Таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика


ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/190
Sana24.02.2022
Hajmi3,53 Mb.
#221032
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   190
Bog'liq
Туплам 2, 2-3-4шуба (12.05.2021)

 
ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ 
ТИЗИМИДА ТУТГАН УРНИ 
АБДУКАРИМОВНУРМАХАН АМИРХАНОВИЧ– 
ЖДПИ катта ўқитувчи 
АНАРБОЕВ МУҲАММАДҚОДИР МУЗАФФАР ЎҒЛИ-
ЖДПИ талаба 


81 
Аннотация. В этой статье обсуждается роль, которую играют в 
системе физического воспитания и использования игровых игр в процессе 
обучения. 
Государственная 
программа 
«Здоровое 
поколение» 
предполагает использование мобильных игр, а также средства, доступные 
для физического воспитания всех возрастов. 
Ключевые слова: культура, здоровый образ жизни, физические, 
социальные, 
психологические, 
социальные, 
образовательные, 
рекреационные, развлекательные и развлекательные центры. 
Annotation: This article discusses the role that play in the physical 
education system and the use of playful games in the learning process. The State 
Program on Healthy Generation implies the use of mobile games, along with the 
means available in the physical education of all ages. 
Key words: culture, healthy lifestyle, physical, social, psychological, 
social, educational, recreational, recreational and entertainment centers. 
 
Жисмоний тарбия ва спортни оммавий лаштиришдан максад
соглам хар томонлама етук шахсларни тарбиялашдан иборат. Инсон ҳаётга 
мустақил қадам қўйиши билан энг аввало соғлом бўлиш ва узоқ умр 
кўришни асосий мақсад қилиб қўяди. Бунда табиат инъом этган ноз-
неъматлардан фойдаланиш, ижтимоий меҳнат қилиш, соғлом турмуш 
маданиятига эга бўлиш, оилада болаларни жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан 
тўғри тарбиялаш устувор жараён ҳисобланади. 
Бундай ижтимоий-маданий турмуш кечириш тартиблари энг 
қадимги аждодларимиздан мерос бўлиб қолган, деса хато бўлмайди. Улар 
тинч-тотув яшаш йўлида ердан ҳосил олиш, ов қилиш ва касб-ҳунар 
эгаллашда биринчи навбатда соғлом, бақувват, кучли, эпчил, чаққон, 
чидамли бўлиш каби жисмоний сифатларни эгаллаш ҳамда болаларни шу 
тарзда тарбиялашда доимий равишда шуғулланишган. 
Мустақил Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини юқори даражага 
кўтаришга барча имкониятлар яратилмоқда.
Шу 
ўринда 
Узбекистон 
Республика
ПрезидентиШ.М.Мирзиёевнинг “Бу йулда жисмоний соғлом ва баркамол 
авлодни вояга етказиш бизнинг устувор вазифамиз ва биз бунинг учун бор 
куч ва маблағларимизни сафарбар етамиз ”,биз жисмоний тарбия ва 
спортга алоҳида эътибор бермоқдамиз - деган мулоҳазаси муҳим аҳамиятга 
эгадир. 
Маълумки, жисмоний, тарбия ва спортнинг мазмунида ҳаракатли 
ўйинларнинг ўзига хос хусусиятлари ва ижтимоий-тарбиявий жиҳатлари 
мавжуд. Шу сабабдан болалар боғчалари ва барча турдаги ўқув 
юртларининг “Жисмоний тарбия” дастурларида ҳаракатли ўйинлар 
мустақил бўлим бўлиб ҳисобланади. Ҳаракатли ўйинларни мақсадли 
равишда танлаш, уларни ўргатиш ва касб-ҳунар йўналиши билан боғлаш 
усуллари ҳозирги давр таълим-тарбия жараёнларининг асосий мақсади 
ҳисобланади. Бу йўлда кадрлар тайёрлаш миллий дастури, соғлом авлод 
давлат дастури асосида барча ёшдаги аҳолини жисмоний тарбиялашда 


82 
мавжуд бўлган воситалар қатори ҳаракатли ўйинлардан фойдаланишни 
тақазо этади.
Жисмоний тарбия олдида спортни халқимизнинг ҳаётига кўпроқ 
сингдириш; ёшларни мустақиллик руҳида тарбиялашда жисмоний тарбия 
ва спортнинг барча турли-туман шаклларидан, жумладан, халқ миллий 
ўйинларидан кенг фойдаланиш, инсонларнинг соғлигини яхшилаш ва 
уларни она-Ватан мудофаасига тайёрлаш ва шу сингари катта вазифалар 
турибди. Халқимизнинг миллий ўйинлари эса ана шу мақсадда жуда кенг 
қўлланилиб келинаётган муҳим жисмоний тарбия ва спорт воситаларидан 
биридир. Шунинг учун халқ миллий ўйинларига эътиборни кучайтириш 
зарурияти янада яққол кўринмоқда. 
Миллий халқ ўйинлари ўқувчиларнинг халқимизнинг бир неча
асрлик маданий бойликлари ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиради. 
Чунки миллий ҳаракатли ўйинлар жисмоний тарбиянинг энг таъсирчан
усулларидан бўлиб, ўқувчиларда ақлий, ахлоқий ва нафосат тарбиясини 
биргаликда мувафақиятли амалга оширишда муҳим воситадир. Шунинг
учун болалар ўйинларининг руҳи, табиати, иштирокчиларнинг ҳатти-
ҳаракатлари каби жиҳатларига ҳам эътибор бериш зарур. Бошланғич синф 
ўқувчилари жисмоний тарбиясини қизиқарли ва фойдали ўтказиш учун 
миллий ўйинлардан фойдаланишда ҳам худди шу хусусиятларга эътибор 
бериш керак.
Бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний тарбия дарсларида 
қадриятларга муҳаббат уйғотиш, халқ анъаналарини авайлаб-асрашга 
ўргатиш кўп жиҳатдан ўзбек халқ миллий ўйинларидан унумли фойдалана 
билишга боғлиқ. Чунки миллий ўйинлар орқали бола бир томондан 
жисмоний билимларни эгалласа, иккинчи томондан, уни жисмоний 
тарбияга қизиқтириш муҳим аҳамият касб этади.  
Жисмоний тарбия тизими мазмун ва моҳият жиҳатдан жисмоний 
маданият ҳаракатининг асосини ташкил этади. Яъни жисмоний 
машқларнинг (спорт ҳам) турлари ва қўлланилиш соҳалари мазкур 
тизимнинг биринчи йўналиши ҳисобланса, уларни амалга оширувчи кенг 
тармоқли ташкилотлари эса иккинчи йўналишни билдиради.
Демак, жисмоний тарбия тизими ижтимоий-тарбиявий ва ташкилий 
ҳамда бошқарув хусусиятларга эга бўлиши билан муҳим аҳамият касб 
этади. 
Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти фанида жисмоний тарбия 
тизимнинг энг юқори босқичи деб жисмоний тарбия воситаси эътироф 
этилади. 
Жисмоний тарбия воситаларининг муҳим турларидан бири эса 
ҳаракатли ўйинлар мазмун ва мақсад жиҳатдан ўз мақомига эга. 
Ҳаракатли ўйинлар жисмоний тарбия амалиётида қуйидаги 
йўналишлардан иборат, яъни: 
- Жамоали (командали) ўйинлар; 
- Оммавий (кўпчилик иштирокида) ўйинлар; 
- Бир ёки жуфт ҳолдаги ўйинлар; 


83 
- Эстафетали ўйинлар (асосан гуруҳ ва жамоа шаклида ўйнаш). 
Мазкур йўналишдаги ўйинларда қўлланиладиган баъзи бирларини 
наъмуна қилиб кўрсатиш мукин: жамоали ўйинларга “картошка экиш”, 
“тўпни доирага қўй”, “оқ теракми, кўк терак” кабилар мисол бўлаолади. 
Оммавий равишдаги ҳаракатли ўйинлар “Бўри зовурда”, “Ёмғир”, “Калҳат 
келди” ва ҳ.к. 
Жуфт ҳолда ёки бир киши бўлиб ўйналадиган ҳаракатли ўйинлар 
“Учинчиси ортиқча”, “Бўш жой”, “Хўрозлар жанги” кабилардир. 
Эстафетали ўйинлар кўпинча жамоа шаклида ўтказилади. Бунда 
тўплар, арғамчи, чамбарак ва бошқа асбоб-ускуналар, буюмлардан кенг 
фойдаланилади. 
Ҳаракатли ўйинларнинг мазмун ва мақсади қуйидаги педагогик 
тамойилларга амал қилишни талаб этади: 
1. Ижрочиларнинг ёши. 
2. Ўйинчиларнинг жинси. 
3. Жисмоний жиҳатдан тайёргарлик даражаси. 
Маълумки, бу талаблар ўқувчи-ёшларнинг жисмоний жиҳатдан 
ривожланишида анатомик, физиологик ва психологик жиҳатлар эътиборга 
олинади. 
Таъкидлаш лозимки, жисмоний маданият ҳаракати тизими кенг 
тармоқлидир. Яъни меҳнаткаш ишчи ва зиёлилар, ўқувчи-ёшлар ва 
талабалар ҳамда мактаб ёшигача болалар тарбия муассасалари, шунингдек 
аҳоли истиқомат жойлари, соғломлаштириш марказлари, истироҳат-кўнгил 
очиш боғлари каби жамоалар турли давлат ва жамоат ташкилотлари 
тизимининг асосини ташкил этади. Деярлик барча тармоқларда ҳаракатли 
ўйинлар у ёки бу шаклда мазмун топади ва амалда қўлланилади. 
Боғча болалари, ўқувчи-ёшлар ва талабалар давлат дастури асосида 
жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатли ўйинлар олиб борилади. 
Жисмоний маданият ҳаракатининг бошқа тармоқларида эса турли 
анъанавий байрамлар, спорт мусобақалари жараёнида у ёки бу шаклда 
ҳаракатли ўйинлардан фойдаланилади.
Миллий 
ҳаракатли 
ўйинларнинг 
беқиёс 
кўплиги 
турли 
тармоқлардаги оммавий тадбирларнинг мазмунига қараб қўлланилишини 
таъминлайди. М: қишлоқ шароитида курашлар, от ўйинлари, “чиллик”, “оқ 
суяк”, “чўпон”, “орқанг куйди”, “қирқ тош”, “қулоқ чўзма”, “хўрозлар 
жанги”, “пиёда кўпкари” “тортишмачоқ” каби ҳаракатли ўйинларга 
алоҳида эътибор берилади. 
Шаҳарлар шароитида эса кўпроқ тўпли ўйинлар, эстафеталарга 
қизиқиш кучли бўлади. 
Ҳаракатли ўйинлар спорт машғулотларида (тренировка) ҳам 
мақсадли равишда кўп қўлланилади. Яъни спорт турларига қараб, 
жисмоний сифатларни ривожлантиришда хизмат қилувчи ҳаракатли 
ўйинлар танлаб олинади. М: оғир атлетика, кураш ва бокс каби спорт 
турларида куч, тезлик, эпчилликни таъминловчи ҳаракатли ўйинлар мос 


84 
келади. М: “Арқон тортишиш”, “Билак кучини синаш”, “Арқонда осилиб 
чиқиш”, “Хўрозлар жанги” ва ҳ.к. 
Спорт ўйинлари турлари, енгил атлетика, гимнастика, сувда сузиш 
каби спорт турлари машғулотларида тезлик, чидамлилик, эгилувчанлик 
каби жисмоний сифатлар асосий мазмунларни ташкил этади. Шу сабабдан 
бу соҳаларда “ким чаққон”, “тўпни саватга тушир”, “қопқон”, “қармоқ”, 
“овчилар ва ўрдаклар” каби ўйинлар ва эстафетали ўйинлардан мақсадли 
фойдаланадилар. 
Болалар боғчалари, ўқув юртлари, аҳоли истиқомат жойлари, 
истироҳат боғлари, соғломлаштириш марказларида ҳаракатли ўйинларни 
ташкил қилишнинг асосий мақсад ва вазифалари шундаки, аҳолининг 
саломатлигини яхшилаш, уларнинг жисмоний камолотини ўстириш, 
соғлом турмуш тарзида завқли дамларни кўпайтиришга қаратилади.
Хулоса қилиб айтганда ҳаракатли ўйинлар мазмун ва мазмунан 
ижтимоий-педагогик жараён сифатида халқ оммасини жисмоний жиҳатдан 
ривожлантиришда хизмат қилувчи эътиборга молик бўлган тарбиявий 
омиллардан биридир. Шу сабабдан жисмоний тарбия ва спорт оламидаги 
мутахассислар, жамоатчи фаоллар ҳаракатли ўйинларни ташкил қилишда 
ижодий ёндошишларига тўғри келади.

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish