5.5. Эркин иқтисодий ҳудудларни шакллантиришда иқтисодий
самарадорликни ошириш йўллари
Эркин иқтисодий ҳyдудларни шакклантиришда иқтисодий самарадорлик
мyҳим аҳамият касб этади. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки
мамлакатлар ЭИҲларни ташкил зтишдан олдин уларни аниқ мақсад ва
вазифалари, қyлай жойлашуви, Қайси тармоқни ривожлантиришга
қаратилганлиги, қyлай инвестицион муҳит мавжудлиги, турли хилдаги
имтиёзлар қўлланиши ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга Мувофиқлигига
эътибор қapaтмoқдa. Хеч кимга сир змаски ЭИҲ ларни ташкил этишдан
кўзланган мyҳим мақсадлардан бири бу иқтисодий самарадорликка эришиш.
У ёки бу мамлакат ЭИҲ шакллантириш ва уни ривожлантиришда асосий
эътиборни қyйидаги муҳим омилларга қаратиш лозим:
- сиёсий мутаносиблик
- қулай географик жойлашуви
- инфратузилмани ривожланганлиги
- мавжуд минерал-хом аше базаси
- юқори малакали ишчи кучи.
129
Юқорида
кўрсатиб
утилган
мўҳим
омилларнинг
барчаси
мамлакатимизга мавжуд бўлганлиги боис бугунги кунда Навои вилоятида
зркин индустриал- иқтисодий Ҳyдудини ташкил этиш амалга оширилмоқда.
Маълумки, бугунги кунда Ўзбекистоннинг замонавий иқтисодиёти
хорижий инвесторлар учун қулай имкониятларни таклиф этмоқда. Булар:
1) сиёсий ва макроиқтисодий барқарорлик
2) бой хом ашё базаси;
3) энергетик мустақиллиқ
4) Қyлай географик жойлашув, яъни йирик минтақавий бозорлар
ўртасидаги жойлашуви, халқаро аҳамиятга эга транспорт-логистика тизими,
ер ости ва хаво коммуникация тармоғи;
5) диверсификациялашган индустриал база;
6) республикадаги илмий-интэллектуал, кадрлар потенциали;
7) қулай таббий-иклим шароити.
Бундан ташқари мамлакатда 2800 дан ортиқ фойдали Қазилмалар, 100
дан Ортиқ хилма хил турдаги минерал хом ашёлари, Мендэлеев жадвалининг
Қарйиб барча элементлари аниқланган. Республиканинг минерал-хом ашё
потенциали ўртача 3,5 трлн.долларниташкил этади.
Мамлакатимизнинг яна бир устунлик жиҳатларидан бири - бу дунёдаги
мунча кўп булмаган мамлакатлар каби иқтисодиёти энергетик жиҳатдан
мустақиллигидадир.
Республиканинг умумий энергетик заҳиралари етарли бўлиб, иқтисодиёт
талабини камида 100 йил давомида таъминлайди. Мамлакатда ишлаб
чиқилаётган электроэнергия республикада ўсаётган талабни тўла қоплайди
ҳамда унинг нархи ривожланган давлатларнинг саноатдаги истеъмолчилар
тулаётган ўртача нархлардан 4,5 марта камдир. Электроэнергиянинг қиймати
1 кВт/с 4 центни ташкил қилади. Таббий газ - минг.куб.м. 40-50 долларни,
сув - минг.куб.м 20-30 долларни ташкил этади. Бундан ташқари муқобил
энергия манбаларидан (қyёш ва шамол энергияси, биогаз) фойдаланиш
Қушимча имкониятлар яратади.
130
Мултимодал тармоқларнинг ривожланганлиги Ўзбекистондан юклар-
нинг етказиб беришдаги харажатлар ва вақтни кескин равишда қисқартиради.
Хорижий компаниялар Ўзбекистонда инвестиция Қилишда доимий
равишда усиб бораётган бозорларда - бу 300 млн аҳолиси мавжуд бўлган
МДҲ мамлакатлари, Марказий ва Шарқий Европа, Жанубий ва Жанубий-
Шарқий Осиё, Яқин шарқ малакатларига чиқиш имкониятига эга буладилар.
Ўзбекистон ўзининг интэллектуал салоҳияти туфайли Марказий Осиёда
кэнг номенклатурадаги юқори сифатли қишлоқ хўжалиги техникаси:
минитракторлардан комбайнларгача, замонавий энгил ва юк ташиш
автомобиллар ва автобусларни ишлаб чиқарадиган ягона давлат
ҳисобланади. Минтақада кимё, қyрилиш материаллари, текстил озиқ-овқат
маҳсулотлари, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг йирик
ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган омиллар мамлакатда инвестицион муҳитни
қулай эканлигидан далолат бериб, хорижий инвесторларни «Навоий» ЭИИЗ
ҳудудида ҳамкорликдаги инвестицион лойихаларни амалга оширишлари
учун кундан-кунга қизиқиш ортираётганликлари бежиз эмас албатта.
Эркин иқтисодий ҳудудларни шакллантиришда иқтисодий самарадор-
ликни ошириш йўллари бири бу хорижий инвесторлар учун турли хилдаги
қулайликлар ва имтиёзлар беришдир.
Бу борада мамлакатимизда ташкил этилаётган «Навоий» ЭИИЗ
ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчилари (юридик ва жисмоний
шахслар) мамлакат инвесторлари ва чет эллик инвестeрлар учун тэнг шарт-
шароитлардан келиб чиққан ҳолда қoнyн ҳужжатларида бэлгиланадиган
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлардан фойдаланиш
имконияти яратилган.
«Навоий» ЭИИЗ фаолияти давомида унинг ҳудудида алоҳида божхона,
валюта ва солиқ режимлари, Ўзбекистон Республикаси норезидент
фуқароларининг унинг ҳудудига кириш, ҳудудда бўлиш ва чиқиб кетишнинг,
шунингдек улар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун
131
рухсатномалар олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилган. Бунда
алоҳида ҳуқуқий тартиб, шу жумладан, солиқ, валюта ва божхона тартиби
фақат ЭИИЗ ҳудудида фаолият кўрсатаётган ва ЭИИЗ дирекцияси томонидан
рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар учун амал Қилади.
Жумладан, рўйхатдан утган хўжалик юритувчи субъектлар уларга
киритилган тўғpидан-тўғpи инвестициялар ҳажми қyйидагича бўлган
такдирда ер солиғи, мулк солиғи, даромад солиғи, ободончилик ва ижтимоий
инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови (кичик
корхоналар учун), Республика йўл жамғармаси ва Таълим муассасаларини
реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамгармасига
мажбурий тўловлардан озод этилган:
3 миллион евродан 10 миллион еврогача - 7 йилга;
10 миллион евродан 30 миллион еврогача - 10 Йилга. Кейинги 5 йил
давомида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ҳажми амалдаги ставкадан 50
фоиз миқдорида бэлгиланган;
30 миллион евродан ортиқ бўлганда - 15 Йилга. Кейинги 10 йил
давомида фойда солиғи ва ягона солиқ ғyлови ҳажми амалдаги ставкадан 50
фоиз миқдорида бэлгиланган.
Бундан ташқари ЭИИЗда рўйхатга олинган хўжалик юритувчи
субъектлар ЭИИЗ фаолият кўрсатадиган бутун муддатга экспортга
йуналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида мамлакатга олиб
кэлинаётган асбоб-ускуналар, шунингдек хом ашё, материаллар ва бутловчи
қисмлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун
йиғимлардан ташқари) озод қилинади.
Ўзбекистоннинг ички бозорларида сотиш учун мулжалланган
маҳсулотни ишлаб чиқариш мақсадида мамлакатга олиб кириладиган хом
ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона ғyловлари, агар қонун
ҳужжатларида бошқа имтиёзли тартиб кўзда тутилмаган бўлса, бэлгиланган
ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида (божхона расмийлаштируви учун
132
йиғимлардан ташқари) ундирилади, бунда уларни ғyлаш муддати 180 кунгача
кечиктирилиши мумкин.
Шунингдек «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий ҳудудда рўйхатдан
ўтган хўжалик юритувчи субъектларга куйидагилар рухсат этилган:
- улар ўртасида тузилган шартномалар ва контрактлар бўйича ҳисоб-
китоб ва тўловларни ЭИИЗ ҳудудида хорижий валютада амалга ошириш;
- Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган бошқа хўжалик
юритувчи субъектлар томонидан етказиб берилган товарлар, бажарилган иш
ва хизматларнинг ҳақини эркин алмаштириладиган валютада тулаш;
- экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳaқ тўлаш ва ҳисоб-
китоб қилишнинг уларга қyлай шартлари ва шаклларидан фойдаланиш
имкониялари берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |