3. Навоий вилоятининг истиқболли географик жойлашуви. Вилоят
республика ҳудудининг 25 фоизини ташкил этади. Навоий ва у билан қўшни
бўлган Бухоро, Самарқанд ҳамда Қашқадарё вилоятлари Ўзбекистоннинг
жадал ривожланаётган ҳудудларидан ҳисобланади. Ушбу вилоятлар жалб
этилган хорижий инвестициялар ҳажми ва прогноз кўрчаткичлари бўйича
мамлакатимизда етакчи ўринларни эгаллайди. Навоий ва ундан 150
километрузоқликда жойлашган Самарқанд ва 110 километр узоқликда
жойлашган Бухоро вилоятлари халқаро бизнес ва туризмнинг ҳудудий
марказлари сифатида юқори салоҳиятга эга.
Туризм жаҳоннинг кўплаб давлатларининг миллий иқтисодиётининг
ривожланишида муҳим роль ўйнаб келмоқда. Навоий вилояти, гарчи
118
Самарқанд, Шаҳрисабз, Бухоро, Тошкент, Хива, Қарши ва Термиз каби
шаҳарлардан бир неча юз километр узоқликда жойлашган бўлса-да, муҳим
халқаро туристик марказлардан бири ҳисобланади. Тарихий аҳамиятга эга
бўлган кўплаб ёдгорликларни (Кармана, Нурота, Сармишсой қадимги
ёдгорликлари ва бошқалар) ва дам олиш зоналарининг (Янгиқазғон дам олиш
чўл зонаси, Ҳайдаркўл дам олиш зонаси ва ҳоказолар) мавжудлиги кўплаб
туристларни ўзига жалб қилиш имконини беради.
4. Навоий ва унга чегарадош вилоятларда мавжуд минерал-хомашё
базаси. Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари йирик минерал ресурс
захираларига эга бўлиб, улар қурилишда ишлатиладиган мармар, гранит,
оҳактош, бўр ва бошқа хомашёлар (Самарқанд вилояти); табиий газ, графит,
безак тошлари, оҳактош, силикат, бетон ва ғишт ишлаб чиқариш учун керак
бўладиган қум конлари (Бухоро вилояти); нефть, табиий газ конлари, қора ва
рангли металлургия учун зарур бўлган рудали ва рудасиз қазилма конлари,
чинни ва керамика хомашёси, бентонит тупроғи ва глауконит захиралар ва
бошқалардир.
Олтин, вольфрам, мис, қўрғошин ва рух, алюминий, сурьма, тошкўмир,
ёнувчан сланец ва олтингугуртнинг истиқболли рудалари кўринишидаги
заҳиралар ҳам разведка қилинган (Қашқадарё вилояти).
Ўзбекистон Республикасиниг минерал хомашё ресурсларининг асосий
заҳираси қизилқум минтақасида жойлашган. Марказий қизилқум ҳудудида
каолиннинг 50 дан ортиқ тури борлиги аниқланган бўлиб, унинг заҳираси
240,8 минг тоннани ташкил этади. Лангар фойдали қазилма конлари ёнувчи
сланец, доломит, оҳактош, дала шпати каби фойдали қазилма бойликларга
бой бўлиб, заҳираси 9,2 миллион тоннани ташкил этади.
Навоий вилояти ҳудудида кенг кўламли разведка-қидирув ишлари олиб
борилиши натижасида Лавлякан (Конимех тумани) ва Тузқудуқ (Учқудуқ
тумани) каби йирик туз конлари борлиги аниқланди. Вилоят ҳудуди қурилиш
материалларига (Ғозғон ва Нурота мармари, Лангар ва Қорасой гранити ва
119
габроси, Азлартол ва Қорасой гранит тошлари, волостонит ва бошқалар) ҳам
бойдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |