116
Навоий аэропорти негизида халқаро интермодал логистика марказининг
ташкил этилиши натижасида йилига 200 минг тонна экспорт-импорт
юкларини қайта ишлаш имконияти яратилди.
Мамлакатимиз ҳаво коридоридан фойдаланишюкларни транспортда
ташишга кетадиган вақт ва харажатларни сезиларли иқтисод қилиш
имконини беради. Жануби-Шарқий Осиёдан Европагача бўлган
масофа
Навоий шаҳри орқали ўтадиган бўлса, Дубай орқали учишга қараганда 1000
километрга қисқаради. Шунингдек, авиақатновлар вақти 1,5 соатга, ёқилғи
сарфи 15 тоннага камаяди. Навоий аэропорти базасидаги халқаро транспорт
хабини яратиш дастури доирасида Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг
“Кореан Эйр” компанияси ўртасида узоқ муддатли шартномани имзолашда
ушбу шарт-шароитлар ҳисобга олинган.
Халқаро юклар транзитининг деярли ярми Навоий шаҳридан 4 километр
узоқликда жойлашган темир йўл магистрали орқали амалга оширилади.
Навоий орқали Жанубий
Эрон ва Туркиянинг портларига, шунингдек,
ғарб ва шимол томондан Қора ва Болтиқ денгизлари портларига чиқадиган
барча асосий темир йўл трассалари ўтган. Хитойдан Европагача бўлган энг
қисқа темир йўл маршрути ҳам Навоий орқали ўтган. “Тошгўзар-Бойсун-
Қумқўрғон” темир йўлини ишга тушириш орқали Афғонистон, Покистон,
Ҳиндистонга чиқадиган энг қисқа транзит алоқани ўрнатиш мумкин.
Ҳозирги пайтда шаҳарни қуйидаги магистрал темир йўлларга боғлаш
учун аэропорт яқинида қурилиш ишлари олиб борилмоқда:
- шимоли-ғарбий йўналишда – Учқудуқ-Нукус-Волгоград (Россия)
орқали Европа мамлакатларига чиқиш;
- шарқий йўналишда – Самарқанд-Тошкент-Дўстлик орқали Хитой ва
Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига чиқиш;
- жанубий йўналишда – Бухоро-Туркманистон-БандарАббос (Эрон)
орқали Яқин Шарқ ва Форс кўрфази мамлакатларига чиқиш.
Бундан ташқари, 2007 йилда ишга
туширилган Тошгузар-Бойсун-
Қумқўрғон темир йўли Навоий шаҳри темир йўл разъездига яқин бўлиб,
117
жанубий йўналиш бўйича Афғонистон, Покистон, Ҳиндистонга тўғридан-
тўғри чиқиш имконини беради.
ЭИИЗнинг бевосита “Е-40” автомобиль магистралига яқинлиги энг
қисқа йўл билан Европа ва Хитойга қўшилиш имконини беради, шунингдек,
бу ердан ўтадиган темир йўллар орқали Марказий Осиё, МДҲ, Жануби-
Шарқий Осиё, Яқин Шарқ ва Форс кўрфази бозорларига кириш имконини
беради.
Хитой – Европа йўналишида Навоий халқаро
логистика марказидан
унчалик узоқ бўлмаган масофада ўтган Е-40 автомобил магистрали орқали
юк ташувлари Хитой – Россия чегараси орқали ўтадиган йўналишга нисбатан
1000 километрга яқин. Бу транспорт харажатларини ҳар бир автомобиль
ҳисобидан 800 долларга қисқартиради. Тошкентдан Бандар Аббос портигача
йўлни контейнерли поезд 7 суткада, Тошкентдан Теҳрон орқали Истамбулга
эса 10 суткада босиб ўтади. Бу кўрсаткич Ўзбекистонни четлаб ўтишдаги
вақтга нисбатан 2 бараварга тезроқ.
Мавжуд транспорт, энергетика ва инженерлик коммуникациялари
ҳудудга хорижий инвестицияларни
самарали жалб этишга, шунингдек,
саноатнинг бошқа тармоқлари, жумладан, табиий ресурсларни ва қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантиришга туртки беради.
Do'stlaringiz bilan baham: