Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил


Умум таълим мактабларида информатика фанлари мазмуни



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/116
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#214077
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   116
Bog'liq
6.2.-Informatika-fanlarini-oqitish-metodikasi

3.1. Умум таълим мактабларида информатика фанлари мазмуни 
Таълим соҳасидаги ислоҳотлар заминидаги ғояни амалга ошириш бир қатор 
муҳим омилларга боғлиқ. Улар орасида шундай мураккаб муаммолар борки, 
бу муаммоларни муваффақиятли ҳал этмай туриб туб ўзгаришлар самараси 
ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Мана шундай муаммолардан бири 
«Информатика» йўналишини ташкил этувчи «Информатика ва ҳисоблаш 
техникаси асослари», «Информатика», «Информатика ва ахборот 
технологиялари» каби курсларни ўқитиш муаммосидир. 
«Информатика» йўналишидаги фанларни ўқитиш зарурияти, тузилмаси 
ва фаолият кўрсатиш соҳаларида юқори суръатлар ва фундаментал 
ўзгаришлар содир бўлаётган ҳозирги жараённинг ўзига хос хусусиятларидан 
келиб чиқади. Жамиятдаги бундай ўзгаришларнинг илдизи ахборотлар ҳосил 
қилиш, уларни сақлаш, узатиш ва улардан фойдаланишнинг янги усул ва 
воситаларига бориб тақалади. Биз ахборотлашган даврда турибмиз. Доимо 
ўсиб бораётган ахборот ҳажмини қайта ишлаш ва ўз фаолият доирасида 
ундан унумли фойдаланиш заруриятига дуч келаётган жамият аъзолари, 
турли касб эгалари сони тобора ортиб бормоқда. 


56 
Ҳозирги даврда реал шарт-шароит шундан иборатки, Ўзбекистон 
Республикаси таълим тизимини ахборотлашган аср эҳтиёжларига 
мослаштирмасликнинг иложи йўқ. Ушбу масалага «Кадрлар тайёрлаш 
миллий дастури»да ҳам алоҳида эътибор қаратилган. 
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни амалга оширишнинг иккинчи 
босқичида (2001-2005 йиллар) ўқув-тарбия жараёнини юқори сифатли 
адабиётлар ва илғор педагогик, шу жумладан, ахборот технологиялари билан 
таъминлаш, узлуксиз таълим тизимини ахборотлаштиришни амалга ошириш 
вазифаси қўйилган эди.
Ҳозирги кунда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни амал 
оширишнинг учинчи босқичи амалга оширилмоқда. 
«Информатика» йўналишидаги фанларни ўқитиш заруратининг 
замини, асоси бўлиб қуйидагиларни англаш ҳисобланади: 
компьютерлар, ахборот ва коммуникацион технологиялар дунёдаги 
ахборий инқилобнинг маҳсулидир; 
• Ўзбекистон Республикасидаги таълим жараёнида таълимни 
компьютерлаштиришнинг жаҳон даражасига мослаштириш йўлларини излаш 
зарур; 
• компьютер таълим жараёнининг самарадорлигини оширувчи 
қувватли воситадир, чунки у ўқув ахборотларини сифатли етказиш 
имкониятларини кенгайтиради, фанни ўрганишга бўлган қизиқишни 
оширади, таълимни қизиқарли олиб бориш имконини кенгайтиради, ўқув 
фаолиятини бошқариш усулларини ўзгартиради, ўқитувчининг ахборот 
узатувчи сифатидаги ролининг юқори даражада бўлишини таъминлайди ва 
ҳоказо; 
• замонавий компьютерларда график интерфейс, «дўстона» мулоқот 
воситалари ва бошқа имкониятларнинг мавжудлиги барча соҳа 
мутахассисларига, умуман фойдаланувчиларга компъютер билан бемалол 
мулоқот қилиш имконини беради; 
• компьютер саводхонлиги натижасида болалар ривожланиб бораётган 
дунёда келажак ҳаётга ва моддий фаровонликка эришишга яхшироқ тайёр 
бўлишлари мумкин; 
• замонавий компьютер технологияларининг имкониятлари шу 
даражадаки, улардан нафақат таълимда, балки, ҳар томонлама етук, баркамол 
авлодни тарбиялашда ҳам фойдаланиш мумкин. 
Мактабгача тарбия, умумўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими 
ва ундан кейинги таълим босқичларини ўз ичига олган ва информатика ва 
дастурий таъминот бўйича мутахассис бўлмаганларга мўлжалланган 
«Информатика» фани педагогикамиз учун янги бўлган низом ва қарашлар 
системасига асосланган: 
- кадрнинг бутун «ҳаётий цикли» ҳисобга олиниши керак; 


57 
- информатика йўналишидаги фанларни ўқитиш дунёнинг ҳозирги 
ҳолати ва ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда таълим 
мазмунидаги ўзгаришларни акс эттириши керак; 
- информатика ва дастурий таъминот бўйича мутахассис бўлмаганларга 
дастурлашни ўргатиш заруриятидан воз кечиш лозим;
- информатика йўналишидаги фанларни ўқитиш дидактик спирал 
тамойили асосида қурилиши керак; 
- ишлаб чиқилаётган ўқув курслари мазмунининг янгилиги ва 
долзарблик муддатини узайтиришни ахборотни қайта ишлаш тамойилларига 
урғу бериш асосидагина амалга ошириш мумкин; 
- шахсни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантириш сифатларини 
кафолатлашга йўналтирилганлик; 

ўқиш 
вақти 
ресурсларини 
ўқувчиларнинг 
тафаккурини 
ривожлантириш, ўқув ижодий фаолиятини ташкил этиш фойдасига қайта 
тақсимлаш. 
1-мактабгача таълим. 
2-бошланғич таълим (информатиканинг пропедевтик курси). 
3-умумий ўрта таълим (5-9 синфлар, таянч таълим). 
4-академик лицей ва касб-ҳунар таълими (таянч таълим). 
5-бакалавриат. 
6-магистратура. 
7-докторантура, адъюнктура. 
8-малака ошириш ва қайта тайёрлаш. 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика 
таълим маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-
ҳунар таълими маркази томонидан Информатика фани бўйича узлуксиз 
таълимнинг Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари ишлаб 
чиқилган.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish