Таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/190
Sana24.02.2022
Hajmi3,53 Mb.
#221032
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   190
Bog'liq
Туплам 2, 2-3-4шуба (12.05.2021)

Abstract: The article discusses the role and importance of professional competence in 
the education system and the main factors of competence in education. There are also 
definitions of the concepts of competence and professional competence. 
Key words: competence, professional competence, psychological competence, creative 
competence, innovative competence, communicative competence, critical assessment, creative 
idea 
Ҳозирги даврда таълим соҳасидаги бўлаётган ўзгаришларнинг 
асосий 
белгилари 
– 
унинг 
йўналтирилганлиги, 
мақсадлилиги, 
мазмундорлигидан иборат бўлиб, улар бўлажак мутахассисларнинг 
мустақил ривожланишига, ижодий ташаббускорлигига, мустақиллиги, 
рақобатбардошлик, ҳаракатчанликка йўналтирилганлигига боғлиқдир. Шу 
муносабат билан таълимдаги компетенциявий ёндашув тобора долзарб 
аҳамият касб этмоқда ҳамда инсоннинг асосий компетенцияларини 
шакллантириш эса, таълимдаги илмий ва амалий йўналишлардан бири 
сифатида каралмоқда. 
Бугунги кунда бутун дунёда таълимдаги компетенциянинг асосий 
омиллари масаласи кенг муҳокама қилинмоқда. Ўзбекистонда ҳам ушбу 
муаммо ҳозирги кунда таълимни рақамлаштириш ва модернизация қилиш 
шароитида долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Таълимнинг 
меъёрий ва амалий таркибий қисмига компетенцияларни киритилиши
бошқа мамлакатлар қаторида Ўзбекистоннинг барча таълим шаклларига 
хос бўлган муаммоларни ҳал қилишда, яъни талабалар назарий билимлар 
тўпламини яхши ўзлаштира оладиган, аммо ўз фаолияти давомида ушбу 
билимлардан муайян ҳаётий муаммоларни ёки муаммоли вазиятлардаги 
қийинчиликларни ҳал қилишга имкон беради.
Айниқса рақамлаштириш шароитида меҳнат бозорида устувор ўрин 
эгаллаган кучли рақобатбардош бўлиш ҳар бир мутахассисдан касбий 
компетентликка эга бўлиш, уни изчил равишда ошириб боришни тақозо 
этмоқда. Таълимни модернизация қилиш дастурини амалга ошириш 
ўқитувчиларга нисбатан юқори талабларни назарда тутади, бу умуман ўқув 
жараёнини мураккаблаштиради. Фаолиятнинг ушбу жиҳати шуни 
кўрсатадики, фаолиятнинг янада аниқ намоён бўлиши, юқори мотивация, 
шунингдек ўз ресурсларидан мақбул фойдаланиш ва малака даражасини 
доимий равишда ошириш талаб этилади, бу эса компетентликни оширади 
[1]. Савол туғилади, компетентлик нима? Касбий компетентлик негизида 
қандай сифатлар акс этади? Педагог ўзида қандай компетентлик 
сифатларини ёрита олиши зарур? Айни ўринда шу ва шунга ёндош ғоялар 
юзасидан сўз юритилади. 


86 
“Компетентлик” тушунчаси таълим соҳасига психологик илмий 
изланишлар натижасида кириб келган. Психологик нуқтаи назардан 
компетентлик 
“ноанъанавий 
вазиятлар, 
кутилмаган 
ҳолларда 
мутахассиснинг ўзини қандай тутиши, мулоқотга киришиши, рақиблар 
билан ўзаро муносабатларда янги йўл тутиши, ноаниқ вазифаларни 
бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан фойдаланишда, изчил 
ривожланиб борувчи ва мураккаб жараёнларда ҳаракатланиш режасига 
эгалик”ни англатади.
“Компетентлик” (ингл. “competence – “қобилият”) – фаолиятда 
назарий билимлардан самарали фойдаланиш, юқори даражадаги касбий 
малака, маҳорат ва иқтидорни намоён эта олиш яъни қиска қилиб айтганда, 
Компетенция асосида инсоннинг ўз билимларини амалда қўллаш 
қобилиятидан иборат бўлган ҳаракатлар мажмуи тушунилади. 
Бугунги кунда замонавий таълим тизимига психологик-педагогик 
ҳодисаларни чуқур ўрганадиган, ўз фаолияти натижаларини кузата 
оладиган, таҳлил қиладиган, танқидий баҳолай оладиган, креатив ғояларни 
тақдим этадиган, мослашувчан ўқитувчилар керак. Улар педагогик 
жараёнда тадқиқот муаммоларини ижодий ҳал қилиш орқали касбий 
компетентлигини шакллантиради [2]. 
Касбий компетентлик – мутахассис томонидан касбий фаолиятни 
амалга ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг 
эгалланиши ва уларни амалда юқори даражада қўллай олиниши. 
Касбий компетентлик мутахассис томонидан алоҳида билим, 
малакаларнинг эгалланишини эмас, балки ҳар бир мустақил йўналиш 
бўйича интегратив билимлар ва ҳаракатларнинг ўзлаштирилишини назарда 
тутади. Шунингдек, компетенция мутахассислик билимларини доимо 
бойитиб боришни, янги ахборотларни ўрганишни, муҳим ижтимоий 
талабларни англай олишни, янги маълумотларни излаб топиш, уларни 
қайта ишлаш ва ўз фаолиятида қўллай билишни тақозо этади. 
Қуйида касбий компетентлик негизида акс этувчи сифатларнинг 
моҳияти қисқача ёритилади. 
1. Ижтимоий компетентлик – ижтимоий муносабатларда фаоллик 
кўрсатиш кўникма, малакаларига эгалик, касбий фаолиятда субъектлар 
билан мулоқотга кириша олиш.
2. Махсус компетентлик – касбий-педагогик фаолиятни ташкил этишга 
тайёрланиш, касбий-педагогик вазифаларни оқилона ҳал қилиш, фаолияти 
натижаларини реал баҳолаш бўлиб, ушбу компетентлик негизида 
психологик, 
методик, 
информацион, 
креатив, 
инновацион 
ва 
коммуникатив компетентлик кўзга ташланади. Улар ўзида қуйидаги 
мазмунни ифодалайди:
- психологик компетентлик – педагогик жараёнда соғлом психологик 
муҳитни ярата олиш, талабалар ва таълим жараёнининг бошқа 
иштирокчилари билан ижобий мулоқотни ташкил этиш, турли салбий 
психологик зиддиятларни ўз вақтида англай олиш ва бартараф эта олиш;


87 
- методик компетентлик – педагогик жараённи методик жиҳатдан 
оқилона ташкил этиш, таълим ёки тарбиявий фаолият шаклларини тўғри 
белгилаш, метод ва воситаларни максадга мувофиқ танлай олиш, 
методларни самарали қўллай олиш, воситаларни муваффақиятли қўллаш; 
- информацион компетентлик – ахборот муҳитида зарур, муҳим, 
керакли, фойдали маълумотларни излаш, йиғиш, саралаш, қайта ишлаш ва 
улардан мақсадли, ўринли, самарали фойдаланиш; 
- креатив компетентлик – педагогик фаолиятга нисбатан танқидий ва 
ижодий ёндошиш, ўзининг ижодкорлик малакаларига эгалигини намойиш 
эта олиш;

инновацион 
компетентлик 
– 
педагогик 
жараённи 
такомиллаштириш, таълим сифатини яхшилаш, тарбия жараёнининг 
самарадорлигини оширишга доир янги ғояларни илгари суриш, уларни 
амалиётга муваффақиятли татбиқ этиш; 
- коммуникатив компетентлик – таълим жараёнининг барча 
иштирокчилари, жумладан, талабалар билан самимий мулоқотда бўлиш, 
уларни тинглай билиш, уларга ижобий таъсир кўрсата олиш. 
- шахсий компетентлик – изчил равишда касбий ўсишга эришиш, 
малака даражасини ошириб бориш, касбий фаолиятда ўз ички 
имкониятларини намоён қилиш.
- технологик компетентлик – касбий-педагогик билим, куникма ва 
малакани бойитадиган илғор технологияларни ўзлаштириш, замонавий 
восита, техника ва технологиялардан фойдалана олиш. 
- эктремал компетентлик – фавқулотда вазиятлар (табиий офатлар, 
технологик жараён ишдан чиққан)да, педагогик низолар юзага келганда 
оқилона қарор қабул қилиш, тўғри ҳаракатланиш малакасига эгалик. 
Касбий (шу жумладан, педагогик) компетентликка эга бўлишда ўз 
устида ишлаш ва ўз-ўзини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Ўз-ўзини 
ривожлантириш вазифалари ўзини ўзи таҳлил қилиш ва ўзини ўзи баҳолаш 
орқали аниқланади [3]. 
Шундай 
қилиб, 
тезкор 
ривожланаётган 
дунё 
доирасида 
компетентликка ва тайёргарликка эга бўлган малакали мутахассисларга 
эҳтиёж катта. Маълум бир соҳада билим ва кўникмаларга эга бўлиш билан 
бир қаторда, касбий компетентликларга эга бўлиб, уларни амалиётда 
қўллаш янада самарали натижалар бермоқда. “Компетентли мутахассис ўз 
касбининг мавзуси доирасидан чиқиб кетишга қодир, у ўзини 
ривожлантириш учун ижодий салоҳиятга эга”. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish