Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

 
 
18.5. Корхона ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантириш 
йўллари 
Ташқи бозорга мустақил чиқиш ва ҳорижий шерикларни жалб этиш 
корхоналар учун маҳаллий иқтисодиёт ўсишининг қўшимча манбаси 
ҳисобланади. Бу нарса айниқса, корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини 
таъминлаш ва марказий ҳукуматдан молиявий тушумлар асосида 
корхонанинг ўз ишлаб чиқаришини қўллаб - қувватлаш, кредит 
маблағларини жалб этишнинг ҳаддан зиёд ортиб кетишини олдини олишга 
қаратилган корхона сиёсатини олиб боришда айниқса, катта аҳамиятга эга 
бўлади. Бу масалада корхоналар ўз маҳсулотларининг ҳам маҳаллий, ҳам 
жаҳон бозорида рақобатбардошлигини таъминлашда сифатнинг ўрни 
беқиёсдир. Агар корхонадан четга чиққан ва бозорга келиб тушган нуқсонли 
буюмларни таъмирлаш ёки алмаштириб бериш харажатлари билан 
биргаликда, паст даражадаги сифат оқибатида сарфланадиган умумий 
харажатлар ишлаб чиқариш харажатларининг 30 ва ундан кўп фоизини 
ташкил қилади. АҚШнинг кўплаб мутахассислари паст сифатни Америка 
маҳсулоти учун меҳнат унумдорлиги ва унинг рақобатбардошлиги 
ўсишининг асосий тўсиғи деб баҳолашган.


476 
Ташқи иқтисодий фаолиятда экспортга йўналтирилган маҳсулотлар 
сифатининг мунтазам равишда яхшилаб бориш муҳим сиёсий ва иқтисодий 
аҳамиятга эга бўлган вазиятдир. Бу вазиятнинг тинмай амалга оширилиб 
бориши моддий-техника базаси яратилишига муносиб ҳисса қўшиш 
демакдир. Бугунги кунда сифат муаммоси хўжалик фаолиятинииг барча 
жиҳатларини қамраб олмоқда. Юқори сифат меҳнат ва моддий ресурсларни 
тежаш, экспорт имкониятларини ошириш, пировард натижада эса 
жамиятнинг эҳтиёжларини янада яхшироқ ва тўлароқ қондириш демакдир.
Маҳсулот сифати – маҳсулотга келишилган ёки назарда тутилган 
эҳтиёжларни қондириш қобилиятини берадиган унинг хусусиятлари ва 
характеристикалари 
йиғиндиси. 
Маҳсулот 
сифати 
унинг 
рақобатбардошлилигига эришишнинг асосий омили ҳисобланади. Бошқа 
статик омилларга маҳсулот нархи, хизматнинг меъёрий муддатида ва 
маҳсулот сервиси сифатида унинг истеъмоли доирасидаги харажатлар 
(эксплуатация) киради.
Товарнинг истеъмол хусусиятлари йиғиндисидан фойдаланиш даражаси 
нуқтаи назаридан “сифат” ва “фойдали самара” тушунчаларини фарқлаш 
лозим. Сифат – товарнинг маълум бир эҳтиёжни қондиришининг салоҳиятли 
қобилияти, самарали фойда эса – товарнинг маълум бир талабни 
қондиришининг ҳақиқий (фактик) қобилияти.
Ишлаб чиқариш технологияларининг ривожланиши ва шахс 
эҳтиёжларининг таъсирида сифатнинг ўрни ва аҳамияти доимий равишда 
ортиб бормоқда. Кун сайин маданият ва таълим даражасининг юксалиб 
бориши истеъмолчиларни янада нозик дидли ва талабчан қилмоқда. 
Рақобатбардошликни таъминлашда ХХ асрнинг 80–йилларида сифатга 
талаблар ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Жаҳон бозорида маҳсулотларни 
харид қилаётган истеъмолчиларнинг 80 %дан ортиғи сифатни нархдан устун 
қўймоқда. Маълумотлар сифат харажатларининг умумий ишлаб чиқариш 
харажатларининг 15–25 %дан кам бўлмаган қисмини ташкил қилганини 
кўрсатади. Кредитлаш, сармоя киритиш, имтиёзлар бериш имкониятлари 


477 
маҳсулот сифати билан боғланган. Масалан, Европанинг бир қатор 
давлатларида шундай қонунларга амал қилинадики, уларга кўра муайян 
маҳсулотлар сифат сертификатисиз бозорга киритилмайди. Мазкур 
сертификат маҳсулот сифатининг Халқаро стандартлаштириш ташкилоти –
ISО стандартларидаги талабларга жавоб беришини тасдиқлайди. Бошқа 
сертификатлаштирилмаган маҳсулотларнинг икки баробар арзонга сотилиши 
шарт қилиб қўйилган. Сифатга боғлиқ ташкилий–иқтисодий ва техник 
муаммолар аллақачон тадқиқот предметига, уларни ҳал қилиш йўллари фан 
тармоғига айланган. 80–йилларнинг йирик уруши. Глобал иқтисодиётда 
иккинчи жаҳон урушидан сўнг АҚШнинг етакчилиги мустаҳкамланди. Бутун 
дунёда Америка тажрибаси ўрганилди ва амалиётда қўлланилди. 1953 йилда 
инглиз мутахассислари АҚШда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш юзасидан 
кенг қамровли ислоҳотларни ўтказишган. Бироқ сифатни бошқариш соҳасида 
улар оқилона статистик назоратдан фойдаланилаётганини қайд этдилар, 
холос. Америка корхоналари танланма кириш назоратидан фойдаланишган 
ва унга кўра маҳсулотларнинг 98 %и яроқли деб топилган. Яроқсиз 
маҳсулотлар истеъмолчи талабларига кўра бепул алмаштириб берилган. 
Илмий-техник тараққиёт ва Европа мамлакатлари иқтисодиётининг юкса-
лиши, “япон мўъжизаси”нинг юзага келиши натижасида ушбу мамлакат-
лардаги илғор корхоналар нуқсони бор маҳсулотларни рўйхатга олиш ва 
алмаштириш билан кифояланиб қолмадилар. Сифатни бошқаришнинг 
мураккаб тизимлари шакллантирила бошланди. Бу тизимлар тарқала 
бошлаганда бозор сифатнинг нархдан муҳимлигини англади. Натижада 
Америка бизнеси 70 ва 80 йилларда юқори сифатли маҳсулотларни паст 
нархларда бозорга таклиф қилган Япония ва Европа фирмалари томонидан 
кучли рақобатга дуч келдилар.
Шубҳасизки, бозор иқтисодиёти шароитида сифатни бошқаришнинг 
ташкилий–иқтисодий масалалари кўп ҳолларда янгича ёндашувлар асосида 
ҳал қилинади. Бироқ орттирилган тажриба ва миллий фан салоҳиятидан бу 
соҳада фойдаланиш ниҳоятда фойдали.


478 
Маҳсулот сифатини бошқариш деганда маҳсулотни лойиҳалаш, уни 
ишлаб чиқариш, эксплуатация қилиш ёки ундан фойдаланишда унинг 
зарурий сифат даражасини белгилашни таъминлаш ва сақлаш тушунилади. 
Булар иш сифатини доимо назорат қилиб бориш ва маҳсулот сифатига таъсир 
этувчи шароит ва омилларга мақсадга мувофиқ тарзда таъсир кўрсатиш йўли 
билан амалга оширилади.
Маҳсулотлар учун белгиланган нормативлар техник хужжатлар асосида 
уларга қўйиладиган асосий талабларга нисбатан белгиланиши лозим. Бозор 
иқтисодиётининг асосий қонуни талаб ва таклиф бўлганлиги учун ҳар бир 
ишлаб чиқарилган товарга истеъмолчининг қўйган талаби муҳим аҳамиятга 
эга. Шунинг учун бозор иқтисодиёти шароитида истеъмолчининг талаби 
даврларига нисбатан ўзгарувчан бўлганлиги учун ишлаб чиқариш 
корхоналарига доимо янги таклифлар берилади. Шу сабабли товарларнинг 
сифат кўрсаткичлари доимо яхшиланиб, уларнинг рақобатбардошлиги ошиб 
боради. Маҳсулот сифатини оширишнинг муҳим омилларидан бири 
рағбатлантириш ва режалаштиришдир.
Маҳсулот сифатида халқ хўжалигининг муайян тармоқлари ва 
корхоналарни ривожлантириш режаларини яхшилаш вазифалари кўзда 
тутилган ҳамда ушбу вазифалар бажарилиши учун керак бўлган муддат 
белгиланиши зарур. Маҳсулот сифатини режали амалга оширишда 
стандартлар катта аҳамиятга эга. Корхона бирлашмаларида сифатни 
бошқаришнинг автоматлаштирилган туб тизимлари жорий этилишидан 
асосий мақсад меҳнатни бануқсон ташкил этишга асосланади. Бу тизим 
меҳнатни бахолашда квалиметрия усулларидан фойдаланишни кўзда тутади. 
Ишчи ёки жамоат меҳнатини баҳолангандан сўнг кўрсаткичлар таҳлил 
қилинади ва камчиликларни йўқотиш чоралари кўрилади. Бу кўрсаткичлар 
ишчи ёки жамоатчиликни иқтисодий рағбатлантиришда асос қилиб олинади. 
Сифат коэффициенти деб аталувчи ушбу кўрсаткич ўзаро ва жамоатлараро 
мусобақаларни уюштириш ғолибларни аниқлашда асосий кўрсаткич деб 
қабул қилинади. Ишлаб чиқариш даврида сифатга қўйиладиган талаблар 


479 
ўзгарувчан бўлади. Шунинг учун тайёрланган махсулотнинг сифати ҳар 
томонлама 
таҳлил 
қилинади, 
уларнинг 
иқтисодий 
барқарорлиги 
чиқарилаётган маҳсулотнинг миқдори, уларнинг салоғиятига яъни корхона 
ускуналарига, қувватига, ҳомашё сифатига боғлиқ. Маҳсулотларнинг 
сифатини бошқариш ва янги ассортиментдаги маҳсулотларни яратиш учун 
ишлаб чиқаришни ривожлантиришга янги технологияларни татбиқ этиш 
асосий омил ҳисобланади. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish