Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


-жадвал  Ахборот технологиялари классификацияси



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

1-жадвал 
Ахборот технологиялари классификацияси.
93
 
 
И
Н
Ф
О
РМ
А
Ц
И
О
Н
 ТЕХН
О
Л
О
Г
И
ЯЛАР
 
АТ усули бўйича тарқатиш 
Анъанвий 
Янги информатион технологиялар 
Бошқарув мақсадларини қамрап 
олиш даражаси бўйича 
Малумотларни елеcтрон турда ишлаш 
Бошқарув функсияларни автоматлаш 
Қарор қабул қилишни таъминлаш 
Електрон офиc 
Експерт ёрдами 
Технологик жараёнлар харакати 
синфи бўйича 
Матн редагтори иши 
Жадвал жараёни иши 
Малумотларни базасини бошқариш воситалари билан ишлаш 
График объектлар билан ишлаш 
Мултимедия тизимлари 
Гиперматнли тизим 
Интерфейсдан қулланучи типи 
бўйича 
Пакетли 
Диалогли 
Тармоқли 
Тармоқ тузулиши услуби бўйича 
Локал 
93
Коноплева И.А., Хохлова О.А., Денисов А.В., Информационная технология: учеб пособие. под ред. И.А.Коноплевой. – 
М.: ТК Велби, Изд-во Проспект, 2012. – С 7. 


485 
Кўп даражали 
Тарқатилган 
Хизмат кўрсатиш предмети 
бўйича 
Бухгалтерия ҳисоби 
Корхона фаолияти 
Солиқ фаолияти 
Суғурта фаолияти 
Бошқалар 
Бир хиллик, тенглик ва ега бўлиш осонлиги ҳам ахборотнинг муҳим 
хусусиятлари сирасига киради. Адекватлик деганда истеъмолчи эга бўлган 
ахборотнинг муаллиф унга бахш этган мазмунга мувофиқлик даражаси 
тушунилади. Ахборотга эга бўлиш осонлиги у ёки бу ахборотга эга бўлиш 
ўлчовини билдиради. Ахборотлаштириш бу ахборотга бўлган эҳтиёжларни 
қондириш ва ахборот ресурсларини шакллантириш ва қўллаш асосида 
фуқаролар, давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш 
органлари, ташкилотлар, ижтимоий бирлашмаларнинг ҳуқуқларини амалга 
ошириш учун оптимал шароитларни яратишнинг ташкил этилган ижтимоий-
иқтисодий ва илмий-техник жараёнидир.
Ахборот - коммуникация технологиялари шахсий, оммавий ва ишлаб 
чиқариш коммуникациялари ёрдамида ахборотни тайёрлаш, қайта ишлаш ва 
етказиб бериш билан боғлиқ объектлар, хатти-ҳаракатлар ва қоидалар 
мажмуини, шунингдек санаб ўтилган жараёнларни интеграл равишда 
таъминлайдиган барча технологиялар ва соҳаларни билдиради.
94
Жаҳон тажрибаси ахборот - коммуникация технологияларининг 
мамлакат ижтимоий - иқтисодий ривожланишига асосан ижобий таъсирини 
тасдиқлайди. Географик ва вақт тўсиқларини бузиб ўтиб, ахборот-
коммуникация технологиялари жаҳондаги ҳар бир киши билан онлайн 
режимида алоқа боғлаш ва маълумотлар олиш имконини беради, ижтимоий-
иқтисодий хатти - ҳаракатларнинг глобал мобиллигини оширади. 
АКТнинг электроника, кибернетика, сунъий йўлдошли алоқа тизимлари 
базасида 
жадал 
ривожланиб 
бораётгани 
ахборот-коммуникация 
технологияларида ҳақиқий инқилоб содир бўлаётганинидан далолат беради. 
94
Майкл Е. Портер Конкурентное преимущество: Как достичь высокого результата и обеспечить его устойчивость. Пер. 
с англ. – М.: Альпина Бизнес Букс, 2011. –С 232. 


486 
Бу еса ресурсларни қўллаш ва тақсимлашнинг технологик самарадорлигини 
ошириш йўли билан жаҳон ҳамжамиятининг барқарор ривожи учун 
имконият яратади. Экологик жиҳатдан ҳавфсиз бўлган ахборот-коммунация 
технологиялари атроф муҳитни сақлашга ёрдам берадиган самарали ресурс 
ва энергия жамғарадиган технологияларни яратишда қудратли асос 
вазифасини ўтайди. АКТнинг тарқалиши глобаллашув шароитида 
ахбортлаштиришнинг 
ривожланиш 
суръатларини, 
халқаро 
капитал 
ҳаракатини тезлаштиради, бутун дунёда ахборот тармоқлари воситасида 
хизмат кўрсатиш соҳаси янада кенгайиб боради. Жаҳоннинг бир қатор 
тараққий етган мамлакатларида ахборот-коммуникация технологиялари 
соҳаси ушбу мамлакатлар ҳукуматлари томонидан устувор йўналиш 
сифатида ажратиб кўрсатилган ва ўзининг ривожланиш суръатлари бўйича 
иқтисодиётнинг бошқа соҳаларидан илгарилаб кетган.
Ахборот-коммуникация технологияларининг улкан потенциалидан 
тўлиқ ҳажмда фодаланиш бизнес, алоҳида шахслар ва бутун жамиятни 
қамраб олган ҳар томонлама иқтисодий ислоҳотни амалга оширишнинг 
устувор йўналишларини белгилаб беради, чунки АКТ алоҳида 
фуқароларнинг ҳаёти ва фаолиятига ва умуман мамлакатимиз 
инфраструктурасига 
фаол 
кириб 
бормоқда. 
Бу 
йўналишлар 
қуйидагилардир: 
-давлат ва сиёсий бошқарув; 
-таълим ва илм-фан; 
-соғлиқни сақлаш ва тиббиёт; 
-телекоммуникациялар ва оммавий ахборот воситалари; 
-бизнес ва савдо; 
-маданият ва санъат; 
-ишлаб чиқариш. 
АКТнинг давлат бошқарувига жорий этилиши иқтисодиёт ривожла-
нишини тезлаштириш, давлат секторига сарфларни қисқартириш йўли билан 
меҳнат унумдорлигини ва давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш 


487 
имконини беради, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фуқаролар 
ва хўжалик юритувчи субъектлар билан ўзаро алоқасини такомиллаштиради. 
АКТнинг сиёсат соҳасидаги ривожи самарали фуқаровий жамиятни 
ривожлантириш учун керакли моддий базани яратади. Зеро АКТнинг 
мамлакат ичида тарқалиши ахборотга еркин кириш ва ега бўлишни ҳамда 
аҳоли билан мисли кўрилмаган даражада акс алоқа ўрнатиш йўли билан 
барча фуқароларнинг давлат сиёсий фаолиятидаги фаол иштирокини 
таъминлайди. 
Ахборот-коммуникация технологиялари таълим тизимини ҳам тубдан 
ўзгартиради: бу соҳада умр бўйи малака ошириш тамоилини фаол қўллаш 
имконияти туғилади. Турли ахборот маълумотлар базаларидан фойдаланиш 
даражасининг ортиши, масофавий таълим методларининг жорий етилиши 
турли аҳоли қатламлари учун сифатли таълим олиш имкониятларини 
тенглаштиради ва бу билан умумий саводхонлик даражасини оширади. 
Виртуал университетлар ғоясини ҳаётга татбиқ етиш имкониятлари 
ҳақиқатга айланиб боради: бунда хатто марказдан анча узоқ қишлоқ 
жойларида истиқомат қилувчи ҳар бир шахс масофавий таълим режимида 
билимлар тизимига ега бўлиши мумкин. Дунё миқёсида еса тараққий етган 
АКТлар илмий-техник ютуқларни айирбошлаш, муайян билимларни 
истеъдодли ўқитувчилар ёки тажрибали мутахассислардан чекланмаган 
миқдордаги ўқувчиларга етказиш жараёнини кенг йўлга қўйиш имконини 
беради.Натижада ўқув материаллари ва жаҳон кутубхоналарига чекланмаган 
кириш имконияти туфайли ўқув курсининг таннархи кескин равишда 
қисқаради, ҳар бир киши контекстли қидирув ва таҳлил процедуралари 
орқали реал вақт режимида жуда катта билимлар қатламларидан 
фойдаланиш имкониятига ега бўлади. 
АКТлар кичик бизнес ва шахсий тадбиркорликка ҳам меҳнат 
унумдорлигини, ҳуқуқий саводхонликни ошириш учун ноёб имконият 
яратади. Бизнес билан ёки истеъмол молларини сотиб олиш билан 
шуғулланаётган фуқароларнинг АКТ орқали бозор нархлари ва товарларнинг 


488 
сифатлари тўғрисидаги ахбротга кенг кириб бориш имкониятларига ега 
еканликлари уларга рационал тижорий қарорлар қабул қилиш ва самарали 
истеъмолчилик танловини амалга оширишга ёрдам беради. Бизнес билаш 
шуғулланувчилар учун янги компютер моделларининг махсус яратилиши ва 
ривожлантирилиши Интернет воситасида олиб бориладиган савдонинг мисли 
кўрилмаган експансиясига сабаб бўлмоқда. Анъанавий чегараларни бузиб 
ўтган мисли кўрилмаган даражада кўп бизнес турларининг ривожланиши 
туфайли пул ва хизматларни тез ва арзон таклиф етиш имкони туғилди. 
Шуни таъкидлаш лозимки, АКТдан фойдаланиш бизнес соҳасида битимлар 
самарадорлигининг такомиллашувига катта ҳисса қўшди. Масалан, Японияда 
шундай катта ва қулай магазинлар тармоқлари фаолият кўрсатадики, уларда 
товарларга бевосита уйдан ёки офисдан туриб, нафақат телефон орқали, 
балки Интернет орқали ҳам буюртма бериш мумкин. 
Ҳозирги замон шароитида кўпчилик корхона раҳбарлари ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланишга корхона фаолияти 
самарадорлигини максимал даражада ошириш инструменти сифатида 
қарамоқдалар. Ташкилотлар еса қарор қабул қилиш ишларини соддаллаш-
тириш ва операцияларни амалга ошириш тезлигини ошириш учун електрон 
почта ва Интернетга борган сари кўпроқ таянмоқдалар. АКТдан узоқ муддат 
давомида фойдаланиш натижасида савдо менежментининг янги тури бўлган 
тармоқли таклиф менежменти вужудга келди.
АКТнинг ўзига ҳос жиҳатлари ишлаб чиқаришда ҳам намоён бўлади. 
Аввалам бор АКТ минимал сарф - ҳаражатлар билан янги турдаги хизматлар 
ва маҳсулотларни осон яратиш йўлларини очиб беради, чунки АКТ 
маҳсулотларининг катта қисми рақамли ва виртуал шаклда намоён бўлади. 
АКТ ривожланиши билан аҳоли бандлигини ошириш, АКТнинг жисмоний 
инфраструктурасини, дастурий тизимлар ва воситаларни, ахборот хизмат-
ларини ишлаб чиқаришга оид янги соҳаларда даромад олиш имкониятлари 
кенгаяди. Инвестиция қўйилмаларининг тез қайтиб келиши билан характер-
ланадиган ривожланган ахборот-коммуникация технологиялари ишлаб 


489 
чиқариш ва бошқарувда илғор технологияларнинг тез ва осон жорий 
қилинишига ёрдам беради, корхона ходимларининг ўзаро фаолиятида иш 
унумдорлигини пасайтирадиган вақт ва масофадаги чекланишларни олиб 
ташлайди, пировард натижада мамлакат фуқаролари фаровонлигини, умуман 
аҳолининг турмуш даражасини оширишга имкон яратади. Ҳозирги пайтда 
АКТ инфратузилмасини яратиш ва қўллаб-қувватлаш, шерикчилик 
муносабатларини ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологияларини 
янада ривожлантириш мақсадида зарур шарт-шароитларни таъминлаш учун 
кадрлар тайёрлаш ишига жуда катта маблағлар сарфланмоқда. 
Ҳозирги даврда АКТда содир бўлаётган ўзгаришларни чуқур англаб 
етган жаҳоннинг етакчи мамлакатлари ахборот инфратузилмаси ва ахборот 
ресурсларини стратегик ўстиришга катта аҳамият бермоқдалар. Ишлаб 
чиқариш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, янги хизматларни 
ривожлантириш ва маҳаллий шароитлардан оптимал фойдаланишда улкан 
потенциалга ега бўлган замонавий ахборот - коммуникация технологиялари 
давлат тузилишини, хусусан ижтимоий, сиёсий, маданий ва иқтисодий 
соҳаларни такомиллаштиришга ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Демак, 
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришнинг 
миллий стратегияси бозор иқтисодиётини янада ривожлантиришда, 
Ўзбекистонда демократик тузумни мустаҳкамлашда биринчи даражали 
вазифа бўлиб хизмат қилади. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish