Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


Малакали кадрлар ва интеллектуал салоҳият, аҳолининг юз



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

5. Малакали кадрлар ва интеллектуал салоҳият, аҳолининг юз 
фоизли саводхонлиги, нисбатан арзон ишчи кучи, жаҳон стандартларига 
тўлиқ жавоб берадиган таълим тизими
Ўзбекистоннинг тарихан шаклланган юқори илмий мактаби, академик ва 
илмий-текшириш институтларининг кенг тармоғи инновацион ишланмалар-
нинг ривожини рағбатлантиради. Мамлакатимизда ҳар йили хорижий ва 
маҳаллий ихтирочилар иштирокида инновацион технологиялар ярмаркалари 
ўтказиб турилади. 
Навоий эркин саноат-иқтисодий ҳудудида келажак технологиялари, янги 
ресурс ва энергияни тежайдиган технологияларни жалб қилиш йўли билан 
кейинги 20-30 йил ичида долзарб бўлиб қоладиган экологик тоза, замонавий, 
диверсификацияланган саноат базасини яратиш имконияти мавжуд. 
Ҳақиқатдан ҳам, эркин индустриал-иқтисодий зонада ишлайдиган 
инвесторлар учун етарли инновацион лойиҳалар мавжуд. Бугунги кунда 
мамлакатимиз илм-фани саноатдаги технологик жараёнлар, қурилма ва 
материаллар, био ва нанотехнологиялар, ахборот технологиялари ва дастурий 
таъминот, тиббиёт ва тиббий техника, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига 
жорий этишга тайёр бўлган ўнлаб ишланмаларни таклиф қилмоқда. Бу эса, ўз 
навбатида, Ўзбекистонда исталган замонавий ва мураккаб технологияларни 
эгаллаш ва жорий этиш мумкинлигининг тасдиғидир. 
Навоий вилоятида хорижий инвесторларнинг кириб келиши учун барча 
имкониятлар мавжуд. Мамлакатимизда инвестиция муҳитини янада 
яхшилаш, хусусийлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, 
техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, ортиқча ишчи 
кучи мавжуд бўлган минтақаларимизда янги иш жойларини яратиш 
дастурларини амалга оширишда тўғридан-тўғри хусусий хорижий 
инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек, хорижий инвесторлар учун 


120 
ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги “Тўғридан-тўғри 
хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш 
борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3594-сонли қарори 
қабул қилингани муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бу аввало хорижий инвесторлар иштирокида йирик ишлаб чиқариш 
корхоналарни қуриш имкониятини бермоқда. Ҳозирги кунда вилоят 
хўжалигида хорижий инвесторлар ёрдамида қурилган 40 дан ортиқ корхона 
фаолият кўрсатиб турибди. АҚШ, Панама, Хитой, Россия ва Украина 
инвесторлари иштироки билан қурилган корхоналарнинг асосий қисми 
Навоий ва Зарафшон шаҳарларига тўғри келади. Фаолият кўрсатаётган 
корхоналарнинг асосий қисми озиқ-овқат саноатига (7 та), кимё саноати (6 
та), транспорт ва алоқа тармоғи (5 та), қурилиш материалларини ишлаб 
чиқариш саноати (6 та), машинасозлик (4 та), енгил саноат (4 та), савдо (3 та), 
рангли металлургия (2 та), қишлоқ хўжалиги соҳасидаги (1 та) саноат 
тармоқларга тўғри келади. 
Юқорида қайд этилганидек, Навоий вилоятининг инвестицион мавқеини 
(имиджини) кўрсатадиган устувор омиллар қуйидагилардан иборат: 
- транспорт йўлларининг (автомобиль, темир йўл ва ҳаво йўллари) 
ривожлангани ва замонавий алоқа телекоммуникация воситалари билан 
таъминлангани; 
- энергетика бозорининг мавжудлиги; 
- интеллектуал кадрлар салоҳиятига эга экани; 
- қулай ижтимоий-иқтисодий ва маданий, шунингдек, туристик 
муҳитнинг мавжудлиги; 
- ижтимоий-сиёсий шарт-шароитларнинг барқарорлиги; 
- шаҳар аҳолисининг юқори тўлов имкониятларига эга экани; 
- инфратузилмани 
ривожлантириш ва шунингдек, инвестицион 
фаолиятни қўллаб-қувватлайдиган имкониятларнинг мавжудлиги ва 
бошқалар. 


121 
Навоий вилоятини иқтисодий ривожлантириш ва инвестицияларни жалб 
қилишнинг асосий йўналишлари қуйидагиларга қаратилган: 
- қайта тиклаш, мавжуд корхоналарни техник жиҳозлаш ва кенгайтириш, 
янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, комплекс иқтисодий чора-тадбирларни 
кўриш; 
- вилоятда хомашё ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ҳисобга 
олиб, янги корхоналар қуриш; 
- минерал хомашё 
ва сув ресурсларини ўзлаштиришни янада 
кенгайтириш ва бошқалар. 
Ўзбекистонда Инвeстиция дaстури дoирaсидa 2010 йилдa 200 дaн зиёд 
лoйиҳa aмaлгa oширилган бўлса, “Нaвoий” эркин индустриaл-иқтисoдий 
зoнaси ҳудудидa xoрижий инвeстoрлaр билaн эришилгaн битимлaр дoирaсидa 
19 тa инвeстиция лoйиҳaсини aмaлгa oширишгa киришилди. Aнa шу 
лoйиҳaлaр дoирaсидa жaҳoн бoзoридa xaридoргир бўлгaн зaмoнaвий 
мaҳсулoт ишлaб чиқaрaдигaн 12 тa кoрxoнa фoйдaлaнишгa тoпширилди. 
Нaвoий кoн-мeтaллургия кoмбинaти, “Нaвoийазoт” кoмпaниясининг бир 
қaтoр янги oбъeктлaрини бaрпo этиш ишлaри вa бoшқa лoйиҳaлaр ниҳoясигa 
еткaзилди.

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish