиш уни ён шох-
лар чиқаришга ундайди, акс ҳолда эса бир мавсум 
давомида ён шохларга эга бўлмаган бор-йўғи бир 
донагина ён шох ўсиб чиқади. Кесишни меъёрдан 
ортиқча кўпайтириб юбориш билан ён шохлар сони 
камаяди, аммо узунлиги ортади. 
Ҳосилга кирган дарахтларни ортиқча кўп кесиш 
уларда кучли вегетатив ўсиш бошланиши, гулкур-
такли шохчалар ва гуллар кам ривожланиши ҳамда 
ҳосил камайишига сабаб бўлиши мумкин. Ауксин 
каби ўстирувчи гормонлар, одатда, учки шохлардан 
илдиз томон ҳаракатланади ва илдиз ривожлани-
шида иштирок этади. Кесиш шундай учки шохларни 
йўқотади ва натижада илдиз ўсишини ҳам секинла-
тади. Илдиз ривожланиши секинлашуви эса цитоки-
нин ишлаб чиқарилишини камайтиради. Цитокинин 
ишлаб чиқарилиши камайганда юқоридаги расмда 
тасвирлангандай шох-шабба ўсиши сустлашади. 
Шох-шабба ўсиши сустлашганда фотосинтездан 
келадиган углеводлар миқдори камаяди ва нати-
жада уларнинг илдизларга оқиши ҳам камаяди. Шу 
тариқа илдизларга озуқа кам келиши натижасида 
илдизларнинг ўсиш кучи секинлашади. 
Боғда суғоришдан сўнг инсон бошқариши мумкин 
бўлган энг муҳим тадбир — бу кесишдир. 
Кесиш мева ҳамда ўсиш ўртасидаги ўзаро му-
возанатни бошқариши мумкин. Ушбу мувозанат-
нинг калити — бу қуёш нурларининг дарахт бўйлаб 
тарқалишидир. Кесишни тўғри ва сифатли амалга 
ошириш юқори ҳосил гаровидир. Сифатли кесиш 
қимматга тушиши мумкин, аммо олиб келадиган 
фойдаси юқори бўлади. Боғда бирон иш қилишда 
уни пулини баҳолаш нотўғридир, унинг олиб кела-
диган фойдасини баҳолаш керак. 
Қишда ва ёзда кесиш қуёш нурларини дарахт 
ичкарисига киришини ва тарқалишини таъминлай-
ди, кучли гулкуртакларнинг ривожланишига сабаб 
бўлади. Қуёш нурларининг бир маромда тарқалиши 
мева тугишини, катталигини, ширинлигини ва гул-
куртаклар сонини оширади. Тик жойлашган гулкур-
таклар энг ҳосилдор куртаклар ҳисобланади. 
Дарахт барглари ва илдизлари орасидаги ма-
софа қанча узун бўлса, илдизлардан баргларга 
(юқорига чиқадиган оқим) ва барглардан дарах-
тнинг ҳамма қисмларига ва илдизларига (пастга 
тушадиган оқим) дарахтдаги сув ва озиқ моддалар 
ҳаракатланиш вақти шунча кўп бўлади. Бу, ўз нав-
батида, ҳосилдорликни камайишига олиб келади. 
Кучли ўсадиган ёш дарахтларда шох-шаббалар ба-
ландлигини чеклаш биринчи ярус асосий шохларни 
ва пастки ярусдаги оралиқ шохларни 45–50° дара-
жагача, юқоридаги шохларни эса 80–90° даражага-
ча эгишдан бошланади. 
Кучли новдаларнинг ўсишини сустлаштириш 
учун деформациядан (эгишдан) фойдаланилади. 
Бундан мақсад — дарахтларнинг ҳосилга кири-
шини тезлаштириш, ҳосилни ошириш ва ўсишни 
тўхтатишдир. Шохлар асосидан ёғочлик толалари 
қисман узилиб, бир оз қирсиллаш эшитилгунча эги-
лаверади. Агар шох керакли эгилиш бурчагига эга 
бўлмаса, деформация бир оз кучайтирилади. Бу 
ишни шохларни синдириб юбормасдан эҳтиётлик 
билан амалга ошириш керак. Деформация ён шох-
ланишлар бўлмаган бир йиллик новдаларнинг паст-
ки қисмларида ўтказилгани маъқул. Олма ва нок 
дарахтлари шохлари деформациясининг энг яхши 
вақти – май ва июнь ойлари ҳисобланиб, бунда 
ёғочлик бирмунча эгилувчан бўлади. Деформация 
баҳорда, куртаклар ёзилгунча кам самаралидир. 
Шох-шаббанинг яхши ёритилиши микроиқлимни 
яхшилаб, барглар фотосинтезини, шохларда угле-


Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари
46
Расм 76. Деформация нотўғри вақтда амалга оширилганда новда қаттиқ шикастланган (чапда). Деформациянинг яна бир 
кўриниши тик ва кучли ўсаётган новдаларни қайриб бир оз синдиришдан иборат (ўнгда). 
водлар тўпланишини, ҳосил куртаклари тугишини 
қулай томонга ўзгартиради. Бу юқори сифатли мева 
олишни, дарахтнинг эртароқ (2–3 йилда) ҳосилга 
киришини, ҳосилдорликни (2–4 марта) оширишни 
ва унинг таннархини 3–6 мартага арзонлаштириш-
ни таъминлайди. 
Дарахтнинг ҳаддан ташқари гуркираб ўсиб кети-
ши гулкуртаклари кам пайдо бўлишига ва ҳосилнинг 
ҳам камайишига олиб келади. Бақувват вегетатив 
новдалар ҳаддан ташқари ўсиб кетиши мева куртак 
пайдо бўлиш жараёнларини сусайтириб қўяди. Ку-
затишларнинг кўрсатишича, фақат 20–30 см чама-
сида ўсган сербарг дарахтларгина ҳар йили ҳосил 
беришга ўтади. 

Download 10,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish