Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

18.2.1-жадвал
ТИФни стратегик ривожлантириш модели 
Айнан шунинг учун инновацион жараёнлар – бўлғуси самарадорликни 
ҳаракатга келтирувчи куч сифатида, энг аввало, тизимнинг ушбу 
истиқболида кўриб чиқилиши керак.
Глобаллашув жараёнлари ТИФ турли шаклларининг хилма-хиллиги ва 
эгилувчанлигини талаб қилади. Бунда глобаллашув хорижий компаниялар 
томонидан рақобатни кучайишига жавобан уларнинг иқтисодий тузилмани 


460 
тез қайта қуриш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш 
қобилиятини шарт қилиб қўяди.
Микродаражада ТИФ субъектлари нафақат миллий корхоналарга 
нисбатан, балки жаҳон бозорларидаги иштирокчиларда нисбатан ҳам 
ажралиб турувчи устунликларга эга бўлиши зарур. Шундай қилиб, ТИФ 
иштирокчи-корхоналар 
рақобат 
усутнликларига 
эга 
бўладиларки 
(мамлакатдаги мавжуд ички устунликлардан ажралиб турувчи), улар 
пировард натижада корхоналарнинг жаҳон хўжалик алоқаларидаги иштирок 
этиш салоҳиятини тавсифлайди. Бунда рақобат устунликлари ТИФнинг 
жиддий рақобат устунликлари бўлиб хизмат қилади. Демак, микродаражада 
ТИФнинг муҳим функцияси корхонанинг рақобат устунликларини халқаро 
даражада амалга ошириш ва унинг жаҳон хўжалик алоқалари тизимида 
иштирок этишини таъминлашдан иборат.
Корхонанинг рақобат устунликларини шакллантириш асосида ТИФ 
стратегиясини ишлаб чиқишга ёндашувларни, шунингдек, ТИФни 
ташкиллаштириш жараёни моҳиятини ўрганиш муаллифга замонавий 
корхона ТИФни стратегик режалаштириш ва бошқариш жараёнига 
ёндашувни таърифлаш имкониятини беради. 
 
18.3. Корхоналари ташқи иқтисодий фаолиятини молиявий 
таъминлаш механизми 
Халқаро муносабатларнинг ривожланиш даражаси юқорилиги, халқаро 
меҳнат тақсимоти ва давлатлараро узвий савдо-иқтисодий ҳамкорлик билан 
тавсифланадиган хўжалик юритишнинг ҳозирги шароитларида Ўзбекистон 
саноат корхоналари фаолият кўрсатишининг оптимал моделини уларнинг 
халқаро иқтисодий маконга интеграциясини таъминламасдан туриб, амалга 
ошириб бўлмайди. Аммо жаҳон тажрибаси кўрсатишича, саноат корхона-
ларининг ташқи бозорга чиқиш жараёни анча оғир ва узоқ муддатли жараён 
бўлиб, бир қатор вазифаларни ҳал қилишни тақозо этади. Чунончи, 
харажатларни максимал даражада қисқартириш, оқилона ресурслар базасини 


461 
шакллантириш, маҳсулот рақобатбардошлиги ва корхонанинг бозор капитал-
лашувини ошириш, рискларни минималлаштириш ва рақобатли устуворлик-
ларни қўлга киритиш. Бироқ, корхона фаолиятини таъминлашнинг асосий 
элементи сифатида молиявий ресурслар ҳажмининг йўқлиги ҳозирги 
ўзгарувчан муҳитда корхонанинг халқаро бозорларга чиқишини тўхтатиб 
турадиган долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Шуни ҳисобга олган 
ҳолда ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ)ни молиялаштиришнинг самарали 
стратегиясини шакллантириш ва корхона фаолиятини кенгайтириш учун 
шарт-шароитлар яратишга имкон берадиган ТИФни молиявий таъминлаш 
механизмини ишлаб чиқиш зарурияти юзага келади. 
Корхона ташқи иқтисодий фаолиятини бошқариш унинг бошқа 
мамлакатларда жойлашган хўжалик юритиш субъектлари билан алоқаларини 
аниқлаш ва ўрнатиш мураккаб жараён ҳисобланади. Бу жараён танланган 
мақсадларни амалга ошириш ҳамда замонавий бошқарув усулларидан 
фойдаланиш ёрдамида хорижий ҳамкорлар билан ўзаро муносабатларда 
кўнгилдаги ҳолатга эришиш ҳаракатларидан иборат, чунки бундай фаолият 
рисклироқ ҳисобланади ва нафақат корхона жойлашган мамлакатдаги, балки 
ҳамкор-корхоналар фаолият кўрсатиши билан боғлиқ кўплаб омилларни 
ҳисобга олишни талаб қилади. 
Корхоналарнинг ташқи бозорларга чиқиши одатда узоқ муддатли 
эволюцион жараён саналиб, катта риск ва молиявий таҳдидлар билан 
биргаликда кузатилади. Бизнингча, хўжалик юритишнинг ҳозирги жадал 
шароитларида корхоналарнинг ташқи иқтисодий фаолиятини тўхтатиб 
турган камчилик ёхуд муаммолар орасида қуйидагиларни алоҳида ажратиб 
кўрсатиш мумкин: 
–халқаро бизнесни танлашдаги ўзига хос (хатолар) муаммолар; 
–ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солишнинг 
турли шакллари муносиб баҳоланмагани; 
–функционал мажбуриятларнинг ташқи савдо фирмаси ходимлари 
ўртасида аниқ тақсимланмаганлиги; 


462 
–ташқи иқтисодий битимларни амалга ошириш жараёнларини нотўғри 
тушуниш; 
–молиявий ресурслар етишмаслиги; 
–корхонани бошқариш тизими самарасизлиги; 
–маҳаллий товар ва хизматлар рақобатбардошлик даражасининг 
пастлиги; 
–ташқи муҳит таҳдидлари ва рискларнинг муносиб баҳоланмагани ва 
ҳ.к. 
Айнан шу хусусиятлардан ҳам корхона иқтисодий мустақилликка эга 
бўлган ва хўжалик фаолияти натижалари учун тўлиқ ўзи жавоб берадиган 
товар-пул муносабатлари субъекти сифатида ташқи иқтисодий фаолиятни 
бошқаришнинг шундай тизимини шакллантириши лозимки, у халқаро 
бозорларда рақобатбардошликни, ҳамкорлар томонидан ишончни ва иш 
самарадорлиги юқорилигини таъминласин. 
Ҳозирги пайтда ташқи иқтисодий фаолиятда оптимал бошқарув 
стратегиясини шакллантириш ва амалга оширишда асосий муаммо чекланган 
молиявий ресурслар мавжудлигида самарали ташқи савдо сиёсатини амалга 
оширишга имкон берадиган ТИФни молиявий таъминлаш самарали 
механизмининг деярли йўқлиги ҳисобланади. 
Эркин бозор иқтисодиёти шароитида фаолият юритадиган ва ташқи 
савдо билан шуғулланадиган корхоналарнинг молиявий фаолияти ўзига 
хосликларга ва алоҳида жиҳатларга эга. Корхона ташқи иқтисодий фаолият 
соҳасида ўзининг молиявий чора-тадбирларини умум эътироф этилган жаҳон 
савдо қоидаларига асосланадиган замона талабларига мувофиқ ташкил этиши 
лозим. Бундай талаб-қоидаларда товарлар ва хизматлар экспорти ёки 
импорти операцияларини молиялаштириш ва ҳисоб-китобларни амалга 
ошириш механизмини аниқ тушуниш ва самарали қўллаш кўзда тутилади. 
Корхона ташқи иқтисодий фаолиятини молиявий таъминлаш 
механизмини барпо этиш, уни шакллантиришни белгилаб берадиган мавжуд 
назарий-методологик ва амалий жиҳатларни кўриб чиқишни талаб қилади. 


463 
Молиявий таъминот механизми тоифасини, унинг алоҳида элементлари 
ролини аниқ тушуниш ва англаб етишнинг асосий мақсади корхонанинг 
жорий молиявий-хўжалик фаолияти амалга оширилиши, тактик мақсад ва 
вазифаларга, шунингдек, оптимал пул оқимини шакллантириш, молиявий 
ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда молиявий менежментни 
муваффақиятли амалга ошириш орқали стратегик мақсадга эришиш саналган 
корхона молия сиёсатини самарали амалга оширишни таъминлаш учун 
муҳим ҳисобланади. 
Молиявий таъминот молиявий ресурсларни самарали жалб қилиш, 
жойлаштириш, фойдаланиш ва улар тузилмасини оптималлаш йўли билан 
корхонанинг операцион ва стратегик фаолиятини амалга оширишга 
қаратилган чора-тадбирлар йиғиндиси сифатида намоён бўлади. Бизнинг 
фикримизча: “Молиявий таъминот бу – корхона фаолияти жараёнларининг 
фаолият кўрсатиш ва ривожланиши барча босқичларида самарадорлик 
мезони асосида улардан фойдаланиш структураси ва оптимал таркиби ва 
етарлилик асосида корхона молиявий ресурсларини шакллантириш ўзига хос 
тизимли жараёнидир”. 
Корхоналар ташқи иқтисодий фаолиятини молиявий таъминлаш 
механизмини молиявий ресурслар етарли ҳажмидан молиявий муносабатлар 
ташкил қилиш ва ТИФ амалга оширилишини таъминлаш учун уларни 
самарали тақсимлаш, шунингдек, унинг самарадорлигини баҳолаш 
шартларига жавоб берадиган корхоналар ташқи иқтисодий фаолияти пул 
оқимларини тузумлашнинг сифат ва сон кўрсаткичларига эришиш шакллари, 
усуллари, воситалари йиғиндиси сифатида кўриб чиқиш лозим. 
Ташқи иқтисодий фаолиятни молиявий таъминлаш механизми ТИФ 
бошқарув механизми ва корхона умумий молиявий механизмининг таркибий 
қисми ҳисобланади. 
Механизмни ишлаб чиқиш, унинг тузилмасини ҳамда таъминот қуйи 
тизимлари ва элементлар ўзаро алоқаларини асослаб бериш сезиларли 
даражада корхонанинг ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигини 


464 
кучайтиради ва унинг фаолияти умумий кўрсаткичларини яхшилашга имкон 
беради. 
ТИФни молиявий таъминлаш механизми асосий иқтисодий қонунларга 
асосланиши, ички ва ташқи муҳит ҳолати ҳамда таъсирини ҳисобга олиши, 
корхона улар ёрдамида ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошликни 
ошириш мақсадида фаолиятни молиялаштириш стратегиясига таъсир этиши 
мумкин бўлган бошқарув воситалари ва функциялари, топшириқлари, асосий 
усуллари ва тамойилларини қамраб олиши лозим. 
Мазкур механизм ташқи иқтисодий фаолиятни таъминлашга таъсири 
сифат ва миқдор тавсифномасига эга. Миқдор тавсифномаси у ёки бу 
мақсадларга ажратиладиган молиявий ресурслар миқдорида намоён бўлади. 
Бу механизм фаолият кўрсатишининг бош асосидир. Мос келувчи молиявий 
ресурслар қўйилмаларисиз корхона фаолият кўрсатиши ва ривожланишининг 
биронта вазифасини ҳал этиш мумкин эмас. Бироқ бу ресурсларни 
шакллантириш қандай амалга оширилгани, уларнинг ҳаракатланиши қайси 
шаклларда ва қайси каналлар бўйича рўй бергани, қандай шартларда 
ажратилгани ва фойдаланилгани жуда муҳимдир. Бу механизм ҳаракатининг 
сифат жиҳатларини тавсифлайди. 
Ташқи иқтисодий фаолиятни молиявий таъминлашнинг ишлаб чиқилган 
молиявий механизми микроиқтисодий ва макроиқтисодий омиллар таъсири 
остида рўй берадиган ҳамда корхоналар ташқи иқтисодий фаолиятини 
молиявий таъминлашга таъсир этадиган ва умуман олганда, молиявий 
ресурслар оптимал структурасини таъминлаш ҳисобига унинг фаолияти 
самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган асосий ички ва ташқи муҳит 
омилларига таъсир кўрсатадиган иқтисодий жараёнларни бошқариш ва 
молиявий таъминотни ташкил қилиш заруриятини комплексли равишда 
бирлаштиришга қулай шароит туғдиради. 
Корхоналар ташқи иқтисодий фаолият молиявий таъминлаш 
механизмнинг асосий вазифаси молиявий ресурслар оптимал структурасини 
шакллантириш ва уларнинг ташқи иқтисодий фаолият операцияларини 


465 
амалга ошириш учун етарли ҳажмини таъминлашга хизмат қиладиган 
молиявий ресурслар жалб қилиш, жойлаштириш ва фойдаланиш соҳасида 
самарали бошқарув қарорлари қабул қилишдан иборат. 
Корхона даражасида ташқи иқтисодий фаолиятни самарали бошқариш 
учун унинг иш шароитларига мос келадиган бошқарув структураси зарур. 
Корхонанинг ташқи иқтисодий фаолиятини бошқариш структураси биринчи 
навбатда, у ҳал этиши лозим бўлган мақсад ва унга эришиш учун 
режалаштирилган вазифалар билан белгиланади. 
ТИФни молиявий таъминлаш вазифалари стратегик, тактик ва 
операцион даражаларда белгиланиб, бу корхонага устувор фаолият 
йўналишларини белгилаш ва воситачилар билан ташқи иқтисодий 
операцияларни амалга оширишдаги молиявий муносабатларни оптималлашга 
ёрдам беради. 
Молия тизимининг барча таркибий қисмлари самарали фаолият 
кўрсатишини таъминлаш учун пул маблағлари марказлашган ва марказлаш-
маган жамғармаларини шакллантириш ва улардан фойдаланишнинг муайян 
усулларини белгилаб берадиган молиявий муносабатларни ифодалаш шакли 
тушуниладиган ташқи иқтисодий фаолиятни молиявий таъминлаш 
усулларини танлаш ушбу механизмнинг муҳим элементи ҳисобланади.
Ташқи иқтисодий фаолиятни молиялаштириш самарали стратегиясини 
шакллантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш корхона 
ташқи иқтисодий фаолиятини молиявий таъминлаш механизмининг 
мажбурий элементи саналади. Уларни амалга ошириш учун раҳбариятга улар 
ёрдамида мақсадли қарорлар қабул қилинадиган воситалар тўпламига эга 
бўлиш зарур. 
Ишлаб чиқилган чора-тадбирларни амалга оширишда муваффақият кўп 
жиҳатдан амалдаги мониторинг тизими ва қайтувчан алоқага боғлиқ бўлади. 
Бошқарув жараёнининг бир қисми сифатида, корхона ташқи иқтисодий 
фаолиятини молиявий таъминлаш устидан назорат корхонанинг қўйилган 
мақсадга яқинлашишини ўлчаш жараёни ҳисобланади. 


466 
Корхона молиявий ресурсларини бошқаришнинг барча босқичларида 
амалга оширилади ва моҳият-мазмуни бўйича бошқарув объекти ҳолатини 
тезкор ташхис қилиш, уни динамикада баҳолаш ва тадқиқ этиш мақсадида 
изчил маълумот тўплаш тизими ҳисобланади. Шундай экан, қўйилган 
мақсадларга эришганлик даражаси ва бошқарув режасига мувофиқлик нуқтаи 
назаридан бошқарув чора-тадбирлари бажарилишини таҳлил қилиш ва 
баҳолашни назарда тутади. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish