Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


“Навоий”ЭИИЗнинг концепцияси



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

Навоий”ЭИИЗнинг концепцияси. Навоий шаҳри аэропорти базасида 
эркин иқтисодий-индустриал зонани ташкил қилиш концепцияси 
инновацион-индустриал, транспорт-логистика ва ижтимоий-рекреацион 
комплексни ташкил этишга асосланган. 
Яратилаётган индустриал ЭИИЗ комплексида маҳаллий хомашёга 
асосланганхорижий бозорда рақобатдош ишлаб чиқаришни ташкил қилиш 
режалаштирилган. Мавжуд хомашё потенциали йирик номенклатурада тайёр 
маҳсулотларни, айниқса, тўқимачилик, тикув ва чарм-пойафзал товарлари
озиқ-овқат маҳсулотлари, кимёвий, нефть-кимё,фармацевтика, қурилиш, 
шунингдек, электротехника, телекоммуникация ва машинасозлик маҳсулот-
ларини ишлаб чиқариш имкониятини беради. 


122 
Инновацион технологияларини қўллаш ва ишлаб чиқаришни 
автоматлаштириш натижасида экологик жиҳатдан тоза ва энергияни 
тежайдиган ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин. 
Ишлаб чиқариш комлекси Навоий шаҳрига яқин бўлган 564 гектар 
майдонда 21 та кластерга бўлинган ҳолда жойлаштирилган. 
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, давлатимиз ҳукумати 
томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида 40 тага яқин 
лойиҳа бўйича 900 миллион долларлик хорижий инвестицияларни жалб этиш 
имконияти мавжуд. Мазкур лойиҳалар доирасидаги ишлаб чиқариш 
корхоналари тўла қувват билан ишлашга ўтганида улар томонидан 1,5 
миллиарда доллардан зиёд экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб 
чиқарилади. Яқин келажакда эса амалга оширилаётган лойиҳалар сони 100-
120 тага етказилади ва натижада “Навоий” ЭИИЗда ички ва ташқи бозорда 
юқори талабга эга бўлган 5,5 миллиард долларга яқин маҳсулот ишлаб 
чиқарилади. 
“Навоий” ЭИИЗ махсус иқтисодий ҳудуднинг барча классик 
функцияларини – янги технологияларни, инвестицияларни жалб қилиш ва 
бошқаларни бажаради. ЭИИЗ “ўсиш нуқтаси”нинглокомотивини ташкил 
этиб, умуммиллий масштабда иқтисодий модернизация жараёнларига 
жиддий таъсир кўрсатади.
“Навоий” ЭИИЗни ташкил этилиши Навоий вилоятининг бир тармоқли 
тараққиётини бартараф этиш имконини беради. Ҳозирги кунда бу ерда тоғ-
металлургия тармоғи яхши ривожланган. Аммо ҳар қандай конлар ҳам 
одатда тугайди.Стратегик тараққиёт дастури асосида 20-30 йилдан сўнг 
вилоятдаги мавжуд тармоқлар атрофида янги соҳаларни яратиш орқали 
ҳудуднинг индустриал-инновацион тараққиёт салоҳияти янада ошади.
“Навоий” ЭИИЗда саноатнинг машинасозлик, станоксозлик тармоқ-
ларини ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжуд. Минтақада 
фойдаланилмаётган катта кремний заҳираси мавжуд бўлиб, унинг негизида 
қуёш батареялари учун кремний пластиналарини ишлаб чиқарадиган корхона 


123 
ташкил қилиш мумкин. Бунинг учун фақат замонавий техника ва 
технологияларни олиб келиш керак. Махаллий хомашёга асосланган 
замонавий тўқимачилик тармоғини, озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек, 
қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish