ЭИҲларни шакллантиришда иқтисодий самарадорликка эришиш
учун қуйидагиларга эътибор қаратиш таклиф этилади:
1. Ҳукумат ЭИҲларни ташкил этишда бошланғич сармояни сарфлашга
тайёр бўлиши лозим, бу эса юқори сифатли инфратузилмани
(энерготаъминот, йўллар қyрилиши, сув таъминоти, атроф муҳитни Юқори
сифатда ҳимоялашни ташкил этишни режалаштириш) таъминлаш демакдир;
2. ЭИҲларни стратегик аҳамиятга эга бўлиши шарт. бошқача қилиб
айтганда ЭИҲлар стратегик кулай туманларда ташкил этилиши лозим, яъни
транспорт воситаларига яқинлиги, меҳнат ресурсларининг (юқори малакали)
мавжудлиги, қулай илмий техникавий муҳит мавжудлиги, университетлар ва
илмий-тадқиқот марказларига яқинлиги инобатга оли ниши керақ
3. Мақсадли йуналтирилган маркетинг стратегияси. ЭИҲларни жойлаш-
тириш концепцияси бир-бирини ғyлдирадиган ишлаб чиқариш объектларини
жойлаштириш;
4. Жаҳон бозорларига чиқиш ва инвестицион лойиҳаларни тезлик билан
амалга ошириш;
5. Энг муҳими инвесторларнинг қабул қилинаётган ҳукуматга ишониши,
имтиёзлар мутаносиб ва имкон қадар қулай бўлиши керак.
133
Юқоридаги кўрсатиб утилган таклифларнинг амалиётда тадбиқ
қилиниши ЭИҲларни шакллантиришдаги иқтисодий самарадорликни
оширишга олиб келади.
Асосий таянч тушунчалар
Эркин иқтисодий ҳудуд, экспорт салоҳияти, эркин савдо зоналари, эркин
ишлаб чиқариш зоналари, эркин илмий-техник зоналар, эркин тадбиркорлик
ҳудудлари, инновацион марказ, интеграцион ҳудуд, божхона иттифоқи,
умумий бозор, тўлиқ иқтисодий иттифоқ, инновацион тадбиркорлик, кичик
инновацион корхона, бизнес инкубатор, технологик трансферт, инновацион
маҳсулот, интеллектуал салоҳият, илмий текшириш институтлари.
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар
1. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг иқтисодий моҳияти ва турлари.
2. Эркин иқтисодий ҳудудлар фаолияти иқтисодий самарадорликка
қандай таъсир кўрсатади?
3. Эркин
иқтисодий
ҳудудлар
фаолиятини
шаклантириш
ва
ривожлантириш жараёнига таъсир кўрсатувчи омиллар?
4. Ўзбекистон
Республикасининг
“Экин
иқтисодий
зоналар
тўғрисида”ги қонунида эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этишнинг
асосий шартлари ва йўналишлари
5. Эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этишнинг жаҳон тажрибасида
АҚШ ва Хитой қандай устунликларга эга?
6. Ўзбекистон Республикада эркин иқтисодий ҳудудлар фаолиятини
тартибга солишда Маъмурий-ҳудудий Кенгашнининг асосий вазифалари?
7. “Навоий” эркин индустриал иқтисодий зонасида қайси тармоқ ва
соҳалар доирасидаги корхоналар фаолияти йўлга қўйилган?
8. Ўзбекистон
Республикасининг
инвестицион
жозибадорлигини
таъминловчи омиллар.
134
Do'stlaringiz bilan baham: |