Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


 Эркин иқтисодий ҳудудларнинг кичик бизнес ва инновацион



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

5.3. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг кичик бизнес ва инновацион 
тадбиркорликни ривожлантиришдаги аҳамияти 
Дунё тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ЭИҲлар кичик бизнес ва 
инновасион тадбиркорликни ривожлантиришнинг катализатори ҳисобланади. 
Буни исботи сифатида шуни таъкидлаш керакки, йирик ёки ўрта 


109 
корхоналарнинг кичик бизнес ва айнан инновасион тадбиркорлик билан 
кооперасион алоқаларини ўрнатмасдан туриб инновасион модулларга 
асосланган ишлаб чиқаришни ташкил этишни тасаввур қилиш қийин. Айнан 
кичик инновасион тадбиркорлик бозор талабига мос кэладиган янги турдаги 
маҳсулотларни яратишга қодирдир.
Кўплаб ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси шундан далолат 
берадики, ҳозирги кунда кичик бизнес жадаллик билан ривожланаётган 
соҳадир. Йирик корпарасиялар катта инновасион лойиҳаларни қатор 
тармоқларда амалга оширишда, молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларини 
жалб қилишда катта имкониятлар ва устуворликка эгадирлар. Аммо кўп 
тармоқларда иқтисодий фаолиятнинг кичик бизнес туридан фойдаланиш 
унумлироқдир.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, шу жумладан инновасион 
тадбиркорликни 
давлат 
томонидан 
қўллаб-қувватланиши 
мақсадга 
мувофифлигини қатор омиллар билан изоҳлаш мумкин: 
- Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни (КБХТ) янги иш ўринларини 
яратиш, ишсизликни қисқартириш ва бандликни таъминлашда муҳим рол 
ўйнайди, бу эса аҳолини нафақат ижтимоий ривожланишига, балки 
иқтисодиётнинг ўсиш суръатларига ҳам таъсир кўрсатади; 
- КБХТ ўрта миқдорлар синфини шаклланишига кўмаклашади, 
иқтисодиётни диверсификасияланиши ва соғлом рақобат муҳитини 
шаклланишини таъминлайди; 
- КБХТ одатда маъсулиятли ҳамкор ва интизомли бюджет тўловчилари 
ҳисобланади; 
- Алоҳида КБХТларнинг молиявий қийинчилиги одатда макроиқтисодий 
жараёнларда таъсир етмайди; 
- КБХТлар чет элда cапитал оқими жараёнида нисбатан камроқ жалб 
этилган; 
- КБХТ одатда жамоатчилик фикридан фойдаланади. 


110 
Маълум даражада кичик корхоналарнинг устуворлиги инновасион 
соҳада ҳам кўзга ташланади. Бу эса қуйидагиларда намоён бўлади: 
- Тадбиркорликни кичик шаклида ижодкорлик учун нисбатан яхшироқ 
шарт-шароитлар яратилади ва индивидуал ҳарактерга эга; 
- Кичик корхоналарда ихтирочи, мулкдор ва менежер бир шахс 
кўринишида намоён бўлиши мумкин, бу эса корпоратив бошқарувдаги 
асосий қарама-қаршиликларни олдини олади; 
- Янги информатион технологиялар кичик корхоналарнинг доимий 
фаолият кўрсатишига яхши шарт-шароитлар яратади, бу эса аввал фақат 
йирик корхоналарга хос бўлган; 
- Кичик корхоналарда яратиладиган инновасион ишланмалар кўп маблағ 
талаб қилмайди, балким мавжуд молиявий ресурслардан оқилона 
фойдаланиб, имкон қадар лойиҳалар самарали амалга оширилади; 
- Кичик корхоналарда яратиладиган инновасион ишланмаларда асосий 
эътибор лойиҳанинг ишлаб чиқаришга жорий этилиши ва иқтисодий 
самарадорликка берилади. 
Охирги йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни барча 
соҳаларда, шу жумладан инновасион соҳасига бўлган эътибор кундан-кунга 
ўсиб бормоқда. Бу эса тасодиф эмас албатта. Ғарб тадбиркорлик фаолияти 
тажрибаси инновасион фаолиятнинг ривожланишида кичик корхоналарнинг 
авзалликлари ва роли катта эканлигини тасдиқлайди. Хорижий 
экспертларнинг кузатув натижалари шуни кўрсатоқдаки, АҚШ ва Ғарбий 
Европа ХХ асрнинг 58 та етакчи ихтироларидан 46 таси алоҳида шахслар ва 
кичик фирмаларга тегишли бўлган. АҚШнинг “Милиий илмий фонд”и 
маълумотига асосан ишловчилар сони 500 тагача бўлган фирмаларда илмий-
тадқиқот фаолиятида сарфланган 1 АҚШ доллари йирик корпорасияларга 
(ишчилар сони 10000 тадан зиёд) нисбатан 24 марта кўпроқ янгиликлар 
берган. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соғлом рақобат муҳитини 
шакллантиришда муҳим ўрин эгаллаши ҳамда инновасион фаолиятни амалга 


111 
оширишда хусусий капитални иштирокини таъминловчи асосий куч 
эканлигини ҳиобга олган ҳолда шундай хулоса қилиш мумкинки, КБХТ 
технологик ривожланишни жадаллаштиришнинг асосий омили ҳисобланади.
Мамлакатдаги иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда, инновасион 
янгилашда нодавлат сектори-хусусий мулк эгаларининг ўрни тобора 
салмоқли бўлиб бормоқда, реал сеcтор тармоқларини модернизасия қилиш 
жараёнида юзага кэлаётган муаммолар кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик субектлари фаолиятини янада кэнгроқ қўллаб-қувватлаш, 
жумладан 
молиявий 
жиҳатдан, 
улар 
томонидан 
макроиқтисодий 
барқарорликни таъминлашга бўлган ҳиссасини таҳлил қилишга даъват 
этмоқда. 
Ушбу йўналиш мамлакат ички бозорини товарлар ва хизматлар билан 
таъминлаб қолмасдан, балки аҳоли бандлиги ва реал даромадларини 
оширишда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ўзаро алоқаларни йўлга 
қўйишда катта аҳамият касб етади, уларни модернизасия қилишга ва тармоқ 
корхоналарида инновасион янгиликларни жорий қилиш бўйича зарур шарт-
шароитлар яратишга чақиради. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бозор конюнктурасини 
ўзгаришларига тез мослаша олиши ва истеъмолчи талабининиг ўзининг 
маҳсулотларида тез акс еттириши туфайли доимо тармоқда рақобатбардошли 
маҳсулотлар чиқаришига даъват етувчи куч сифатида хизмат қилган.
Албатта, ривожланган хорижий давлатларда кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан катта аҳамиятга эга, ялпи 
ички маҳсулотнинг тахминан 60-70 фоизи уларнинг хиссасига тўғри кэлади. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик рақобатбардош маҳсулотларни 
ишлаб чиқаришда, уларни жаҳон бозорига олиб чиқишда салмоқли ҳиссаси 
билан доимо ажралиб турган. 
Лекин айрим мамлакатларда рақобатбардошликнинг сустлиги, ишлаб 
чиқариш структураси етарлича кэнг кўламли эмаслиги, мамлакат учун ўткир 
муаммо бўлиб турган, бу эса иқтисодиётнинг юқори суръатда ўсишига 


112 
халақит берган. Тармоқлараро капитални қайта ишлаш саноати юқори 
технологик секторларига ўтказиш, фан ва инновасион технологияларни 
ривожлантиришни таъминлаш йўли билан ишлаб чиқариш жараёнларини 
трасформасия қилиш бу бирада сезиларли самара бериб келган.
Тадқиқотлар мисолида шуни кўриш мумкинки, ўзини-ўзи тартибга 
солишнинг бозор механизмлари яқин истиқболда миллий иқтисодиётни 
таркибий кўринишини тубдан ўзгартиришга еришиши мумкин. Қайта ишлаш 
саноати тармоқларининг жадал суръатлар билан ривожланишининг давлат 
томонидан рағбатлантирилиши, бунда солиқ солишнинг табақалаштирилган 
нормативлари амортизасия ажратмалари молиявий воситаси сифатида юзага 
кэлиши табиий ҳол сифатида кўрилмоқда.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурини амалга 
ошириш, ишлаб чиқаришнинг техник ҳолатини янгилаш ва қайта ташкил 
этиш жараёнида мамлакатимизда салмоқли нодавлат сектори яратилди: 
ҳиссадорлик жамиятлари, маъсулияти чекланган жамиятлар, қўшма 
корхоналар, хусусий фирма ва ташкилотлар сони кундан-кунга кўпайиб 
бормоқда.
ЭИҲларда инновацион тадбиркорликка ҳам зарур шарт-шароитлар 
яратилиши лозим. Агарда ЭИҲ жойлашган ишлаб чиқариш корхоналари ўз 
маҳсулотлари билан жаҳон бозорларига чиқмоқчи бўлсалар, улар албатта 
рақобатбардош сифатли маҳсулот турларини яратишлари лозим. Бу эса янги 
ихтирони, янги изланишларни ва ниҳоят илмий ҳажмдор маҳсулотларни 
харидор талабига мос равишда ишлаб чиқаришни талаб етади. Ушбу 
масалани фақатгина кичик инновацион корхоналар тезкорлик билан ҳал 
этишга қодирдирлар. Йирик корхоналар учун алоҳида инновасион 
корхоналарни ёки марказларни ташкил этиш, уни фаолиятни юргизиш анча 
катта сарф-харажатлар талаб этилади. Бу харажатларнинг барчаси 
маҳсулотнинг нархига, қолаверса бозор қийматига жиддий таъсир этиши 
мумкин. Шунинг учун ҳам бу ишларни кичик инновасион корхоналарга 
топшириш афзалроқдир. 


113 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ЭИҲлар мамлакатда кичик бизнес 
ва хусуссий тадбиркорликни, шу жумладан инновасион тадбиркорликни 
ривожлантиришда сезиларли аҳамият касб етиб, ҳаттоки локоматив ролини 
ҳам бажариши мумкин. Бунинг учун ташкил этилаётган ЭИҲларда 
тадбиркорлик субектлари учун қуйидаги зарур шарт-шароитларни яратиш 
лозим бўлади: 
- Кичик бизнес ва хусуссий тадбиркорлик субектларини ЭИҲлар ўз 
фаолиятларини амалга оширишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш 
(махсус солиқ имтиёзлари, бож тўловларининг амалдаги ставкасини 
камайтириш, қурилиш учун йер ажратиш, имтиёзли кредитлар ва ҳоказо); 
- Кичик инновацион корхоналарни 5 йил муддатгача ер солиғи, мулк 
солиғи, даромад солиғИ, ободончилик ва ижтимоий инфратузилмани 
ривожлантириш солиғи, бошқа мажбурий тўловлар ва ягона солиқ тўлови, 
умуман олганда уларнинг барчасидан озод этиш; 
- Кичик 
инновасион 
корхоналарни 
моддий 
техник 
базасини 
мустаҳкамлаш, 
яъни 
уларни 
замонавий 
лабараторияларга 
бўлган 
еҳтиёжларини қондириш мақсадида уларга имкон қадар имтиёзли кредитлар 
ажратиш, керак бўлса чет эл молия институтлар грантларини жалб этиш; 
- ЭИҲда фаолият кўрсатиш учун КБХТ субектларини рўйхатдан 
ўтказиш жараёнларининг соддалаштирилган тизимини яратиш; 
- КБХТ 
субектларини ЭИҲ мавжуд бўлган барча инжинер-
коммуникасия тизимларидан фойдаланишларига қулай шарт-шароитлар 
яратиш; 
- ЭИҲда бизнес-инкубатор, тадқиқот марказлари, инновацион марказлар, 
технологиялар трансфери агентлиги ва бошқа инфратузилмаси мавжуд 
бўлган технопарк ташкил этиш ва бошқалар. 
Ғарб мамлакатларида маҳсулотлар ва технологияларнинг ялпи ички 
маҳсулотдаги улуши 75-85 %ни ташкил етган. 
Бу шароитда нафақат кичик бизнесни ёки инновасион фаолиятни 
мотивасиялаш лозим, балким хорижий мамлакатларда амалий синовлардан 


114 
ўтган инновацион маҳсулот ва технологияларнинг саноат намуналарини 
ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш борасида чуқур ўйлаш пайти келди. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish