19.2.Корхона бошқарувида ахборот-коммуникацион жараёнларнинг
таркибий элементларининг аҳамияти
19.3.Бошқарув
жараёнларида
ахборотлардан
самарали
фойдаланишнинг хавфсизлик хусусиятлари
19.4.Бошқарув жараёнида ахборотлар стратегиясини ривожлан-
тиришнинг асосий йўналишлари
19.1 Ахборотларнинг мазмун-моҳияти ва уларнинг
бошқарувдаги ўрни
Миллий иқтисодиётлар рақобатдошлиги, давлатнинг маҳаллий ва чет эл
сармоядорлар учун қулайлиги кўп жиҳатдан ахборот инфратузилмаси ва
ахборот хизматларининг ривожланган даражасига боғлиқ. Кучли,
рақобатдош иқтисодиётларни, шунингдек дунёнинг барча қисмларда
индустриялаштиришдан сўнги ва бозор иқтисодиётида янги жараёнлар пайдо
бўлиши глобал иқтисодиёт миқёсини кенгайтирди. Миллий ахборот
манбалари иқтисодиёт ва жамият ривожланишнинг енг зарурий таркиблар-
нинг бирига айланди, у борган сари айрим давлатларнинг глобал
481
рақобатдошлик даражасини белгилаб беради.
Ижтимоий барқарорликни
ошириш ва иқтисодий ўсишнинг муҳим омилларидан бирига айланиб
бораётган ахборот - коммуникация технологияларини ривожлантириш
Ўзбекистон давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб
бормоқда. Ахборот иқтисодий омил бўлиб қолди ва ахборот соҳасига
сармоялар доимий равишда мунтазам ошиб бормоқда. Айниқса ахборот
технологияларининг ўрни замонавий бозор иқтисодиётида катта аҳамиятига
эга. Маълумки, инсоният илм-аҳлининг маҳсулоти бўлмиш ахборотдан
унумли фойдаланмасдан туриб жамиятни ривожлантириш, фан - техникани
жадаллаштириш, ишлаб - чиқаришнинг самарадорлигини ошириш мумкин
эмас. Шунинг учун ҳам, ахборотлаштириш соҳаси фан-техникани, иқтисо-
диётни ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Ҳозирги даврда ахборот оқимини ўсиш даражаси жуда юқори
бўлганлиги сабабли уларни ески усуллар билан қайта ишлаш тобора
қийинлашиб бормоқда. Шунинг учун, кўпгина илмий мақолаларда, махсус
адабиётларда жамиятни ахборотлаштириш, ахборот ресурсларини ўзлашти-
риш, ахборотни ишлашнинг янги технологияларини яратиш, улардан
самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинмоқда. Илмий техник
тараққиётнинг инсон фаолияти барча соҳаларига тасир қилишнинг асосий
омилларидан бири янги ахборот технологияларини кенг қўллашдир.
Жамиятни ахборотлаштириш - жаҳон миқёсидаги муҳим муаммолардан
бири, инсоният тараққиётининг, ҳозирги замон фан-техника тараққиётининг
ҳаётий зарур бўлган муаммолари мажмуаси демакдир. Бу соҳа турли хилдаги
ахборотларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш, ҳисоблаш техникасининг
замонавий тизимларини ташкил қилиш ва бошқа муҳим ишлар билан
шуғулланади. Шу билан бирга, мазкур соҳа халқ хўжалигининг бир қатор
тармоқларини ўз ичига олади ва ахборотлаштириш индустриясининг
мажмуасини ташкил қилади. Унда ахборот технологияси- электрон-ҳисоблаш
машиналари, шахсий компютерлар, процессорлар, алоқа ҳамда електрон
482
алоқа воситалари ва тармоқларини ишлаб чиқадиган корхоналар,
бирлашмалар марказий ўринни эгаллайди.
Олимлар ва мутахассисларга “ахборотлар океани” нинг қудратли
тўлқинларини яхширок егаллашлари учун илмий - ахборот хизматлари
вужудга келган. “Ахборот” сўзи лотинча “информатио” сўзидан олинган
бўлиб, кутилаётган ёки бўлиб ўтган воқеа, ходисалар тўғрисидаги
маълумотларни билдиради.Ахборот технологиялар замонавий жаҳон тизими-
нинг хизматлар соҳасида муҳим воқеасига, цивилизациянинг келгуси
ривожланишини белгиловчи энг таъсир этувчи кучлардан бирига айлан-
моқда. Иқтисодиётдан ташқари, у жамият хаётининг муҳим соҳаларга:
сиёсатга, ижтимоий соҳага, маданиятга, екологияга, хавфсизликка ва
бошқаларга таъсир кўрсатмоқда.
90
Бундай иқтисодиёт тикланмас табиий
манбааларни истеъмол қилишни кенгайишига эмас, балки билимларга
асосланади. Бу эса, ҳар қандай корхонанинг асосий капитали бўлиб, моддий
активлар ва анъанавий манбаа ва хизматлар эмас, балки интеллектуал мулк,
“ноу-хау”ларни билдиради. Энг юқори даромадни ихтиро ва инновациялар
келтиради. Шу билан бирга, технологик ишлаб чиқаришлар ҳам, бизнес-
режаларни ташкил қилиш ҳам ва бутунлай янги бизнес-ғоялар ҳам тенг
равишда аҳамиятлидир.
Бугунги кунда корхона фаолиятини самарадорлигини ошириш ва
соғлом рақобат курашида иштирок етиш, ахборот технологиялар соҳасидаги
замонавий технологиялар хизматларидан фойдаланмасдан амалга оширишни
тасаввур қилиш қийин.
Ахборот технологияси (АТ) сифат жиҳатдан янги ахборотга эга бўлиш,
меҳнат ҳажмини камайтириш ва ахборот ресурсларидан фойдаланиш
жараёнининг самарадорлигини ошириш мақсадида ахборот тўплаш, қайта
ишлаш, сақлаш, узатиш ва тақдим етиш учун дастурий-техник воситалар
мажмуидан фодаланиш жараёнини билдиради. Ахборот ресурслари бу
90
Литвак Б.Г. Создание информационного общества. Юнити. - М.: 2009. –С 34.
483
ахборот тизимларидаги алоҳида ҳужжатлар ва алоҳида ҳужжатлар массиви,
ҳужжатлар ва ҳужжатлар массивидир.
Атроф олам тўғрисида янги билимларни егаллаш билан боғлиқ нимаики
бўлса, илм-фан деб номланади, моддий ва маънавий бойликларни яратиш
жараёнида ушбу билимларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳар
қандай нарса технология деб аталади.
91
Иқтисодиёт соҳасида ахборот
технологиялари деганда бошқарув объектининг оптимал бозор параметр-
ларига ега бўлиш мақсадида дастлабки тарқоқ маълумотларни аппарат ва
дастурий воситалар ёрдамида ҳаққоний тезкор ахборот сифатида қайта
ишлаш методларининг мажмуи тушунилади.
Иқтисодий ахборот деганда иқтисодиёт ва унинг барча елементларининг
ҳолатини акс эттирадиган ёки унинг ўзгариши ва тараққиётини
белгилайдиган маълумотлар мажмуи тушунилади. Иқтисодий ахборот
бошқарув ахборотининг муҳим қисми, ташкилий - иқтисодий бошқарувнинг
асосий ресурси ҳисобланади.
Ахборот жараёнлари – ахборотни тўплаш, қайта ишлаш, жамғариш,
қидириш ва тарқатишдан иборат жараёнлардир. Ахборот устида ишлашда
ҳамма вақт манба ва унинг истеъмолчиси бўлади. Ахборотнинг манбадан
истеъмолчига етказилишини таъминлайдиган йўллар ва жараёнлар алоқа
каналлари ёки ахборот коммуникациялари деб аталади.
92
Телекоммуникациялар деб компютер тармоқлари ва замонавий алоқа
воситалари асосида маълумотларни масофавий узатиш усулларига айтилади.
Ахборот
хусусиятлари. Ҳаққонийлик, тўлиқлик, долзарблик –
ахборотнинг асосий хусусиятлари мана шулар.
Ахборот ҳаққонийлиги деганда унинг атроф оламнинг объектив
борлиғига мувофиқлиги тушунилади.
Ахборот тўлиқлиги деганда еса қарор қабул қилиш учун қай даражада
унинг етарли экани тушунилади.
91
Бритков В., Дубовский С. Информационные технологии в национальном и мировом развитии // Общественные науки
и современность. - 2011. -№1.- C 147.
92
Довгий С.А. и др. Современные телекоммуникации. Технологии и экономика. - М.: Эко-трендз, 2010 . – С 320.
484
Ахборот долзарблиги ахборотнинг жорий вақт талабларига мувофиқлик
даражасини билдиради. Одатда ахборотнинг тижорий қиммати унинг ҳам
долзарблиги, ҳам тўлиқлиги билан ўлчанади. Ахборот жараёнлари муайян
вақтга чўзилганлиги туфайли, ҳаққоний ва мос ахборот ҳам, агар у вақтда
ескирган бўлса, нотуғри қарорлар чиқаришга олиб келиши мумкин.
Маълумотлар билан ишлашда мос усулни топиш заруратининг туғилиши
кўп ўринда ахборот олишни шу даражада кечиктириб юбориши мумкинки,
натижада у ўз долзарблигини йўқотади ва кераксиз бўлиб қолади.
Маълумотларни шифрлашнинг замонавий тизимлари ва електрон имзо
механизмларининг
кўпчилиги,
хусусан,
мана
шунга
асосланади.
Маълумотларни ўқиб олиш учун методга ега бўлмаган шахслар калит
қидириш билан машғул бўлишлари мумкин, чунки метод алгоритмини
одатда билиб олиш мумкин. Бироқ бундай қидирув муддати шу даражада
чўзилиб кетиши мумкинки, иш давомида ахборот ўз долзарблигини, демакки,
бунинг билан боғлиқ амалий қимматини йўқотади.
Do'stlaringiz bilan baham: |