Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


 Эркин иқтисодий ҳудудларни тартибга солишда иқтисодий



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

5.2. Эркин иқтисодий ҳудудларни тартибга солишда иқтисодий 
механизмларнинг ўрни 
Эркин иқтисодий ҳудудларни тартибга солишнинг иқтисодий 
механизми энг аввало мазкур ҳудудларнинг ҳуқуқий режими билан 
чамбарчас боғлиқдир. Ўзбекистонда эркин иқтисодий ҳудудлар ўзининг 
ҳуқуқий режимига кўра ўзига хос жиҳатларга эга. Уларда алоҳида божхона, 
валюта, солиқ тартиботи, шунингдек, фуқаролар кириши, чиқиши ва бу 
йерда бўлишининг, меҳнат муносабатлари, молия-кредит фаолиятининг 
алоҳида тартиботи ҳамда инвестисияларни жалб этишга, тадбиркорликни 
ривожлантиришни рағбатлантиришга ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиршга қаратилган ўзига хос ҳуқуқий режим ўрнатилиши мумкин. 
Эркин иқтисодий ҳудудларда алоҳида божхона тартиби бэлгиланади. Унга 


105 
кўра товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш учун божхона божларининг 
бекор қилиниши ёки камайтирилиши назарда тутилади. Шунингдек, товарлар 
экспорти ёки импорти учун таърифдан ташқари чаеклашларни бекор қилиш 
ёки йэнгиллаштириш назарда тутилиши ҳам мумкин. Эркин иқтисодий 
ҳудудларда товарларни бэлгиланган тартибда баённомага киритган ҳолда 
эркин иқтисодий ҳудуднинг божхона чэгараси орқали олиб ўтишнинг 
соддалаштирилган тартиби назарда тутилиши мумкин. Мамлакатимизда 
ташкил этилган ҳар бир эркин иқтисодий ҳудуд ҳудудида алоҳида божхона 
тартиботини республика божхона хизмати бэлгилайди. Эркин иқтисодий 
ҳудудларда белгиланган алоҳида божхона тартиботи эркин иқтисодий ҳудуд 
ҳудуди орқали товарларни транзит тартибда олиб ўтишга нисбатан 
қўлланилмайди. 
Эркин иқтисодий ҳудуд ҳудудида алоҳида валюта тартиботи миллий ва 
чет эл валюталарининг эркин муомалада бўлиши ҳамда айирбошланишини 
бэлгилаб берилади. Ушбу ҳудудда алоҳида валюта тартиботининг амал 
қилиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бэлгилайди. 
Эркин иқтисодий ҳудудлар хўжалик фаолиятининг қатнашчилари, яъни 
фуқаролар, юридик шахслар ва бошқа субектлар эркин иқтисодий ҳудудлар 
тўғрисидаги Низомда ички ва ташқи инвесторлар учун тэнг шарт-
шароитлардан келиб чиққан ҳолда бэлгиланган солиқ имтиёзлардан 
фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Мамлакатимиз ҳудудида ташкил этилган эркин иқтисодий ҳудудлар, 
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаш учун энг аввало маҳаллий 
меҳнат ресурслари жалб этилади. Бундан ташқари республикамизнинг бошқа 
минтақаларида яшовчи шахслар ва чет эллик фуқаролар ҳам жалб этилиши 
мумкин. Ушбу ҳудудларга ишчи кучини жалб этиш тегишли ҳудуднинг ишга 
жойлаштириш хизмати меҳнат биржалари орқали амалаг оширилади.
Эркин иқтисодий ҳудудларда меҳнат муносабатлари қонун ҳужжатлари, 
жамоа шартномалари ва якка тартибдаги меҳнат шартномалари билан 
тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаси эркин иқтисодий зона 


106 
ҳудудида фаолият юритаётган фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик 
шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини 
кафолатлайди. Эркин иқтисодий ҳудудларда инвесторларинг Ўзбекистон 
Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча кафолатлари 
ва имтиёзларига риоя этилиши таъминланади. Низомда қўшимча кафолатлар 
ва имтиёзлар назарда тутилиши мумкин. Давлат органлари ва бошқа 
органлар ёхуд мансабдор шахсларнинг юридик шахслар ҳамда фуқаролар 
(жисмоний шахслар) фаолиятига асоссиз аралашуви натижасида уларга 
йетказилган зарар, шунингдек бой берилган фойда ва йетказилган маънавий 
зиён суд тартибида қопланиши лозим. 
Эркин иқтисодий ҳудуд мустақил бюджетга эга бўлади. Эркин 
иқтисодий ҳудудни шакллантириш босқичида кредитлар бериш ёки ишлаб 
чиқариш ва ижтимоий инфраструктура обектларини тўғридан-тўғри 
инвестисиялаш тарзида республика бюджети ва маҳаллий бюджетдан 
маблағлар жалб этилиши мумкин. Эркин иқтисодий ҳудуднинг бюджети 
ҳудуд маъмуриятининг тасарруфидаги йер, бинолар ва иншоотларни ижарага 
беришдан, турли хизматлар кўрсатишдан кэладиган тушумлардан ва 
Низомда бэлгиланган бошқа тушумлардан ташкил топади.
Эркин иқтисодий ҳудудга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган 
шахсларнинг кириши, иқтисодий ҳудудлардан чиқиши ва шу ҳудудда 
бўлишининг Низомда бэлгилаб қўйиладиган соддалаштирилган тартиби 
жорий этилиши мумкин. Эркин иқтисодий ҳудуд қатнашчиларининг ҳудудга 
киритган инвестисиялари ва таваккалчилигини суғурта қилиш ихтиёрий 
суғурта шартномаси асосида амалга оширилади. Эркин иқтисодий 
ҳудудларни бошқариш Эркин иқтисодий ҳудудлар тўғрисидаги қонунга ва 
Олий Мажлис томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ амалга 
оширилади. Ҳудуднинг фаолияти эркин иқтисодий ҳудуд Маъмурий кэнгаши 
мувофиқлаштириб туради. Унинг оператив бошқарув органи ҳудуд бош 
дирексияси ҳисобланади. 


107 
Эркин иқтисодий ҳудуднинг Маъмурий кенгаши Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, тармоқ бошқарув 
органлари, инвесторлар, шу жумладан чет эл инвесторлари ва фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларидан тузилади. 
Республикамизда ташкил этилган эркин иқтисодий ҳудуднинг 
Маъмурий кэнгашига раис бошчилик қилади. Эркин иқтисодий ҳудуднинг 
чэгаралари мамлакатимизнинг маъмурий-ҳудудий бирлиги (шаҳар, туман, 
шаҳардаги туман) чэгараларига тўғри келган тақдирда Маъмурий кэнгаш 
раисининг вазифаларини ижро этиш тегишли ҳоким зиммасига юкланади. 
Эркин иқтисодий ҳудуднинг Маъмурий кэнгаши: 
- эркин иқтисодий ҳудуднинг ҳуқуқ тартиботига риоя этилишини 
назорат қилиб боради; 
- ҳудудни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқади; 
- инвестисияларни жалб этиш учун қўшимча шартлар бэлгилайди; 
- ҳудуднинг ҳар йилги бюджетини кўриб чиқади ва тасдиқлайди; 
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга 
оширади. 
Эркин иқтисодий ҳудуд Маъмурий кэнгаши ўз ваколатлари доирасида 
қабул қилган қарорлар эркин иқтисодий ҳудуд хўжалик фаолияти 
қатнашчилари ижро этиши учун мажбуридир. 
Эркин иқтисодий ҳудуд чегаралари ичида жойлашган давлат мулки 
обектлари (ер, сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар, бинолар, 
иншоотлар) жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ўз ваколат 
доирасидаги қарорига биноан оператив бошқарув ёки тўлиқ хўжалик юритиш 
ҳуқуқи билан қонун ҳужжатларида бэлгиланган тартибда ҳудуд Маъмурий 
кэнгашига топшириб қўйилиши мумкин. 
Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари эркин иқтисодий ҳудуд 
Маъмурий кэнгашига топшириб қўйилган йер, йер ости бойликлари, атроф-
муҳит ва бошқа обектлардан оқилона фойдаланилиши ҳамда уларнинг 
муҳофаза қилиниши устидан назоратни таъминлайдилар. 


108 
Эркин иқтисодий ҳудуд ҳудудида жойлашган давлат мулки обектларини 
хусусий мулк қилиб сотиш қонун ҳужжатларида бэлгиланган тартибда 
амалга оширилади. 
Эркин иқтисодий ҳудуд Бош дирекцияси: 
- алоҳида ҳуқуқий тартиботнинг амал қилишини таъминлайди; 
- танлов асосида чет эл капиталининг жалб этилишини амалга оширади; 
- ҳудудни ривожлантириш дастури рўёбга чиқарилишини таъминлайди; 
- хўжалик, молиявий ва бошқа фаолият билан шуғулланаётган 
корхоналар ва сҳкилотларни рўйхатга олади; 
- экологик вазиятни яхшиланиши устидан назоратни таъминлайди, 
шунингдек, тарихий-маданий бойликларнинг сақланиши учун жавобгар 
бўлади; 
- Эркин иқтисодий ҳудудлар тўғрисидаги Низомда назарда тутилган 
бошқа ваколатларни амалг оширади. 
Ҳудуд Бош дирексияси, Низомда назарда тутилган ҳолларни истисно 
етганда, корхоналар ва ташкилотларининг оператив хўжалик, молиявий ва 
бошқа фаолиятига аралашишга ҳақли эмас. 
Эркин иқтисодий ҳудуднинг Бош дирекцияси ҳудуд Маъмурий кэнгаши 
томонидан тузилади ва унга ана шу кэнгашнинг ўзи тайинлайдиган бош 
диреcтор бошчилик қилади. Ташкил этилган эркин иқтисодий зона ҳудудида 
фаолият юритаётган юридик шахслар ва фуқаролар ҳудуд Бош дирексиясида 
рўйхатдан ўтишлари лозим. Ҳудуд бош дирексиясида рўйхатдан ўтганлик 
тўғрисида юридик шахсларга гувоҳнома беради ва бу ҳақда тегишли 
органларга хабар қилади. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish