156
номланадиган модда бўйича бошланғич (тиклаш) қиймати (020-сатр),
жамғарилган амортизацияси (021-сатр), қолдиқ қиймат (022-сатр) акс
эттирилади.
Н.Ризаев ва М.Пўлатовларнинг илмий
ишларида асосан номоддий
активларнинг иқтисодий моҳияти, уларни туркумлаш, баҳолаш, интеллектуал
мулк объектларининг дастлабки ҳисоби, номоддий активлардан фойдаланиш,
эскириш ва ҳисобдан чиқариш ҳисобини такомиллаштириш масаласи
ёритилган. Бундан ташқари, номоддий активлар ҳолатини таҳлили, улардан
самарали фойдаланиш кўрсаткичларини таҳлилини такомиллаштириш ўз
аксини топган.
Ҳозирги кунда номоддий активларни ҳисобда ва ҳисоботда акс эттириш
масалаларига сезиларли даражада эътибор кучайди. Булар иқтисодий
алоқаларнинг ривожланиши ва чет эл инвестицияларининг кўплаб жалб
қилиниши, молия
бозорларининг ривожланиши; жаҳон иқтисодиётида
яккаҳокимлик учун рақобатли курашнинг кучайиши, фан-техника
тараққиётининг жадаллашиши ва мураккаблашуви каби жаҳон иқтисодий
тараққиёти умумий тенденцияларининг қонуний оқибати ҳисобланади
Ҳисобга олиш ва ҳисоботни миллий ҳамда халқаро стандартлари у ёки
бу бирликни у ҳақидаги маълумот ишончли ва унинг пул ҳисобидаги баҳоси
асосланган, агар ушбу бирлик билан алоқадор иқтисодий ресурслар ёки
иқтисодий фойда олиш эҳтимоли мавжуд бўлган тақдирдагина
баланснинг
активига киритиш мумкинлигини назарда тутади. Бизнинг фикримизга кўра
номоддий активлар қуйидаги активлар сифатида аниқланиши керак:
Биринчидан, хўжалик юритувчи субъект фаолиятида фаол қатнашади,
инвестиция ёки қайта сотиш мақсадида сақланмайди;
Иккинчидан, режа бўйича жорий ҳисобот даври тугашидан кейин фойда
(манфаат) келтиради;
Учинчидан, ҳамма вақт ҳам моддий (кўринишга) асосга эга бўлмайди.
Б.Нидлз, Х.Андерсон ва Д.Колдуэллар ўзларининг илмий қарашларида
молиявий ва бошқарув ҳисоби ҳақида сўз юритадилар. Улар тамойил сўзини
157
бу ерда умуман бухгалтерия ҳисобини юритишда қабул қилинган тартиб
қоида, услубиятларини ёритишга ҳаракат қилганлар.25
Бухгалтерия ҳисоби халқаро тизимини ўрганган олимлар В. И. Ткач, М.
В. Ткач ларнинг фикрига кўра, бухгалтерия ҳисоби тамойиллари-бухгалтерия
асосини ташкил этувчи ҳамда бухгалтерия стандартларида
акс эттирилган
усуллар йиғиндисидир, яъни маблағлар ва манбларини баҳолаш, бухгалтерия
даврларининг бўлиниши, ҳисобда қўлланиладиган усулнинг давомийлиги,
ахборотнинг сифатлилиги ва фаолиятнинг давомийлиги.
26
Мулкчилик шаклидан қатъий назар хўжалик юритувчи субъектларда
номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби бино, иншоот, ер, транспорт
жиҳозлари каби моддий активларга нисбатан қўлланиладиган айнан бир хил
тамойил ва жараёнларни ўз ичига олади. Бу тамойиллар қуйидагилардан
иборат:
- харид (сотиб) олиб олишда таннарх тамойилини қўлаш;
- фойдаланиш давридаги мувофиқлилик (мос келиш)
тамойилини
қўлллаш, бунда қилинган харажатлар ва эвазига олинган даромад бир вақтда
акс эттирилиши талаб қилинади;
- муомаладан чиқим қилинаётганда даромадни этироф этиш тамойилини
қўллаш, яъни чиқим қилишда олинган тўлов ва муомаладан чиққан
активнинг баланс қиймати ўртасидаги фарққа тенг бўлган фойда ёки зарар
этироф этилади.
Биз юқорида келтирилган номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисобида
қўлланиладиган асосий тамойилларни назарий жиҳатдан асослашга
эътиборни қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз.
Бизнинг фикримизга кўра, таннарх тамойили қуйидаги ҳолатлар бўйича
тан олиниши керак:
- у
объектив, чунки баҳолаш хужжатларига асосланган бўлади ва энг
асосийси баҳолаш предметига ҳақиқатдан маълум бир суммада пул тўланган
ёки тўланиши шарт;
25
Нидлз Б, Андерсон Х, Колдуэл Д “Принципы бухгалтерского учёта”, М. : “Финансы и статистика” - 1999 г. 478 стр.
26
“Международное система учет и отчетности”, М. : “Финансы и статистика”, 1998 г. 12-33стр
158
- иккиёқламалик тамойилидан келиб чиқади, ёки аниқроғи хўжалик
воқеалари-фактлар ҳисобда ўзининг амалга оширилган реал баҳосида
кўрсатилиши керак;
- мулк сотиб олинган баҳосида акс эттирилади;
- молиявий натижалар тўғри аниқланади, чунки уларга қайта баҳолаш-
нинг таъсири ўтказилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: