58
“Интернетда
ишлаш
асослари”,
“Замонавий
компьютерлар”, “Вебсаҳифа”,
“Тақдимотларни
яратиш”,
“Алгоритмлаш
асослари”,”Дастурлаш
асослари”,
“Электрон
жадваллар”
дан билимга эга
бўладилар.
Ўқувчиларни
информатика
фанига
қизиқтириш
билан
биргаматематика,
табиий
география, тасвирий санъат,
мусиқа мазмунида учрайдиган
информатикага
оид
билимларни
ўзлаштиришга
тайёрлайди.
Информатика
чуқурлаштири
б
ўқитиладиган
ихтисосолашти
рилган
мактаблар
А1+
Информатика
фанини
эгаллашнинг
кучайтирилган
таянч даражаси. Бунда, 5-9
синфларда
ўрганилган
мавзулар
чуқурлаштириб
ўрганилади.
Ўрта
махсус ва
касб-ҳунар
таълими
Касбҳунар
коллежлари
B1
Информатикани изчил курс
сифатида ўрганишнинг
ўрта
даражаси.
Бунда, “Ахборот ва жамият”,
“Замонавий
шахсий
компьютерлар ва уларнинг
дастурий
таъминоти”,
“Компьютернинг
тизимли
дастурий таъминоти”, “Офис
дастурларининг
қўшимча
имкониятлари”,“Маълумот
омборини
яратиш”
“Компьютерда
график
объектлар
билан
ишлаш”,
“Касбий фоалиятда амалий
дастурлар
ва
улардан
фойдаланиш
асослари”,
“Замонавий
дастурлаш
Академик
лицейлар
59
тиллари”,
“Веб–дизайн
асослари”га
оид билимларни
ўзлаштирадилар.
Информатика
чуқур
ўрганиладиган
академик
лицейлар
B1+
Информатика
фанини
эгаллашнинг
кучайтирилган
даражаси.
Информатика
курсининг
барча
бўлимларидан
чуқурлаштирилган
билим,
кўникма ва компетенцияга эга
бўладилар.
Умумий ўрта таълим мактабларида информатика таълимининг
аҳамияти, унинг фан ва техника тараққиётида, ишлаб чиқариш соҳасида ва
кундалик ҳаётда тутган ўрни билан белгиланади. Мактабда информатика
фанини ўқитиш таълимнинг умумий мақсадларига хизмат қилиши, яъни
ўқувчиларнинг илмий дунёқараши, мантиқий тафаккур қила олиш
қобилияти,
ақлий
ривожланиши,
ўз-ўзини
англаш
салоҳиятини
шакллантириши ва ўстириши, уларда
миллий ва умуминсоний қадриятларни
таркиб топтириши ҳамда
ижтимоий ҳаётлари ва
таълимтарбия олишни
кейинги босқичларида давом эттиришлари учун
зарур бўлган билимларни
эгаллаши лозим.
Ўрта таълимнинг умумий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, мактабда
информатика фанини ўқитилиши қуйидаги
мақсадларга йўналтирилган:
• ахборот ҳақида илмий тасаввур асосларини, ахборот жараёнлари,
ахборот тизимлари, технологиялари ташкил этувчи
билимларни эгаллаш;
• компьютер ва ахбороткоммуникация технологияларининг (АКТ)
воситалари ёрдамида турли кўринишдаги ахборотлар билан ишлай олиш
кўникмаларига эга бўлиш;
• ижодий ва интеллектуал қобилиятларини АКТ воситалари ёрдамида
ривожлантириш;
• ахборотларни танқидий таҳлил қилишни; ахбортларни узатишда
ҳуқуқий ва аҳлоқий жиҳатларини инобатга олган ҳолда масъулиятни
тарбиялаш;
• кундалик ҳаётида, индивидуал ва ҳамкорликда амалга оширилаётган
лойиҳаларни бажаришда, ўқув фаолиятида АКТ воситаларидан фойдаланиш
малакаларини шакллантириш.
Ўрта таълимда информатика фанини ўқитилишининг
вазифалари
қуйидагилардан иборат:
• аxборот, компьютeр,
аxборот тexнологиялари, компьютeрнинг
дастурий таъминоти, компьютeрда масалалар eчиш тexнологиялари,
алгоритмлаш ва дастурлаш асослари, янги аxборот тexнологияларининг
60
жамиятимизнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиётидаги муҳим аҳамияти ва
инсон фаолиятининг турли жабҳаларига ижобий
таъсирини илмий равишда
ўрганадиган усуллар ҳақидаги билимларга эга бўлиши;
• ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва узатишда турли техник
воситалардан ва амалий дастурлардан фойдалана олиши;
• ахборот жараёнлари натижаларини хулосалашда турли техник
воситаларнинг имкониятларидан фойдаланилиши, уларнинг ишлаш
принципини тушунтириш, амалий масалаларни
компьютерда ечишда
улардан фойдалана олишкўникмаларига эга бўлиши;
• Амалий масалаларни ечишда, бошқа фанларга оид янги билимларни
мустақил равишда эгаллаш, турли манбалар (дарсликдан, илмий-оммабоп
адабиётлардан, ахборот-коммуникация технологиялари изоҳли луғати ва
маълумотномалардан, электрон ишланма ва дарсликлардан, Интернет
саҳифаларидан ва ҳ.к.)дан фанларга оид маълумотлар билан ишлай олиш;
• ахборотни таҳлил қилиш ва баҳолаш,
бир турдаги ахборотни
иккинчи турга айлантириш ва шу каби масалаларни еча олиши;
• ахборот технологияси орқали ахборот маконни ўрганиш
мумкинлигига бўлган ишонч, инсониятни бундан кейинги ривожланиши
учун фан ва технологиялар ютуқларидан керакли даражада фойдаланиш, фан
ва техника ижодкорларига ҳурмат билан қараш, информатика таълимига
умумбашарий маданият элементи сифатида қарашни тарбиялаш;
• кундалик ҳаётда учрайдиган ва ҳаётий фаолиятининг ҳавфсизлигини
таъминлашда эгаллаган билим ва кўникмаларидан фойдалана олиш.
Бугунги ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳаси, ҳар бир соҳа ва барча фаолият
турлари бевосита ахборот технологиялари билан бевосита боғлиқдир.
Шундай экан, ахборот технологияларни яратиш ва уларни бошқаришга оид
билим, кўникма ва лаёқатнинг ҳар бир инсонда шаклланиши фундаментал
аҳамият касб этади. Таълим тизимини ахборотлаштириш – технологик ва
ижтимоий билимларни узатиш жараёнини тезлаштириш, замонавий ахборот
технологиялари ёрдамида ўқитиш ва ўқиш
сифатини ошириш билан бирга
инсонни
турли
ижтимоий
муҳитга
мослашувини
осонлаштириш
имкониятларини яратади.
Айнан шу сабаб таълим мазмунини, фанлардан Давлат таълим
стандартларни, ўқув дастурларни такомиллаштириш – информатика фанига
оид компетентлиликни (АКТкомпетентлиликни) киритишни тақозо этади.
Компетенция – кўзланган натижаларга эришиш учун билим, кўникма
ва малакаларни қўллай олиш қобилиятини намойиш этишни билдиради.
АКТкомпетентлилик инсонлар учун муҳим компетенция ҳисобланиб,
у – компьютер, телекоммуникация воситалари ва Интернет имкониятларидан
фойдаланган ҳолда турли муаммо ва масалаларни ҳал этишда намоён бўлади
(
Европа давлатлари учун ишлаб чиқилган “Умумевропа АКТкомпетентлиги
2.0” дан).